14-ma’ruza: O’rta Osiyoda milliy hududiy chegaralanish maqsad va mohiyati. O’zbekiston SSRning tashkil topishi.
Reja:
Milliy hududiy chegaralanishning yakunlanishi
O’zbekiston SSRning tashkil etilishi.
O’zbekiston SSR milliy kadrlar masalasi.
Миллий-худудий чегараланиш масаласи 1924 йил 5 апрелда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюросида, 11 майда РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюросида кўриб чиқилди. Унда Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш лойиҳасини тайёрловчи махсус комиссия тузилди. Лойиҳа РКП(б) Ўрта Осиё Бюросининг 1924 йил 2 июндаги йиғилишида муҳокама этилиб, асосан маъқулланди.
Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари, хусусан Хоразм республикасининг бир гуруҳ масъул ходимлари, чунончи, ХКП МҚ котиби Одинаев, ички ишлар нозири Абдусаломов, Туркистон ва Бухоро вакиллари: Хўжанов, Асфандиёров ва бошқалалар ягона Туркистонни бўлиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб эътироз билдирдилар. Шунингдек, 1924 йил 8 майда РКП(б) Марказий Қўмитасига «Хоразмда миллий масалани ҳал этиш тўғрисида хат» келиб тушди. Бу хатда ҳам Хоразм республикасини бўлиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас, дейилган эди. Ҳа, ўлка халқлари миллий чегараланиш сиёсатига қатьиян қарши эдилар, бироқ маҳаллий халқларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинмади. Аксинча, 1924 йил 12 июлда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси «Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш тўғрисида»ги масалага яна қайтиб, уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1924 йил 25 сешябрда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси, 9 ва 11 октябрда РКП(б) Марказий Қўмитаси бу масалани кўриб чиқиб, миллий чегараланшшш расмийлаштиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бу қарор 14 октябрда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан ҳам маъқулланади. Шу тариқа, Совет хукумати, РКП(б) МҚ ва унинг жойлардаги маҳаллий ташкилотларининг 1920-1924 йиллар давомида Ўрта Осиёда олиб борган, халққа катга ваъдалар беришни кўзда тутган «ленинча миллий сиёсат»ни ҳаётга тадбиқ этиш бобидаги амалий ишлари якун топди. Ниҳоят, 1924 йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтган СССР Марказий Ижроия Қўмитаси II-сессиясида Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказиш тадбирлари тўла маьқулланди.
Шундай қилиб, хукмрон Марказ саъй-ҳаракатлари орқасида Ўрта Осиёнинг сиёсий жуғрофияси сунъий равишда ўзгартирилди. Ўрта Осиё худудидаги Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида олтита миллий давлат бирлашмалари ташкил этилди.
ЎзбекистонССР
Туркманистон ССР
Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР
Қирғизлар яшаган худудлар РСФСР таркибида Қорақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти
Қозоқлар яшайдиган туманлари РСФСР таркибида Қозоғистон АССР
Қорақалпоқлар яшайдиган худудлар Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоқ мухтор вилояти
Натижада ягона Туркистон халқлари бир - биридан сунъий равишда узоқлаштирилди. Бу ҳол советларга ўлкада ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун катга имкониятлар яратиб берди.
Ўзбекистон ССР Миллий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР ташкил этилди. Ўзбекистон ССР худудида бутун ҳокимият Ўзбекистон ССР советларининг таъсис қурултойига қадар Муваққат инқилобий кўмита ихтиёрига берилди. Собиқ Бухоро республикаси хукумати раиси, таникди давлат арбоби Файзулла Хўжаев Узбекистон ССР Инқилобий кўмитаси раиси этиб тасдиқланди. Ўзбекистон ССР таркибига қуйидаги худудлар киритилди:
собиқ Туркистон АССР дан 9 та уъезд, 133 туман ва 7 қишлоқ округи;
собиқ Бухоро республикасининг 9 та тумани;
собиқ Хоразм республикасининг 23 та тумани.
Ўзбекистон ССР ташкил этилган пайтда унинг худуди 312394кв. км.ни, аҳолиси 4 млн. 447 минг 55 кишини ташкил этар эди. 1926 йил маълумотлари бўйича миллий таркибига кўра аҳолининг 74,2 фоизини ўзбеклар, қолганини эса бошқа халқлар вакиллари ташкил этар эди.
1924 йил 5 декабрида Инқилобий Қўмита бутун Ўзбекистон халқига муражаат қилиб, Ўзбекистон ССР тузилганлигини, унинг таркибига Тожикистон АССР кирганлигини маълум қилди. Миллий чегараланиш билан бир вақтда иқтисодий бўлиниш ҳам ўтказилди. Собиқ Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларига тегишли барча бойликлар янги миллий республикалар ўртасида қайта тақсимланди. Бу ишлар Совет хукумати томонидан махсус тузилган Ўрта Осиё тугатиш комиссияси бошчилигида амалга оширилди.
1925 йил 13 февралда Бухородаги «Халқ уйи»да Бутунўзбек советлари биринчи қурултойи очилди. Қурултой «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганлиги тўғрисидаги Декларация»ни қабул қилди. Қурултойда давлат ҳокимияти олий органлари тузилганлиги расмийлаштирилди.
Ўзбекистон ССР Советлари МИҚ Раиси лавозимига фарғоналик деҳқон, «Қўшчи» уюшмаси раҳбарларидан бири Йўлдош Охунбобоев сайланди. Ўзбекистон ССР хукумати - Халқ Комисарлари Кенгаши Раиси лавозимига Файзулла Хўжаев тасдиқланди. Самарқанд шаҳри збекистон ССРнинг пойтахти этиб белгиланди. 1930 йилда пойтахт Тошкентга кўчирилган.
Миллий чегараланиш даврида Ўрта Осиёда фаолият кўрсатиб келган партия, комсомол ва хўжалик ташкилотларида ҳам бир қатор ташкилий ўзгаришлар амалга оширилди. Собиқ Туркистон, Бухоро ва Хоразм комунистик партиялари, комсомол, ва хўжалик ташкилотлари, касаба уюшмалари қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон компартияси 1 таъсис съезди 1925 йил 8 февралда Бухорода очилди. Съездда Ўзбекистон Комунистик (большевиклар) партияси ташкилий жиҳатдан расмийлашди. Унинг Марказқўми сайланди. В.И. Иванов ва А. Икромов (1927 йилдан биринчи котиб) Марказий Қўмитанинг масъул котиблари этиб сайландилар. Шу йили Ўзбекистон комсомоли (Ўз ЖСМ), республика касаба уюшмалари, уларнинг раҳбар органлари ҳам тузилди.
1925 йил майда Ўзбекистон СССР таркибига киритилди. СССР Конституцияси, унинг асосий қонун- қоидалари Ўзбекистон ССР худудида ишлайдиган бўлди. 1927 йилда қабул қилинган Ўзбекистон ССРнинг биринчи ва 1937 йилдаги Конституцияси ҳам амалда СССР Конституциясининг кўчирма нусхаси эди. Чунки Ўзбекистон қоғоздаги «суверен» республика бўлиб, амалда Марказга тобе бир ўлка эди, холос. У ўз халқининг миллий манфаатларига оид бирор-бир долзарб, ҳаётий аҳамиятга молик масалани итгафоқ хукуматидан холи, мустақил ҳал эта олмасди. Бинобарин, республиканинг ички ва ташқи сиёсатига дахлдор барча масалалар фақат Марказ хоҳиш-иродаси билангина ҳал этиларди. Ҳатто Ўзбекистоннинг маъмурий-худудий тузилишига оид масалалар ҳам итгафоқ хукумати тасарруфида эди. Масалан, 1929 йилда Тожикистон АССР Ўзбекистон ССР таркибидан чиқарилиб, Тожикистон ССРга айлантирилди ҳамда СССР таркибига олинди. Шунингдек, 1936 йилга келиб аввал Қозоғистон АССР, кейин РСФСР (1932-1936 йил) таркибида бўлган Қорақалпоғистон мухтор вилояти мухтор совет социалистик республикасига айлантирилиб, Ўзбекистон ССР таркибига киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |