лик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш [ишларида билимдонлик],
тадбиркорлик, тўғри тах-мин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугатолмайдиган [яхши] сифатлардан иборатдир. Тангрининг [бутун] оламни бир [кишида] жам қилиши инкор этилмайди
4, бундан ажабла-нишга ўрин йўқ. Худо унинг яхши мақсад, [мусулмонлар] ҳақида эзгу фикр, уларга нисбатан шафқат ва меҳрибонликларидан мусулмонларни баҳраманд қилишни давом эттирсин; мусулмонлар одатланиб қолган унинг муруввати соясини кундан-кунга орттирсин; миннат ва эҳсони билан хос ва авом халқни ўз фарзларини [адо этиб], унга бўйсунишга муваффақ этсин.
II Адиблардан бири мендан [турли] халқлар ҳақидаги
тарихлар5, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилофлар сабаблари, машҳур байрамлар, турли вақтлар ва [ҳар хил] юмушлар учун белгилан-ган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилиб, баъзиси амал қилмай-диган бошқа [маросимлар] ҳақида сўради ва мени имкон борича улар-ни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фаҳмлайдиган, [турли] китобларни ахтариш ва у китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолдирмайдиган [бир асар ёзишга] даъват этди. Бу ишнинг [етишиш] қийин ва олинади-ган [манбаи] узоқ эканини ва уни яхши билган одам қалбида шубҳа қолмайдиган аниқ фанлар қаторига қўймоқчи бўлган кйшига бўйсун-маслигини билдим. Лекин тангри ёрдамига сазовор, неъматлар эгаси бўлган жаноб хожамиз [улуғ] амир Шамс ал-Маолийнинг — худо уни доимо қудратли этсин — олий давлатидан қувват олиб, [бутун] кучим-ни йиғиб, [бор]
имкониятни ишга солиб, гоҳ эшитиш, гоҳ кўриш ва қиёс қилиш орқали, билимим етганича, у нарсаларни баён этишга бел боғ-ладим. Кейин муборак хизмат либосини кийганлигим ҳам ўша [мендан сўралганларни] олий тахт [эгаси] учун исбот этиб беришга, шу билан Шамс ал-Маолийга янгидан хизмат этиб, шону шарафи асрлар ва узоқ замонлар оша келгуси авлодга мендан мерос бўладиган фахр либос-ларини кийишга, [шу асарни ёзишга] мени журъатлантирди. Агар амир — тангри доимо унинг фикрини юқори қилсин — бу қулнинг жа-соратидан кўз юмиб, узрини қабул
этса ва уни шарафласа, иншооллоҳ тўғри фикр юритган бўлади.
Асарни ёзишга [кириша] бошлаб айтаманки, мендан сўралган нар-сага етказувчи воситаларнинг энг муҳими — қадимги миллатлар ҳақи-даги ривоятлар, ўтмиш авлодлар тўғрисидаги хабарларни билишдир, чунки буларнинг кўпчилиги у миллатлар авлодидан ва уларнинг расму русум ва қоидаларидан иборатдир. Ақлий [нарсалардан] далил келти-риш, кузатилган [нарсаларга] қиёс қилиш йўли билан у хабарларни билиб бўлмайди. Буни фақат «китоб аҳллари»
6 ва
турли дин арбоб-ларига, шу [эътиқодларга] амал қилувчи ҳар хил маслак ва ишонч эга-ларига эргашиш, уларнинг тушунчаларини ҳамиша асос тутиш билан билинади. Сўнгра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлаш-тирадиган ёмон ахлоқдан, ҳақиқатни кўришга имкон бермайдиган омиллардан ўзни тозалагандан кейин, уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан билинади.
Ана шу айтиб ўтганим ҳациқий мақсадга етказувчи энг яхши йул ва
бунга доғ туширувчи шак-шубҳани ювиб ташлаш учун энг кучли ердамчидир.
Г'арчи қаттиқ уриниб зўр машаққат чексак ҳам, ўшандан бошқ.а йўл билан мақсадга эришолмаймиз.
Шу билан бирга, мен тутган йўл ва белгилаган усул ||
осон эмас, 5 балки узоқ ва қийин йўлдир. Хабар ва ривоятларга кўплаб кириб қол-ган ёлғон сўзларнинг ҳаммаси ҳам равшан эмас. Бошқа далиллар бўл-маганда баъзиларининг ёлғонлигини билиб бўлмасди. Одамлар ҳозир ҳам, ўтган замонларда ҳам шундай табиий ҳодисаларга дуч келган, агар ўшандай ҳодисалар узоқ замонларда [юз берган деб] ҳикоя қи-линса, албатта биз унга ишонмас эдик. Халқлардан бирига [тегишли] хабарлар [нинг ҳаммаси] ни аниқлаб билишга инсон умри кифоя қил-майди-ю, ҳамма миллатлар [ҳақидаги] хабарларни билишга қандай кифоя этсин? Бу мумкин эмас!
Иш шу йўлдан борадиган бўлгач, у ривоятларнинг давримизга энг яқин ва энг машҳурини, сўнгра яқинроқ ва машҳурроғини [бирин-кетин] олишимиз лозим. Уларнинг [баъзиларини] ўз арбобларидан қабул қи-либ, тузатиш мумкин бўлганини тузатамиз, бошқаларини ўз ҳолида қолдирамиз. Шунда биз келтирган ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи ва ҳикматни сезувчининг бошқа ривоятлар устида иш юргизишига ёрдам-чи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиши учун йўловчи бўлади. Биз худонинг хоҳиши ва ёрдами билан шундай қилдик.
[Энди] ўз мақсадимизга кўчиб, кеча ва кундуз ҳақиқатини, бу ик-ковининг мажмуаси [сутка] нима эканини ва шу мажмуанинг фараз этилган бошланишини баён қилишимиз керак. Зеро ойлар, йиллар ва тарихлар учун кеча ва кундуз, ададлар учун «бир» сони каби [зарур] дир. Ададлар «бир» сонидан таркиб топади ва «бир»га бориб тамом бўлади; [шунингдек] кеча ва кундузни яхши билиш орқали у икковидан таркиб топган ва уларга асосланган нарсаларни билиш осон бўлади.