1. Ғиёсиддин Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр фи ахбори афроди башар” асаридан қуйидаги парчада тушириб қолдирилган сўзларни топинг.
Улуғ насабли Соҳибқироннинг фарзанд,
невара ва эваралари ҳисоби
Марҳум Соҳибқироннинг ўғил авлодларидан ул ҳазрат вафот этган пайтда ўттиз олти (1) нафари ҳаёт бўлиб, шундан амирзода Жаҳонгир наслидан ўн бир (2) ўғил, марҳум Муҳаммад Султондан уч ўғил қолган эди. Муҳаммад Жаҳонгир тўққиз ёшли, Яҳё беш ёшли, Саъд Ваққос олти яшар ва амирзода Пир Муҳаммад ибн Жаҳонгир етти бола билан, йигирма тўққиз ёшлигида Кобул ва Ғазни салтанати тахтини эгаллаганди. Қайду тўққиз ёшда, Холид етти ёшда, Бузанжир, Саъд Ваққос, Санжар, Жаҳонгир, Умаршайх Баҳодир наслидан тўққиз ўғил ва неваралар ҳаёт эдилар. Пир Муҳаммад бир ўғил билан йигирма олти (3) ёшда, Умаршайх етти ёшда, Рустам ибн Умаршайх йигирма тўрт ёшда (икки ўғил билан – Усмон олти ёшда), Султонали бир ёшда, Искандар ибн Умаршайх йигирма бир ёшда, Аҳмад ибн Умаршайх ўн саккиз ёшда, Сайди Аҳмад ибн Умаршайх ўн беш ёшда, Бойқаро ибн Умаршайх ўн икки ёшда эдилар.
Ўттиз саккиз ёшли шаҳзода Мироншоҳнинг етти ўғил ва набиралари бор эди. Або Бакр йигирма уч ёшида икки ўғил – Илангир тўққиз ёшда, Усмон Чалабий тўрт ёшда эди. Умар ибн Мироншоҳ йигирма икки ёшда, Халил Султон йигирма бир (4) ёшда, Ижал ўн ёшда, Суюрғатмиш олти ёшда. Шоҳрух Мирзо йигирма ёшлигида Хуросонда подшоҳлик қиларди ва унинг етти ўғли бўлиб, Мирзо Улуғбек ва Иброҳим Султон ҳар иккаласи ўн бир (5) ёшда. Аммо Улуғбек Иброҳим Султондан беш ойлик каттароқ эди. Бойсунқур саккиз ёшда, Суюрғатмиш олти ёшда, Муҳаммад Жўки уч ёшда, Жон ўғлон икки ёшда, Ярди бир ёшда эдилар.
Марҳум Соҳибқироннинг мукаррама қизларидан ўн етти нафари иффат пардасида ўтирарди. Ҳазратнинг туғишган қизларидан Султон Бахт Бегим (6) бўлиб, ул Амир Сулаймоншоҳ никоҳида яшарди.
Шаҳид амирзода Умаршайх Баҳодирдан уч нафар дилбар қиз қолган эди. Муҳаммад Султондан уч қиз, Мироншоҳ Мирзодан тўртта қиз ҳаёт эди. Шоҳрух Мирзода битта, Пир Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо, Або Бакр Мирзо ва Халил Султон Мирзонинг ҳар бирида биттадан ва амирзода Султон Ҳусайн эса ҳазрат Соҳибқирон қизининг ўғлидир. Унинг онаси Ока Бегидир (7) ва отаси Муҳаммадбек ибн Амир Мусодир.
2. Қуйидаги тест саволларига жавоб беринг.
1. Амир Темурнинг отаси Амир Тарағай барлос уруғининг оқсоқолларидан бўлиб, аждодлари …
А) Кеш ва Насаф вилоятида ўз мулкларига эга бўлган ва бу юртда ҳокимлик қилган.
Б) Хўжанд ва Балх вилоятида ўз мулкларига эга бўлган ва бу юртда ҳокимлик қилган.
C) Самарқанд ва Ҳисори Шодмон вилоятида ўз мулкларига эга бўлган ва бу юртда ҳокимлик қилган.
Д) Кеш ва Хўжанд вилоятида ўз мулкларига эга бўлган ва бу юртда ҳокимлик қилган.
2. Амир Темур қандай шахс сифатида вояга етади?
А) давлат ишларини уддабуронлик билан уддалайдиган шахс сифатида
Б) душманларга нисбатан қаҳрли ва шафқатсиз, ҳунармандларни эъзозлайдиган шахс сифатида
C) тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир сифатида
Д) деҳқончиликни уддалай оладиган шахс сифатида
3. 1363-йилда қаерда Амир Темур билан Амир Ҳусайн Илёсхўжа устидан ғалаба қозонадилар?
А) Қундуз шаҳри ёнида
Б) Балх шаҳри ёнида
C) Тошкент билан Чиноз ўртасидаги Чирчиқ дарёси бўйида
Д) Марв шаҳри ёнида
4. “Лой жанги” қаерда содир бўлади?
А) Самарқанд билан Каттақўрғон яқинидаги Зарафшон дарёси бўйида
Б) Тошкент билан Чиноз ўртасидаги Чирчиқ дарёси бўйида
C) Кеш билан Насаф яқинидаги Қашқадарё яқинида
Д) Қундуз шаҳри ёнида
5. Сарбадорлар ҳаракати Мовароуннаҳрда қачон ва нима сабадан вужудга келди?
А) XIV асрнинг 60-йилларида Амир Темур мағлубияти билан
Б) XIV асрнинг 60-йилларида Илёсхўжа мағлубияти билан
C) XIV асрнинг 60-йилларида Эрондаги туркманлар ҳужуми билан
Д) XIV асрнинг 60-йилларида мўғул хонларининг ҳужуми муносабати билан
Do'stlaringiz bilan baham: |