Иккинчи боб бўйича хулоса
Шундай қилиб, когнитив лингвистика доирасида олиб борилаётган баъзи бир ёндашувларнинг тахлили қуйидаги хулосаларга келишимизга туртки бўлди, замонавий таржимашуносликда ва фанда когнитив йўналишнинг жадал ривожланиши оригинал матн ва таржима матнларини илмий нуқтаи назардан таққослашга янги имкониятлар туғдиради ва шу билан бир қаторда таржима техникасининг янги деталларини очишга хизмат қилади. Бу маънода тадқиқотчиларнинг асосий эътибори таржима техникаси деталидан оригинал ва таржима матни ўртасидаги мазмуний ментал мувофиқликка ўтади ва шу орқали таржимоннинг ижодий фаолияти тахлили олиб борилади.
Таржима - сертармоқ, мураккаб фаолиятдир. У инсоният фаолиятининг энг қадимий турларидан бири ҳисобланади. Таржима туфайли биз инсоният тараққиёти тарихини очиқ-ойдин тасаввур этамиз. Таржима халқлар ўртасидаги “қудратли қуролдир”. Бу “қурол”ни ишга туширадиган восита эса когнитологиядир.
Хуллас, когнитив фаолият нуқтаи назаридан айтадиган бўлсак, таржима- бу таржимон когницияси орқали адресант ва адресатнинг турли когнитив тизимларининг дистанциялашган (замонда/маконда) ўзаро муносабатидир. Таржимон фаолиятини биз матннинг жўнатувчи ва таржимон концептоферасини қиёслаш орқали аниқлаймиз, мувафаққиятли мулоқотни амалга оширишдаги бир биридан фарқланувчи уч (жунатувчи, таржимон, қабул қилувчи) концептосфераларнинг бирлашишини тушунамиз. Хар бир маданиятга хос бўлган когнитив жараёнларни инобатга олган холда, маданиялараро мулоқотнинг мувафаққиятли амалга оширилиши маданият омилига боғлиқ бўлиб, коммуникантлар когнитив услуби ва категориал тизимига боғлиқ.
Замонавий таржимашуносликда таржима жараёнининг назарий жиҳатдан ўрганиш унинг коммуникатив функцияларини аниқлаш долзабр йўналишга айланиб бормоқда. Шу боис магистрлик диссертациямизнинг ушбу бобида биз замонавий таржимашунос олимларнинг таржима жараёнини моделлаштиришга қилинган ҳаракатларини назарий жиҳатдан таҳлил қилдик.
Таржима жараёнини моделини тақдим қилган Европалик олимлардан Д.Жиль, О. Каде ва С. Норднинг таржима моделини кўриб чиқдик, Россиялик олимлардан В.Н.Комиссаров, Д.Швейцер, Я.Рецкернинг таржима моделларини кўриб чиқиш баробарида француз олимлар Д. Селескович ва М. Ледерер томонидан тадқиқ қилинган интерпретатив таржима назариясини ўргандик. Барча моделлар ва назариялар таржиманинг мулоқот, яъни коммуникация жараёни эканлигига ишора қилиб уч босқични назарда тутади: Оригинал матннинг ҳосил қилиниши, таржимон томонидан матн мазмунининг тушунилиши ва таржимон томонидан оригинал матн мазмунини қайта яратувчи таржима тилидаги матннинг яратилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |