тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшди. Мирзо Улуғбек «Тарихи арбаъи улуси
Чингизий»номли жуда қимматли тарихий асарни таълиф қилишда шахсан
ўзи қатнашди. Бундан ташқари бу даврда яшаб ижод этган жаҳонга машҳур
тарихчилар Ғиёсиддин Али, Низомиддин Шомий, Шарафуддин Али Яздий,
Ҳофизу Абру, Муъиниддин Натанзий, Абдураззоқ Самарқандий,
Муҳаммад Мирхонд, Ғиёсиддин Хондамир ва бошқалар асарлари ҳамон
мутахассислар учун қимматли тарихий манба, битмас-туганмас хазинадир.
Алишер Навоийнинг «Вақфия» асарида зикр этилган мол-мулк ҳам
унинг ўз даври йирик мол-мулк, давлат эгаси эканлигини кўрсатади. Мирзо
Муҳаммад Ҳайдарнинг ёзишича, Алишер Навоийнинг бир кунлик
даромади ўн саккиз минг шоҳрухий экан. Тарихчининг ёзишича, Султон
Ҳусайн давлат тепасига келгач, бутун марҳаматини Алишер Навоийга
кўрсатади. У эса ўз ўрнида мол-мулкини юрт ободончилиги, олиму-
фозилларга ҳомийлик қилишга қаратган. Тарихчилар Ғиёсиддин Хондамир,
Заҳириддин Бобур ва бошқаларнинг ёзишича, алишер Навоийча ҳеч ким
кўп бинои-ҳайр, халқ учун иморатлар ва бинолар қурмаган экан. Аҳли фазл
ва ҳунарга мураббий ва муқаввийлиги ҳам жуда машҳур.
Алишер Навоий ўзининг тарихий асарларида бўлиб ўтган воқеа ва
ҳодисаларга, шахсларга баҳо беришда юксак инсонпарварлик ғояларидан
келиб чиқди. Унинг тарихчи олим сифатидаги амалий фаолияти туркий
ўзбек тилидаги тарих илмини юксакликка кўтарди. Махсус асар, ихчам
рисола, тазкира ва мактублар яратиб, туркий тилдаги тарих илмининг
кейинги ривожи ва тараққиёти учун замин яратди.
Алишер Навоий ўзининг «Муҳокамат л-луғатайн» асарида сиёсий
ҳокимият ва тил, маданият сиёсати хусусида қуйидаги ҳақли фикрларни
баён этади: «...то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда
назм дабирига араб тила бирла жилва берди...» Яъни мамлакатлар араб
халифалари ва султонлари даврида шеърият котиби араб тилида ижод этди.
Мамлакатларнинг баъзиларида «сорт салотини мустақил бўлдилар,
ул муносабат била фрсигўй шуаро зуҳур қилдилар».
«То мулк араб сорт салотинидин турк хонларға интиқол топти,
Ҳулогухон замонида султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин
фарзанди халафи Шоҳруҳ Султоннинг замонининг охиригача турк тили
била шуаро пайдо бўлдилар».
Алишер Навойининг юқорида келтирган муҳим фикри фақат
шеъриятга эмас, балки умуман маданият, шу жумладан тарих илмига ҳам
тўла тадбиқ этса бўлади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Алишер Навоий
яратган насрий асарлар бўлиб, уларни кейинча Заҳириддин Муҳаммад
Бобур, Дарвиш Муҳаммад Бухорий, Абулғозий Баҳодирхон, Мунис,
Огаҳий, Баёний ва бошқалар давом эттирдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: