Таржима назарияси ва амалиёти кафeдраси


Биринчи боб бўйича хулоса



Download 433 Kb.
bet10/20
Sana22.02.2022
Hajmi433 Kb.
#104110
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Абдирауслов Б Диссертация тайёр

Биринчи боб бўйича хулоса
Тафаккур қайси холатда ва кандай кўринишда харакатга келмасин, ягона бир вазифани бажаради - у воқелик хакидаги ахборотни қабул қилиш, тўплаш, қайта ишлаш ва тартибга солищ усулидир. Бу усул воситасида хосил бўладиган ғоя ёкификр воқеликнинг онгда акс этиш шаклидир. Тафаккурнинг ҳаракатланиши ва фикрнинг шаклланиши воқеликнинг бевосита онгда акс этишини таъминловчи жараён - билиш фаолияти билан боғлиқ.
Тилнинг билиш фаолиятидаги ўрни алоҳида, у воқеликни идрок этиш ва билиш воситаси - қуролидир. С. Д. Кацнельсон «Тил - нафақат мулоқот қуроли, балки фикр ва ғояни шакллантирувчи ҳамда уни ифодаловчи қуролдир» деб ёзган эди. Тилнинг тафаккур фаолиятидаги ролини билиш учун онг ва тилнинг муносабатига оддий бир ҳол (ҳодиса) сифатида қарамаслик лозим. Бу муносабат икки мустақил ходисанинг ўзаро «мулоқот»идир. Худди шу «мулоқот» ментал фаолиятнинг лисонийлашувига олиб келади, зеро, лисоний ва мантиқий фаолиятлар бир-бирига ҳамроҳ бўлиб, улар ягона нутқий тафаккур жараёнини ташкил этади. Таржимада эса бу вазият икки тил ўртасида бўлиб ўтади. Демак, тил онгни харакатлантирувчи воситалардан биридир, у онгда энг оддий, бирламчи (элементар) тафаккур категориялари пайдо бўлишини таъминлайди. Ушбу категорияларсиз «алохида нутқий тузилмалар - гапларни тушуниш ва фикр (ғоя)нинг шаклланишини ҳамда шу йўсинда билимнинг фаоллашувиниҳам тасаввур қилиб бўлмайди» [31,125].
Қай даражалигидан қатъий назар, тил ва тафаккур муносабати масаласининг фалсафа, тилшунослик ва психология фанлари доирасида анча батафсил мухокама қилиниши когнитив тилшунослик тараққиёти учун мустаҳкам замин яратди. Когнитив тилшунослик мажмуавий тадқиқот йўналиши (соҳаси) бўлиб, у таржимашунослик, тилшунослик ва психологиядан ташқари, сунъий интеллект назарияси, психолингвистика, нейролингвистика каби фан соҳаларига оид илмий ёндашувларни ҳам умумлаштиради.
II БОБ
ЗАМОНАВИЙ ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИДА ТАРЖИМА МОДЕЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ КОГНИТИВ ТАҲЛИЛИ
2.1. Таржимашуносликка когнитив ёндашув
Замонавий таржимашунослик турли хилдаги назарий концепциялар ва методларга бой хисобланади. Таржимага бўлган қизиқишни таржиманинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган мактаблар мисолида хам кўришимиз мумкин. С. Басснетт таъкиллаганидек, “...бугунги кунда биз таржиманинг энг гуллаб-яшнаган палласига гувоҳ бўлиб турибмиз, чунки аввалари тадқиқотларнинг маргинал объекти бўлиб келган таржима , хозирда жараён сифатида тан олиниб, инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг ва ўзаро тушунишларнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Хеч қачон таржимага бўлган қизиқиш бу қадар кучли бўлмаган, хеч таржима бу қадар чуқур тадқиқотлар нишонига айланмаган” [64].
Бироқ шуни хам айтиб ўтмоқ лозимки, таржиманинг замонавий ахволини ўрганиш давомида, аксар холлардағарб олимлари олиб бораётган тадқиқотларга асосланмоқдамиз. Бу хол албатта, таржимани ғарб олимлари ва шарқ олимларининг турли тушунишлари натижасида юзага келмоқда. Мамлакатимиздаги таржимашунослик асосан лингвистик таржимага асосланган бўлиб, таржиманингбу йўналиши ўтган асрнинг 60-чи йилларида вужудга келган ва нолингвистик характерга эга бўлган фундаментал ишларнинг камлиги сабабли илгарилаб кетган.
“Нолингвистик” характерга эга бўлган тадқиқотлардан Н. Л. Галеева, И. Э. Клюканова, А. Н. Крюкова, А. Г. Минченкова, Н. М. Нестерова, В. И. Хайруллина каби олимларнинг тадқиқотларини мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Ғарб олимларининг таржимага бўлган қарашлари умуман бошқача холатни касб этади, яъни уларнинг қарашларида фанлараро характерга эга бўлган тадқиқот ишлари аксариятни ташкил қилади. Масалан, М. Снелл-Хорнбининг интегратив концепцияси, Д.Селескович ва М.Ледерернинг интерпретатив назарияси, В.Вилсс, Х.П. Крингс, Д.Кирали, Д.Дансеттнинг когнитив психологияси, Э.А. Гуттнинг релевантлик назарияси, Ю.Хольц-Мянтярининг “Скопос-назарияси” ва б.
Магистрлик диссертацимизнинг ушбу қисми назарий характерга эгадир. Биз ушбу қисмда таржимашуносликнинг когнитив йўналишини когнитивистика доирасида ишлаб чиқилаётган баъзи фундаметал тадқиқотларга назар ташлаб тахлилларни олиб борамиз.
Узоқ муддат давомида таржима сохасидаги тадқиқотларнинг аксариятифақатгина лингвистика доирасидагина олиб борилган, бироқ ўтган асрнинг 80-чи йилларидан бошлаб баъзи олимлар таржимоннинг онгидаматнни қабул қилиб уни рецепторга етказиб бериш босқичлари ўртасида нималар рўй беришини тушунишга интилиб, психология ва когнитивистика сохаларидаги охирги эришилган янгиликларга эътибор қаратишдилар. Тадқиқотчиларнинг эътибори таржима жараёнида ташқи ситуацион контекст билан таржимоннинг ички билимлари тўқнашуви жараёнига қаратилди, ва ушбу феноменни когнитив аспект доирасида тадқиқ қилиб чиқдилар. Таржиманинг когнитив жараёнлари тадқиқоти давомида икки бир бирига релевант жараёнларнинг сақланиши ва таржима жараёнида фаоллашишини тушунтиришга харакатлар олиб борилди.
Таржима жараёнини ўрганиш давомида қатор олимлар (А.Нойберт, Г.Шриф, Д.Кэтан, Ж.Холмс) виртуал таржима атамасини қўллаш орқали шунга урғу берадиларки, таржимон онгида тезлик билан таржима матнининг муайян образи шакллана бошлайди. “Биз таржима қилаётганимизда, оригинал матнни эшитиш жараёнида онгимизда у билан бирга таржима тилида биз яратмоқчи бўлган матн хам мавжуд бўлади” [16].
Тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи таржимани виртуал жараён сифатида талқин қилаётган бир вақтда, иккинчи гуруҳ тадқиқотчилар (Р.Белл, Э.Гутт, Ж.Дансет) семантик репрезентация тушунчасини қўллаб, таржима жараённинг ментал модели хақида фикр юритадилар. Семантик репрезентация тушунчаси остида “лисоний хусусиятлари асосида лисоний воситаларга бериладиган ментал репрезентация” тушунилади [15,25]. Таржима жараёнида таржима матни когнитив образда мавжуд бўлиб, таржима жараёни “хам қисқа муддатли, хам узоқ муддатли хотирада семантик репрезентация орқали оригинал матнни декодлаш ва таржима матнини кодлаш амалга оширилади” [11,29]. Семантик репрезентация ўзида маълумотнинг уч турини сақлайди – прагматик, синтактик ва семантик ва оригинал матн тахлили жараёнлари ўтадиган босқичларни акс эттиради.
Биринчи босқич – бу синтактик тахлил, яъни қатор символларнинг синтагмаларга бўлиниши босқичи. Иккинчи босқич – семантик тахлили, яъни концептларнинг ажратиб олиниши. Учинчи босқич – прагматик тахлил, яъни гапнинг коммуникатив турини, функцияларини ва функционал операторини аниқлайди [11,34]. Кейинги тахлиллар натижасида семантик репрезентацилар контекст таъсири остида пропозиционал (семантик инвариант) фикр шаклига киради. Пропозиционал шакллар маълум мантиқий хусусиятларга эга бўлиб, аксар холларда икки пропозиционал шакл умумий мантиқий хусусиятга хам эга бўлиши мумкин. Ментал репрезентацияларнинг умумий мантиқий хусусиятлар асосида ўхшашлиги “интерпретатив ўхшашлик” деб аталади [15,27]. Бинобарин, таржима бу – “тиллараро интерпретатив фаолият бўлиб, унинг натижасида таржима матни оригинал матн билан интерпретатив ўхшашликка эга бўлади” [15,33].
Когнитив психология тарафдорлари (В.Виллс, Х.П.Крингс) таржима жараёнини муаммони хал қилиш амали сифатида талқин қиладилар. Модомики, муаммолар индивидуал характерга эга бўлганлиги сабабли, ва хар бир таржимон уларни ўзича хал қилганлиги учун, тадқиқотчилар диққати марказида таржимонниг когнитив фаолияти туради. В.Виллснинг фикрича, таржима жараёнида таржимоннинг фаолияти уч босқич орқали амалга оширилади: тайёргарлик босқичи, амалга ошириш босқичи ва натижаларнинг бахоланиши. Тайёргарлик босқичида таржима вариантини танлашда таржимон уч турдаги қидирувни амалга оширади: тасодифий, тизимли ва эвристик (маънодош). В.Виллснинг таъкидлашича, “эвристик қидирув асосий ва хал қилувчидир, яъни қидирувнинг бу тури натижасида таржимон ўзига хос ишчи ғояга эга бўлиб, ушбу ғоя асосида масаланинг босқичма-босқич қилиш жараёни амалга ошади” [4,87].
Когнитив психология доирасида “овоз чиқариб фикрлаш” (Х.П. Крингс, Д.Крали, Ж.Дансетт, П.Кассмол, А.Г. Минченков ва б.) усули кенг қўлланилади. Ушбу усул матн устида иш олиб бораётган таржимонтаржима жараёнида максимал даражада фикрларини овоз чиқариб айтишини назарда тутади. Таржимоннинг барча гаплари ёзиб олинади. Бу ёзувларнинг матний вариантлари “овоз чиқариб фикрлаш протоколлари” деб номланади ва мутахассилар томонидан тахлил қилинади [33].
Ушбу усул биринчи булиб Х.П. Крингс томонидан қўлланилган бўлиб унинг деталлашган тавсифи муаллифнинг “Таржимон миясида нима рўй беради?” (1986) номли монографиясидабатафсил тасвирланган. Олимнинг тадқиқотининг марказида “таржима муаммоси” бўлиб, ушбу муаммони ажратиб кўрсатиш учун икки мезон олға сурилади. Биринчи қатор асосий мезонлар бўлиб улар таржимоннинг таржима жараёнида хис қилаётган қийинчиликлари хақидаги тўғридан-тўғри ёки билвосита фикр-мулохазалари, луғатга мурожаати ва б. Иккинчи қатор – иккинчи даражали мезонлар бўлиб, таржимон таржима жараёнида таржиманинг икки ёки ундан ортиқ альтернатив вариантлари хақидаги мулохазалари, таржима матнига киритган ўзгартиришлари, паузалар ва б. [33].
Таржима муаммолари ичида Х.П. Крингс тушуниш билан боғлиқ бўлган, ўзга тилга ўгириш билан боғлиқ бўлган, таржимоннинг етарли лисоний компетенцияларига эга бўмаслиги муаммолари билан боғлиқ, таржимоннинг таржимон компетенциясининг етишмоқчилиги билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни ажратиб кўрсатади. Ушбу қийинчиликлар “таржима стратегиялари” орқали бартараф этилади, ушбу стратегиялар “таржимоннинг муайян англаган режалари конкрет таржимавий масала доирасида конкрет таржимавиймуаммони хал қилишга қаратилади” [33,92].
Таржима стратегиялари хал қилинаётган муаммо тури ва таржиманинг йўналишига қараб турланади. Тушуниш муаммоларини хал қилишда таржимон томонидан контекстдан олинадиган маълумотдан фойдаланиш, мантиқий хулоса ва фикрлар, луғатга мурожат қилиш, “тил ичидаги таржима” (оригинал тилда фикрни қайта қўриб чиқиш), вазиятдан чиқиб келган холда эквивалент танлаш, янги муқобил вариант яратиш каби стратегиялар қўлланилади. Агар таржимон таржима муаммоларини хал қилса таржима жараёнида таржиманинг мақбул бўлган бир неча вариантларини таққослаб чиқиш, парафраза ёки синонимларни қўллаш, таржимоннинг хотирасида маъноси бир хил бўлган, доимий, бевосита алоқага эга бўлганэквивалентни қўллаш, таржима тилида асосий эквивалентнинг қайта ифодалаш, янги муқобил вариантни контекстга мос келтириш, редукция каби стартегик методлардан фойдаланган бўлади.
Муқобил вариант излаш таржимон топилган эквивалентдан қониққан ва ундан яхшироқ вариант йўқлигини англаган вақтда тўхтатилади. Агар топилган бирортавариант таржимонни қониқтирмаса у холда таржимон “редукция” ёки “перестраховка” каби стратегияни қўллайди. “Редукция стратегияси” шундан иборатки унда “таржимон оригинал матннинг алохида элементларини таржима мантнида қайта яратмасдан, балки оддийлаштирилган(соддалаштирилган) таржимани амалга оширади, оригинал матндаги лисонларни тўғридан-тўғри таржима қилади” [33,95]. “Перестраховка стратегиясида”эса “тушунарсиз, амбивалент маънога нисбатан умуммий маънога эга бўлган сўзни танлаш, бироқ бу таржимани турлича талқин хам қилиш мумкин” [33,95].
Х.П. Крингс издошларидан бири бўлган Д. Кирали, муаллиф томонидан матнга берилган мазмун рецептор томонидан турлича талқин қилиниши ва турлича хулосалар чиқариши мумкин деб таъкидлайди. Ушбу хулосалар инсон давомли хотирасидаги билим схемасини фаоллаштиради, ва шу билан бир вақтнинг ўзида кутиш тизимини вужудга келтиради. Тушуниш асосан онг ости сатхида амалга оширилиб, инсон ўзи кутган маълумотни ололмаган тақдирда, маълумотнинг катта бўлмаган қисми қайта ишланади ва диққат эътиборни, фикрни бир жойга жамлаган холда унинг хал қилинишида когнитив стратегиялар қўлланила бошлайди [72,5]. Оригинал матн бир томондан олиб қаралганда доимийдир (яъни, қайта ўқилиш жараёнида лисоний воситалар кетма-кетлиги ўзгармайди), иккинчи томондан эса у динамик характерга эгадир (яъни, қайта-қайта ўқиш йўли орқали таржимон онгида оригинал матн ментал образлари ўзгариши мумкин). Яъни, рецептив ишлаб чиқарувчи (продуктив) жараёнлар параллел амалга оширилади. Таржима жараёни интерактив жараён бўлиб, нафақат оригинал матндан концептларга томон, балки концептдан оригинал матнга томон хам харакат амалга оширилади.
Таржимашуносликда “овоз чиқариб фикрлаш” методикаси А.Г. Менчиков томонидан хам қўлланилган бўлиб, олим таржиманинг когнитив-эвристик моделини ишлаб чиқади. Бу модель доирасида таржима “эвристик жараён бўлиб, оригинал матн базасида лисоний воситаларни фикр тизимига айлантириш” сифатида изоҳланади [46,235]. Когнитив-эвристик модельтаржима жараёнига жалб қилинган икки тилнинг тўқнашиши нуқтаси ва таржимани мавжуд қиладиган омил бу фикрдир деган ғояни назарда тутади. Тадқиқотчи-таржимашунос томонидан таклиф қилинган модельда концепт “фикрнинг дискрет бирлиги” бўлиб таржимани бирлиги сифатида тан олинади [46,232]. Концеп доимий, констант мохият сифатида талқин қилинади. Шу билан бир қаторда агар концептда “зарурият туғилганда структура ажратилганда белгилар ажралиб чиқиб, ушбу белгилар хам тўлақонли концепт белгиларни кўрсатади” [46,151]. “Концепт хам таржима объектига айланиб, таржимон томонидан таржима тили воситалари орқали объективлаштирилади” [46,152].
Таржима жараёнида оригинал матн трансформацияга учрамайди, балки инсон онгида коцептларнинг актуаллашуви манбаси бўлиб хизмат қилади, авваламбор матнга кирувчи сўзларнинг концептлари прототипларига эътибор қаратилади. Бу концептлар бир бири билан ўзаро алоқага киришиб, шу билан бир қаторда фон билимлар ва бутун контекстда мужассам бўлган билимлар билан алоқага киришиб мазмунга айланади, ва инсон онгида маълум маъновий, мазмуний тизимни хосил қилади. Концептуал тизимга кирувчи у ёки бу концепт тўлиқ ёки қисман таржима тилидаги сўзнинг маъносига мос келган холларда у қадар катта муаммолар туғилмайди. Таржимон учун катта муаммо маълум бир маъно таржима тилидаги лисоний восита маъносига тўлиқ ёки қисман мос келмаган вазиятда вужудга келади. Бу вазиятда таржимон концептлар ёрдамида онгида турли опреациялар бажаради. Бу босқичда бирликлари новербал концептлар бўлган фикрлаш жараёни қўлланилади. У одатий тилдан анча кенгроқ бўлиб, шунга қараб имкониятлари хам чексиздир, яъни сўз бирликлари хосил қилиш имконияти тил доирасида чексиз бўлгани каби, концептлар танлаш имконияти хам чексиздир.
“Онгида фикрлаш жараёнига ўтган таржимон айтилган мазмунни қисмларга ажратади ва турли концептлар орасида унга хос бўлган вариантларни излашни бошлайди, бу вазиятда таржимоннинг имкониятлари хам чексиз бўлади” [46,234]. Ўтказилган тадқиқот натижасида А.Г. Минченков “концептларни турли комбинациялар бўйича танлаш” борасида қуйидаги операцияларни ажратиб кўрсатади: парчалаш, қўшиш, жой алмаштириш, гапнинг умумий концепти ичига кичик концептларни жамғариш, концептуал схемани ўзгартириш, белгиси орқали концептни бериш. “Концептларни турли комбинациялар бўйича танлаш” усули таржимон томонидан “маълум бир концептни таржима тилидаги унга маълум бўлган концепт орқали беролмаган холда ёки таржима тилида вербаллашган концепт оригинал матнда келтирилганбелгиларга хос бўлмаса ёки релевант бўлмаган” холатларидагина қўлланилиши мумкин. Концептлар рекомбинацияси жараёни таржима жараёнининг алохида босқичи сифатида ўтказилиши хам мумкин, ёки автокоррекция опрециясининг таржима матнининг таббий жаранглаши учун амалга оширилган амал сифатида таржимон онгида кечадиган босқичи сифатида хам амалга оширилиши мумкин [46,234].
Демак, А.Г. Менчиков таржима жараёнидаги икки мажбурий босқични ажратиб кўрсатади – концептуал тизимнинг шаклланиши ва унинг таржима тили воситалари ёрдамида объективлашуви – ва шу билан бир қаторда 2 факультатив босқичлар – когнитив қидирув ва автокоррекция. Когнитив қидирув доирасида концептларнинг рекомбинациялашуви жараёникузатилади, ва ушбу жараён “таржиманининг факультатив босқичи бўлиб, фақатгина таржима жараёнида сўз бирликларини қайтадан қуриш зарурати туғилгандагина қўлланилади” [46,167].
Модомики, оригинал матн инсон онгида ўзининг барча концептларини актуаллашувини амалга ошира олар экан таржиманинг мувафаққиятли ўтганини аниқлаш босқичида хам таржима матнида ушбу концепталарининг барчаси берилдими ва улар худди оригинал матндаги каби функцияларни бажармоқдами каби омилларга эътибор берилади [46,235]. Шундай қилиб, оригинал матннинг тушунилиши таржимоннинг икки концептларини қай даражада яхши тушунишига ва улар ўртасида алоқаларнинг хамохангилигига боғлиқдир. Бинобарин, таржимон учун тил концептосфераси хақидаги маълумотлар жуда мухим хисобланади. Ўзга тил концептосферасининг ўзлаштирилиши таржимоннинг лисоний тажрибасига хам болиқдир. А.Г.Менчиковнинг фикрича у ёки бу тил концептосфереаси билан яқиндан танишишга изохли луғатлар ва тезариуслар катта имконият яратади [46,187].

Download 433 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish