Тақризчилар: доцентлар Н


- боб. ТАРБИЯ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

22-
боб. ТАРБИЯ ПРИНЦИПЛАРИ 
 
I. Тарбия принциплари тўғрисида умумий тушунча 
 
Тарбия жараёнининг мураккаблиги уни мақсадга мувофиқ 
ташкиллаштиришни, ҳар бир тарбиячи ва барча таълим-тарбия 
муассасалари риоя қиладиган умумий талаблар, қоидалар 
асосида йўлга қўйишни талаб этади. 
Принцип (лотинча 
принципиум - асос, дастлабки) тушунчаси фаолиятнинг 
умумий йўналишини ёки қандайдир ҳаракат механизмини 
белгилаб 
берувчи 
асос, 
раҳбарлик 
ғояси 
сифатида 
ифодаланади. 
Тарбия жараёнининг принциплари педагогикада унинг 
бош йўналиши, унинг бутун тизимини белгилаб берувчи асос 
сифатида тушунилади. У мазмун, методлар, ташкил этиш ва, 
ҳаттоки, 
иштирокчилар 
ўртасида 
ўрнатиладиган 
муносабатларни ҳам белгилаб беради. 
Тарбия жараёнининг принциплари педагог олдида турган 
барча тарбиявий вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради. Шу 
ўринда ҳозирги педагогик қарашларда учрайдиган эркин тарбия 
назариясидаги тарбия жараёнини бола табиатидан келиб чиқиб 
йўлга қўйиш зарур, унинг ташаббускорлигини, мустақиллигини 
бўғиб қўймаслик лозим (принциплар бола фаолиятини чегаралаб 
қўяди деган фикрда), деган ғоялар тарбия принципларига бир 
томонлама қараш оқибати эканлигини ёки, умуман булардан 
фойдаланмаслик тавсия этилаётганлигини айтиб ўтиш зарур. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шуни айтиш зарурки, ҳар бир 
жамият ўз олдига шу мамлакат келажагини, уни барча соҳаларини 
ривожлантира оладиган, бошқара оладиган ёш авлодни 
тайёрлашни асосий мақсад қилиб қўяди. 
Шундай экан, ўша мамлакат ёки мазкур жамият ана шу 
ёшларни 
тайёрлаш 
билан 
шуғулланувчи 
муассасалар, 
ташкилотлар (бу ўринда таълим муассасалари)га шу давлат 
тузуми тараққиётидаги ўзига хосликдан келиб чиқиб, келажакда 
ёшларнинг қандай бўлишини белгилаб, маълум буюртма беради. 
Ушбу буюртма бўйича келажак шахс модели фактлари, у 
эгаллаши зарур бўлган дунёқараш, кўникма ва одатларнинг 
лойиҳаси тавсия этилади. 
Демак, буюртмачи таълим муассасалари олдига маълум 
талабларни қўяди, яъни шахс эгаллаши лозим бўлган инсоний 


123 
фазилатлар, одоб, ахлоқ меъёрларини илгари суради. Бу эса ўз 
ўрнида шахс моделини белгилаб берувчи таркибий қисмлар 
қандай бўлишини кўрсатади. Шундай қилиб, таълим-тарбия ўз 
олдига қўядиган мақсадларини ижтимоий буюртма характерига 
кўра мувофиқлаштиришга мажбурдир. Хулоса қилиб айтганда, 
тарбия жараёни моҳияти билан маълум (ижтимоий буюртма 
талабларидан келиб чиқиб) талаблар асосида амалга оширилиши 
керак, яъни шахс мазкур жамият тараққиётида эгаллаши зарур 
бўлган инсоний сифатларни ўзида мужассамлаштирган бўлмоғи 
лозим. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish