III боб бўйича хулоса
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
“Фарзандларимизни мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, соғлом ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун ҳеч қачон ўзининг долзарблигини йўқотмайдиган масала ҳисобланади” [1,296].
Муҳтарам Президентимизнинг мазкур фикрлари ўз тасдиғини сўнгги давр ичида чиқарилган ва таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган қарорлар ва фармойишларида топмоқда. 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли қарор Олий таълим тизими сифат кўрсаткичларига янгича талаб қўймоқда [2]. Президентимизнинг ушбу қарорлари биз ёш мутахассислар олдида турган масъулиятни ошириб, илмий соҳага бўлган ёндашувимизни юқори даражага кўтаришга ундамоқда.
Магистрлик диссертациямиз учун танлаб олинган мавзу замонавий тилшунослик ва таржимашунослик учун муҳим йўналиш ҳисобланиб, чуқур илмий изланишлар ва таҳлилларни талаб қилди. Тилшуносликнинг энг серқирра ва энг қизиқарли ҳамда ҳозирги кунда ўта долзарб муаммоларни ўз ичига олган бўлимларидан бири бу когнитологиядир. Замонавий тилшуносликда ва таржимашуносликда қўлланиладиган турли методлар, хусусан когнитив тахлил методи, таржима жараёнини моделлаштириш, таржима матнларини турли методлар воситасида тахлил қилиш илмий тадқиқотларнинг марказий ўринларидан бирида туради.
Ушбу магистрлик диссертациясининг долзарблиги шундаки ҳозирги вақтда инглиз ва ўзбек тилларида когнитив тахлил, унинг натижасида тахлил қилинадиган концептлар ва уларнинг лингвистик таҳлили муаммолари тилшуносликнинг ва таржимашуносликнинг олдида турган долзарб муаммоларидан биридир. Шундай экан, ушбу магистрлик диссертациямиз мавзуси қилиб бундай муаммони танлашимиз бежиз эмас, албатта. Тадқиқот иши доирасида тилшуносликнинг когнитивистика бўлими ва бу йўналишда илмий изланишлар олиб борган етук мутахассисларнинг тадқиқот ишлари қиёсланиб ўрганилди.
Бундан ташқари, тилшуносликда ва таржимашуносликда мухим ўринни эгалловчи концепт тушунчасига хам алохида эътибор қаратилди. Бинобарин, концепт ва у орқали таржима матннинг когнитив тахлили борасидаги ушбу магистрлик диссертацияси сифатидаги кичик илмий тадқиқотимиз, ҳам тилшуносликдаги, хам таржимашуносликдаги айрим муаммоларнинг ечимини топиш жараёнида ўзига хос ўринга эга. Ишда таржима матнининг когнитив тахлилини олиб борар эканмиз инглиз адабий прозаси материалларига мурожат қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |