170
иборат. Ақлий тарбия, шунингдек, ўраб турган атроф-муҳит,
оммавий ахборот воситалари орқали ҳам йўлга қўйилади.
Ақлий тарбияда мақсадга муфовиқ ўқитиш
билан
ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш муҳим
аҳамият касб этади.
Ўқув дастурлари тафаккур, ақлий куч ва қобилиятларни
ривожлантирувчи
таълим
принципи
асосида
тарбия
вазифаларини
белгилайди
ва
ўқувчиларда
махсус
интеллектуал кўникма ва малакаларнинг шаклланишини
йўналтириб туради.
2. Ақлий тарбияда таълим моҳиятининг ўрни.
Ушбу масала бўйича бир қатор тадқиқотчилар
фикрини
ўрганиш ақлий тарбияни ҳал этишда педагоглар олдига
маълум вазифаларни қўяди. Рус педагоги Л.С.Вигоцкий
фикрича,
ақлий
ривожланишнинг
марказий
масаласи
ўқитишнинг, таълим жараёнининг доимий ривожланишида,
олдинда боришида ва педагог таяниши керак бўлган “яқин
ривожланиш зонаси” ғоясига, яъни амалий аҳамиятга эга
бўлган ғояга ҳар бир ўқитувчи доимо амал қилишида
кўринади.
Д.Б.Елконин ўқувчилар ақлий
тарбиясида билимлар
мазмунининг аҳамияти ва ролини тадқиқ эта бориб, ўша
мазмунга нафақат илмий тушунча ва фактларгина эмас,
балки мулоҳаза, исбот, аргументлар ҳам киритилиши зарурки,
бу эса ўқувчиларда ушбу
билимларни эгаллаш билан бирга,
билимларни эгаллаш усулларини ҳам ўзгартириб боришга
ёрдам беради, деб тушунтиради.
Шунинг учун ўқитишда
муаммоли суҳбатлар, мунозараларнинг қўлланилиши
ўқув ишларида турли усуллар ишлаб чиқилишига сабабчи
бўлади.
Жумладан,
таққослаш,
классификациялаш,
системалаштириш, умумлаштириш, энг муҳимларини
ажрата
олиш ва бошқа фикрлаш операциялари ҳам қўлланилиши
ўқувчи ақлий тарбиясида алоҳида аҳамият касб этади.
Л.В.Занков: “Агар таълим принципларига амал қилинса,
ривожлантирувчи таълимнинг таъсири юқори даражада
ортиши мумкин”, дейди. Бунда, аввало, ўқитишни юқори
мураккаблик даражасида олиб боришга ва унинг ўртача
меъёрдан юқорироқ бўлишига ва энг муҳими, болаларнинг
171
маънавий кучи очилиши ҳамда унга эркинлик ва йўналиш
берилишига имкон яратилди.Юқори
даражадаги мураккаблик
принципи билан Л.В.Занков бошқа принципни,яъни дастурий
материалларни ўрганишда
илгарлаб бориш принципини
боғлайди ва бунда у болаларни янги билимлар билан бойитиб
бориш орқали ривожлантирувчи таълимни амалга оширишга
эътибор қаратади. Илгарилаб бориш шошилиш керак, дегани
эмас, балки изчиллик ва узлуксизликка доимо амал қилиш
деганидир. Ўқитувчи ва ўқувчи бу ўринда бир хил тезликда
ишлашлари керак.
Л.В.Занковнинг кейинги дидактик
принципларидан бири-
бошланғич таълимда назарий билимларнинг етакчилик роли.
Бу принцип ўқитишда назарий билишни биринчи ўринга
суради. Бу ўринда назарий билимлар нафақат тушунча,
термин, белгилар билангина эмас, балки қонун ва
боғлиқликлар билан ҳам характерланади.
Л.Занков принципларини қўллаш бошланғич синфларда
ўқув жараёнининг ривожлантирувчи
таъсирини оширишга
олиб келади. Унинг яна бир ғояси болалар фаолиятини аста-
секин
мураккаблаштира
бориш
орқали
ўқувчилар
ривожланишини системали йўлга қўйишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: