“Шарафномайи шоҳий” асари муаллифнинг режасига кўра, муқаддима,
икки қисм ёки мақола ва хотимадан иборат қилиб ёзилиши мўлжалланган.
Масалан, муқаддима, одатдагидек Аллоҳнинг мадҳу саноси, ҳомий, олий
ҳукмдор Абдуллахоннинг шаънига айтиладиган таърифу тавсиф, асарнинг
ёзилиши тарихи, Абдуллахоннинг ота-боболари, қадимда Марказий Осиёда
истиқомат қилган турк-мўғул қавмлари, Чингисхон ва унинг авлоди ҳақида
маълумот, биринчи мақолада Мовароуннаҳрда 1533-1583
йиллар орасида
содир бўлган воқеалар, иккинчи мақолада эса Ўзбекистон, Қозоғистонва
қўшни хорижий мамлакатларда 1583 йилдан кейин юз бериши мумкин
бўлган воқеалар, хотимада эса Абдуллахоннинг олижаноб фазилатлари,
унинг билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, шоирлар, вазирлар ва
амирлар, шунингдек, Абдуллахон замонида қурилган бинолар ҳақида
маълумот бкриши мўлжалланган. Лекин, асар ёзилиши жараёнида режа
ўзгарган – биринчи ва иккинчи мақолалар қўшиб ёзилган, хотиа эса
муаллифнинг бевақт вафоти сабабли ёзилмай қолган.
Муаллиф асар муқаддимасини ёзишда Наршахийнинг “Тарихи
Бухоро”, шайхулислом Сафиуддин Абубакр Абдулло Балхийнинг “Фазоили
Балх”, Истахрийнинг “Китоб масолик ул-мамолик”, Жувайнийнинг “Тарихи
жаҳонкушой”, Разидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Мирхонднинг “Равзат
ус-сафо”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ва Муҳаммад
Ҳайдарнинг “Тарихи Рвшидий” асарларида келтирилган маълумотлардан
фойдаланган. ХVI асрнинг 30-60- йиллари орасида юз берган воқеалар
саройда мунтазам юритиб туриладиган кундалик дафтар, содир бўлган
муҳим сиёсий воқеаларнинг шоҳиди бўлган кекса кишиларнинг оғзаки
ахборотлари асосида, 70-80-йиллар воқеалари эса муаллифнинг бўлиб ўтган
воқеаларда шахсан ўзи қатнашиб тўплаган
далилий маълумотлар асосида
ёзилган.
“Шарафномайи шоҳий” асари насрий қофияли, яъни саж – мураккаб
бадиий услубда ёзилган. Унда шеърий парчалар Фирдавсий, Рудакий,
Саъдий, Камолиддин Биноий, Мушфиқий ва муаллифнинг ўз
шеърлари,
“Қуръони карим” оятлари, “Ҳадис шариф”лардан парчалар ҳам кўп.
Китобда сиёсий воқеалар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий
мавзудаги маълумотлар, масалан, ер эгалигининг иқто, суюрғол, танҳоҳ каби
шакллари, турли-туман солиқ ва жарималар, масалан, хирож, ихрожот, тағор,
улуфа, қўналға, мадади лашкар, бож, томға, бегар; ўлжа ва унинг жамиятдаги
ўрни, асирни қулга айлантириш ҳоллари; Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари
ва ҳунармандчиликнинг умумий аҳволи; Шайбонийлар давлатининг
маъмурий тузулиши, Бухоро хонлиги билан Россия, Ҳиндистон ва Кошғар
ўртасидаги муносабатлар ҳақида қимматли далил ва маълумотлар мавжуд.
Бундан ташқари,
асар этнографик, масалан, ўзбек халқи таркибига кирган
уруғ ва қавмлар номлари ҳамда топографик маълумотлар, масалан, Бухоро,
Самарқанд, Тошкент, Термиз, Кўлоб, Балх каби йирик шаҳарлардаги
диққатга сазовор бинолар, осору атиқалар, шунингдек,
мазкур
шаҳарларнинггеографик ҳолати ва топографияси ҳақидаги ахборотларга
ниҳоятда бойдир.
Ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, асл матнини учдан икки
қисмини Санкт-Петербкрглик олима М.Салоҳутлинова русча таржимаси
билан чоп этган. Китоб 1942-1952 йиллари Содиқ Мирзаев ва охирги қисми
Ю.Ҳакимжонов томонидан 60- йилларда ўзбек тилига таржима қилиниб, 1-2-
жилдлари,
зарур тузатишлар, тадқиқот ва изоҳлар билан 1966 ва 1969
йиллари Б.Аҳмедов томонидан чоп қилинган. 3-4- жилдлари босилмай қолган
эди. 1995-1997 йиллари икки китоб ҳолида Б.Аҳмедов томонидан нашр
этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: