1555-
1556 йй.) билан бирга бўлди. Тарихчи Деҳлида вафот этди ва васиятига
кўра машҳур Низомуддин Авлиё мозорида Амир Хусрав ёнига дафн этилди.
Хондамир сермахсул олим эди. Мовароуннаҳр, Туркистон, Яқин ва
Ўрта Шарқ халқлари тарихи ва маданиятига оид ўнга яқин асар ёзиб
қолдирган. “Хулосат ул-ахбор” (“Тарихлар (хабарлар) хулосаси”), “Маосир
ул-мулук” (“Подшоҳлар асрдошлари”), “Номайи номий”(“Атоқли
мактублар”), “Макорим ул-ахлоқ” (“Намунали хулқ”) ва “Ҳабиб ус-сияр”
шулар жумласидандир.
Хондамирнинг илмий меросида “Ҳабиб ус-сияр” номли йирик тарихий
асари алоҳида ўрин тутади ва Мовароуннаҳр ҳамда Хуросоннинг ХV аср
охири ва ХVI асрнинг биринчи чораги даги ижтимоий-сиёсий тарихини
ўрганишда муҳим ва қимматли манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Асар
1521-
1524 йиллар орасида ёзилган. Лекин олим Ҳиндистонда турган йиллари
ҳам асари устида мунтахам иш олиб борди, уни янги далиллар билан
бойитди, таҳрир қилди. Китоб тўла равишда 1529 йили ёзиб тамомланди.
“Ҳабиб ус-сияр” умумий тарих йўналишидаги асар бўлиб, муқаддима
(ифтитоҳ), хотима (ихтитом) ва уч жилд (мужаллад)дан иборат. Ўз навбатида
ҳар бир жилд тўрт қисм (жуз)га бўлинади. Асарнинг I-II- жилдлари амда III-
жилднинг 1-2- қисм, жузлари Туркистон хонлари, Чингизхон ва унинг
Мўғулистон, Дашти қипчоқ, Мовароуннаҳр ва Эронда ҳукмронлик қилган
авлоди, Мамлюклар
41
, Кирмон Қлрахитойлари, Картлар ва Хуросон
сарбадорлари тарихини ўз ичига олади. III - жилднинг 3- ва 4- қисмлари,
жузлари эса янги бўлиб, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ХV асрнинг 90-
йилларидан то 1524 йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий аҳволини чуқур ва
атрофлича баён этади.
“Ҳабиб ус-сияр” асарида катта ер эгалиги, иқтисодий аҳвол, тинимсиз
урушлар туфайли вужудга келган шароит тўғрисида айрим, диққатга сазовор
далиллар ва маълумотларни учратамиз. Масалан, асарда ўз аксини топган
1498 йилги Самарқанд қамали пайтидаги шаҳар халқининг аянчли аҳволи,
1512 йилги Сафавийлар томонидан 12:37арши шаҳрида уюштирилган
қирғин-қатли ом, 1514, 1515 йиллари Хуросонда юз берган қаҳатчилик ва
очлик ҳақидаги маълумотлар ана шулар жумласидандир.
Хондамирнинг ушбу асарида муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларга
оид, кр эгалиги, тархонлар, суюрғол эгалари ва уларнинг жамиятда тутган
мавқеи, Темурийлар давлатининг маъмурий тузулиши ҳақида қимматли
маълумотлар бор. Шунингдек, асар этнографик ва географик маълумотларга
ҳам бойдир.
“Ҳабиб ус-сияр” асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Асарнинг матни
1857 йили Бомбай шаҳрида ва 1954 йили Теҳронда чоп қилинган. Ундан
айрим парчалар рус, француз ва инглиз тилларида турли тўпламларда эълон
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: