21.4. Мустақиллик даври тарихи замонавий тадқиқотларда
Мустақиллик азалдан инсониятнинг орзу-умидлари, армон ва
изтиробларини ўзида мужассам этган. Дарҳақиқат, инсон табиатнинг
гултожи сифатида ҳамиша озодлик ва ҳурриятга иртилиб яшайди. У ҳамиша
ҳар жиҳатдан ўзини эркин ҳис қилишга, таҳликасиз турмуш кечиришга
эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда Ер
шарининг барча минтақаларида озодлик учун курашни, шаклан турлича,
моҳиятан ўхшаш бўлган ҳурриятга интилиш ҳодисаларини кўп кўрган.
21.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
И. Каримов, «Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод,
сиёсат, мафкура», 1-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1996
йил;
2.
И.Каримов, «Биздан озод ва обид Ватан қолсин», 2-жилд.-
Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил;
3.
И. Каримов, «Ватан саждагох каби муқаддасдир», 3-жилд.-
Тошкент: «Ўзбекистон», 1996 йил;
4.
И. Каримов, «Бунёдкорлик йўлидан», 4-жилд.-Тошкент:
«Ўзбекистон», 1996 йил;
5.
И. Каримов, «Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби», 5-
жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1997 йил;
6.
И. Каримов, «Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида»,
6-жилд. Тошкент: «Ўзбекистон», 1998 йил;
7.
И. Каримов, «Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан
қурамиз», 7-жилд.-Тошкент: «Ўзбекистон», 1999 йил.
21.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.
1.
Мустақиллик декларацияси нима?
2.
Президент И.А.Каримов асарларида Ўзбекистон тарихи
қандай ёритилиши?
3.
Ўзбекистон Олий Давлат Органлари тўғрисида маълумот
қайси манбада акс этган?
4.
Ўзбекистоннинг
халқаро
муносабатлари
қандай
манбаларда ёритилган?
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Камолиддин Беҳзод номидаги
музей ходимлари ижодий ҳамкорлигида бакалавриатлар учун яратилган
“Тарихий манбашунослик” ў³ув ³´лланмасига тақриз
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистоннинг тарихини ўрганишга
мўлжалланган бўлиб, у сўнгги йилларда манбашунослик фанидан чоп
этилган тўпламлар ва Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари”
(2001) асари, “Cобрание восточных рукописей Академии наук
Узбекистана. История.” (Составители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова.
1998) номли – каталоглар асосида яратилган. Унда форс, юнон, лотин,
хитой, араб ва туркий тилларда ёзилган ва манбалар тўғрисида
маълумотлар келтирилиб, бўлғуси педагоклардан манбалардан ўз
фаолиятида фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилади. Шунингдек, зикр
этилган манбаларни ўқитиш методикаси ҳам ёритиб борилади. Уни
яратишда муаллифлар ўзларининг кўп йиллик илмий-педагогик
тажрибасига ва манбашунослик ва педагогика фани ютуқларига таянишди.
Манбашуносликка оид бажарилган тадқиқотлар, ёзма манбалар,
таржималарнинг чоп этилиши, тарих фанини ўқитиш бобидаги методик
тажрибаларни умумлаштирилган қўлланмалар бакалавиатура учун
мўлжалланган “Тарихий манбашунослик”(Маърузалар ва методик
тавсиялар) номли ўқув қўлланмани яратишга асос бўлиб хизмат қилди.
Унга мазкур фанни ўқитиш соҳасидаги Низомий номидаги ТДПУ Тарих
факультетидаги “Манбашунослик ва тарих ўқитиш методикаси”
кафедрасининг профессор ўқитувчиларининг амалий тажрибаси асос
қилиб олинди.
Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари учун қабул қилинган Давлат
Стандартларига мувофиқ манбашунослик фани учун мўлжалланган бўлиб,
у маъруза, амалий машғулот, лаборатория ишидан иборат.
Ҳар бир маъруза бошида мавзу номи, дарснинг мазмуни, унинг режаси,
асосий тушунчалар берилади. Асосий матнда маъруза мавзуи режага
мувофиқ атрофлича ёритилиб, унинг сўнггида мавзуга оид асосий ва
ёрдамчи манба ва адабиётлар рўйхати, маъруза материалини
мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар, маъруза бўйича тавсия
қилинадиган рефератив, курс ишлари учун мавзулар рўйхати илова этилди.
Ушбу ўқув қўлланма илк тажриба бўлгани сабабли унда турли
баҳс, мунозара ва фикрларни пайдо қиладиган ўринлар мавжуд.
Бу ўқув қўлланмаси тарихий манбашунослик бўйича мукаммал
дарслик яратиш йўлидаги биринчи қадамлардан биридир. Ўқув қўлланма
тарих фани муаллимлари Олий ўқув юрти бакалавиатура талабалари,
академик лицей ва касб-ҳунар коллеж талабалари учун мўлжалланган. Уни
тарихчи манбашунослар учун жуда керакли деб ҳисоблаб, нашр этишга
тавсия этаман.
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи
илмий ходими, тарих фанлари доктори Д.Ю.Юсупова
Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Камолиддин Беҳзод номидаги
музей ходимлари Г.С.Фузаилова ва А.А.Мадраимовлар бакалаврлар учун
яратган “Тарихий манбашунослик” ў³ув ³´лланмаси
А Н Н О Т А Ц И Я СИ
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистоннинг тарихини ўрганишга мўлжалланган
бўлиб, у сўнгги йилларда манбашунослик фанидан чоп этилган тўпламлар
ва Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари” (2001) асари,
“Cобрание восточных рукописей Академии наук Узбекистана. История.”
(Составители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. 1998) номли – каталог ва
бошқа шу йўналишдаги тадқиқотлар асосида яратилган. Унда форс, юнон,
лотин, хитой, араб ва туркий тиллардаги манбалар тўғрисида энг муҳим ва
зарур маълумотлар келтирилган. Улардан педагоглар ўз фаолиятида
фойдаланиши мумкин. Қўлланмани яратишда тузувчилар ўзларининг
илмий-педагогик тажрибасига ва манбашунослик ва педагогика фани
ютуқларига таянишди.
Манбашуносликка оид бажарилган тадқиқотлар, ёзма манбалар,
таржималарнинг чоп этилиши, тарих фанини ўқитиш бобидаги методик
тажрибаларни умумлаштирилган қўлланмалар бакалавиатура учун
мўлжалланган “Тарихий манбашунослик” номли ўқув қўлланмани
яратишга асос бўлиб хизмат қилди. Унга мазкур фанни ўқитиш соҳасидаги
Низомий номидаги ТДПУ Тарих факультетидаги “Манбашунослик ва
тарих ўқитиш методикаси” кафедрасининг профессор ўқитувчиларининг
амалий тажрибаси асос қилиб олинди.
Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари учун қабул қилинган Давлат
Стандартларига мувофиқ манбашунослик фани учун мўлжалланган бўлиб,
у маърузалардан иборат. Ҳар бир маъруза бошида мавзу номи, дарснинг
мазмуни, унинг режаси, асосий тушунчалар берилади. Асосий матнда
маъруза мавзуи режага мувофиқ атрофлича ёритилиб, унинг сўнггида
мавзуга оид асосий ва ёрдамчи манба ва адабиётлар рўйхати, маъруза
материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар ўрин олган. Бу
ўқув қўлланмаси тарих фани муаллимлари Олий ўқув юрти бакалавр,
академик лицей ва касб-ҳунар коллеж талабалари учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |