Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

11.2.3. 
“Меҳмонномайи Бухоро” 
“Меҳмонномайи Бухоро” номли Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки 
Марказий Осиёнинг ХV аср II - ярми –ХVI аср бошларидаги воқеалар баёни 
мавжуд қимматли тарихий асар ижодкори Фазлуллоҳ ибн Рузбехондир. 
Унинг тўлиқ исми Фазлуллоҳ ибн Рўзбехон ал-Исфаҳоний бўлиб, кўпинча 
хожа Мулло номи билан машҳур бўлган. Рузбехон 1457 йили Форс 
вилоятининг Хунжи қишлоғида таваллуд топган. Отаси Жалолуддин 
Рузбехон йирик илоҳиёт ва фиқҳ олими, мансабдор бўлган. 


Фазлуллоҳ ибн Рузбехон асосий маълумотни Исфаҳон мактаблари ва 
мадрасаларидан бирида олди, сўнг билимини янада кенгайтириш ва 
чуқурлаштириш мақсадида икки марта 1474 ва 1482 йиллари Арабистонга 
борди ва йирик илоҳиёт олими шайх Жамолуддин Ардастоний (1474 йили 
вафот этган) ҳамда мисрлик машҳур тарихшунос ва тилшунос олим 
Шамсуддин Муҳаммад ас-Сақавий (1427-1497 йй.)дан таълим олди. 
Хуллас, Фазлуллоҳ ибн Рузбехон ўрта аср фанининг бирмунча 
соҳаларини, хусусан, илоҳиёт, фиқҳ, фалсафа, тарих ва Шарқ адабиётини 
кенг ва чуқур эгаллаган олим бўлиб етишган. Бу ҳол унинг Султон Яъқуб Оқ 
қуюнлу (1479-1490 йй.), Султон Ҳусайн Мирзо (1470-1506 йй.) 
Шайбонийхон, ва, ниҳоят Убайдуллахон саройида зўр эхтибор қозонди ва 
хизмат қилди. Бунда ташқари ва энг муҳими, у бир неча фан соҳаларида 
йирик асарлар ёзиб қолдирди. 
Фазлуллоҳ ибн Рузбехон “Ҳалли тажаррид” (“Абстракциянинг ҳал 
этилиши”), “Таълиқот бар мухолот” (“Ақлга сиғмадиган (нарсалар)нинг 
изоҳи”), “Бадиъ уз-замон фи қиссайи Хайй ибн Яқзон” (“Хайй ибн Яқзон” 
қиссасида замон бадиалари”), “Тарихи оламоройи Аминий” (“Аминийнинг 
оламга безак бўлувчи тарихи”), “Ибтол нажҳ ал-ботил ва ахмол кашф ал-
оътил” (“Нотўғри йўлдан воз кечиш ва бидъатни инкор этиш”), “Сулук ал-
мулук” (“Подшоҳларнинг хулқ-атвори ҳақида (рисола)”) ва “Меҳмонномайи 
Бухоро” номли асарларни яратган. 
1509 йили яратилган “Меҳмонномайи Бухоро” асари Муҳаммад 
Шайбонийхоннинг 1508-1509 йил қиш ойларида қозоқ султонлари Жониш 
Султон, Аҳмад Султон ва бошқаларнинг улуси устига уюштирган ҳарбий 
юриши тарихини баён этади. Бу юриш Фазлуллоҳ ибн Рузбехон келтирган 
маълумотларга қараганда, мазкур султонларнинг 1508 йилнинг кузида ва 
1508-
1509 йилнинг қиш ойларида Мовароуннаҳрнинг ўтроқ туманлари 
устига қилган талончилик хуружларига жавобан у.штирилган. Фазлуллоҳ ибн 
Рузбехон бу .ришда шахсан иштирок этган, юз берган воқеаларнинг 
кўпчилигини ўз кўзи билан кўрган, баъзиларини эса хон ва унинг яқин 
кишиларидан эшитган. Асар ХV асрнинг иккинчи ярмига оид, шунингдек, 
ўзбек ва қозоқ хон ва султонларининг келиб чиқиши ҳамда уларнинг ўзаро 
муносабатлари ҳақидаги воқеалар эса Шайбонийхоннинг қўлида бўлган 
“Насабнома” ёки “Тарихи Ҳумоюн” деб аталувчи китоб асосида ёзилган. 
“Меҳмонномайи Бухоро” асарининг кўлёзма нусхалари кам. Ҳозиргача 
дунёда унинг фақат иккита нусхаси борлиги аниқланган. Улардан бири 
муаллиф дастхати бўлиб, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида 1414 тартиб 
рақами остида сақланмоқда. Иккинчиси Туркияда, “Нури Усмония” 
кутубхонасига қарашлидир (Тартиб рақами 3431). Ушбу қўлёзма асосида 
асар матнини эрон олими Манучеҳр Сетуде 1962 йили чоп этган. Русча 
қисқартирилган таржимасини Р.П.Жалилова Москвада 1976 йили нашр этган. 
Асарнинг биз учун қиммати шундаки, унда Дашти қипчоқ, Туркистон 
ва қозоқ улуси географик ҳолати, ўзбек ва қозоқларнинг келиб чиқиши, 
уларнинг этник таркиби, турмуши, урф-одати, шунингдек, бойларнинг 


хўжалигида қул меҳнатидан фойдаланиш ҳоллари ҳақида бениҳоят қимматли 
маълумотлар учрайди. 
Унда Гайбонийхоннинг қозоқлар устига юришини ғайридинлар устига 
юриш деб оқлашга ҳаракат қилинган. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish