Арбий Европада мактаб, маориф щамда педагогик фикрлар тара иёти



Download 90 Kb.
bet1/4
Sana22.04.2022
Hajmi90 Kb.
#574468
  1   2   3   4
Bog'liq
Xalilov.Abdulaziz.garbiy evropada maktab maorif hamda pedagogik


Ғарбий Европада мактаб, маориф ҳамда педагогик фикрлар тараққиёти


Режа:

  1. Рицарлик тарбияси

  2. Шаҳар мактабларининг вужудга келиши

  3. Европада дастлабки университетлар ҳамда Академияларнинг ташкил топиши ва улардаги таълим тизими.

  4. Университетларнинг вужудга келиши ва уларнинг ривожланиши

Ўрта аср Ғарбий Европа мамлакатларида икки гуруҳга бўлинган ва етти фанни ўз ичига олган таълим дастури вужудга келган эди. Биринчи гуруҳ учта фандан иборат эди, шу сабабли унга лотинча «тривиум» номи берилди. Бунга грамматика (лотин тили грамматикаси), риторика ва диалектика кирар эди. Иккинчи гуруҳ тўрт фандан иборат бўлгани учун уни лотинча «квадривиум» дейилади. Унга арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқа кирар эди. Ҳаммаси бўлиб бу етти фанни «етти эркин санъат» деб аташ расм бўлиб қолди.


Мазкур ўқув фанлари қадимги Юнонистон таълим тизимидан олинган эди, бироқ ўрта асрларда уларга диний мазмун берилиб, ҳаммаси рамз билан диний маънода тушунтирилар эди. Масалан: грамматикани ўрганишдан мақсад — муқаддас диний китобларни ўқишни билиб олиш, риторика (нотиқлик санъати назарияси)ни ўрганишдан мақсад ваъзхонлик қилиш, хутба ўқиш санъатини эгаллаб олиш, мусиқа дейилганда эса диний мусиқа назарда тутиларди (католик черковида ибодат вақтида орган мусиқа асбоби чалинади ва диний ашулалар айтилади). Диалектика, мунозара, баҳслашиш санъати деб тушунилар ва католицизмга қарши чиқувчилар билан мунозара қилишга ёрдам берадиган фан деб ҳисобланар эди. Ҳаттоки математикага ҳам диний маъно берилар эди. Геометрия черков биноларини қуриш учун зарур фан ҳисобланар эди, арифметикани ўқитганда айрим сонларни рамз билан диний маънода (масалан «1» рақами бу худонинг бирлиги симфоли (рамзи) деб тушунтирилар эди. Астрономиядан эса диний календарь тузишда фойдаланардилар.
Ҳамма фанларнинг тожи деб — теология ҳисобланар эди. Ўрта асрларда бериладиган таълим дастури черков мактаблари орқали амалга оширилар эди.
Черков мактабларининг асосий турлари: приход мактаби (яъни черковга қарашли), монастирь мактаби ва бош черков ёки епископ мактабларидан иборат эди.
Приход мактаблари бошланғич диний мактаблари бўлиб, унда ўғил болалар ўқир эди. Улар маҳалладаги черковга қарашли бўлиб, унда руҳоний ёки унинг ёрдамчиси ўқитувчилик вазифасини бажарар эди. Приход мактабларида болалар христиан дини асослари ва қоидаларини, диний ашулалар айтишни, лотин тилида ўқиш ва ёзишни ўрганардилар. Баъзиларида эса болалар бошланғич ҳисоб илмини ҳам ўрганардилар.
Монастирь мактаблари монастирь ҳузуридаги мактаблар бўлгани сабабли шу ном билан юргизилади. Ўрта асрлар Европадаги монастирлар фақат тарки дунё қилган монахлар яшайдиган диний муассасагина бўлиб қолмай, балки баъзи жойлар да улар ўз замонасига муносиб маданият маркази, маърифат ўчоғи ҳам эдилар. Бундай монастирларда турли китоблардан нусха кўчириш, китобхоналар ташкил қилиш билан шуғулланар, баъзи монахлар илмий муаммолар устида иш олиб борар эдилар. Монастирь мактабларида ўқитиш вазифаси учун махсус монахлар тайинланарди. Шу ишда ишлаб турган монахлар таълим-тарбия ишини уюштириш ва уни олиб бориш соҳасида анча тажриба тўплайдилар.
Монастирь мактабларининг кўпида приход мактабида ўқитиладиган фанлардан ташқари, яна юқорида айтилган «еттита эркин санъат»дан дарс берилар эди.
Монастирь мактабларига бошда фақат монах бўлишга тайёрланадиган ўғил болалар қабул қилинар эди, кейинчалик эса бу мактабларга ўқишни хоҳлаган ҳар бир киши қабул қилинаверди. Шу сабабдан монастирь мактаблари «ички мактаб» (монастирь девори ичида, фақат келгуси монахлар учун) ва «ташқи мактаб» (монастирь девори ташқарисида, ҳамма ўқишни истаганлар учун) номли икки мактабга бўлина бошлади.
Бош черков ёки епископ мактаблари марказий диний округдаги бош черков (собор)га қарашли мактаблар эди. Бундай округда дин ишлари бошқармаси жойлашган бўлиб, унинг бошида юқори лавозимли руҳоний — епископ турар эди. Шунинг учун бу мактабларни бош черков ёки епископ мактаблари дейилар эди. Бу турдаги диний мактабларда фақат ўғил болалар ўқир эди. Бош черков мактабларида одатда юқорида кўрсатилган етти фаннинг ҳаммаси ўқитилиб, бу фанлардан ташқари энг олий ва асосий фан деб ҳисобланган теология (дин ақоидлари) ҳам ўқитилар эди. Монастирь мактаблари сингари, бу мактабларга руҳоний бўлиш мақсадини қўймаган шахслар ҳам қабул қилинаверар эди, чунки хат-саводи бўлган кишиларга талаб тобора кучайиб борар эди. Шу сабабли монастрь мактаблари сингари, бу мактаблар ҳам «ички мактаб» (фақат руҳонийларни етиштирувчи) ва ҳамма ўқишни истовчилар учун «ташқи епископ мактаблари» номи билан икки хил мактабга бўлина бошлади.
Ўқиш черков томонидан тасдиқланган дин дарсликлари ва дин ақидаларини ёдлашдан иборат эди. Бу мактабларда белгиланган ўқув йилига риоя қилинмай, мактабга истаган вақтида кириб, уни турли вақтда тамомлаб чиқиш мумкин эди. Синф-дарс тизими ҳам йўқ эди. Ўқувчилар бир хона ичида тўпланган бўлсалар ҳам, ҳар қайсиси фақат ўз сабоғи билан шуғулланар, ўқитувчи эса шогирдларини битта-биттадан ўз олдига чақириб, ҳар қайсисига алоҳида-алоҳида сабоқ берарди.
Бу мактабларда қаттиқ интизом ўрнатилар эди. Ўқувчилар қилган ҳар бир айби учун қаттиқ ва шафқатсиз жазоланардилар. Бундай мактабларда одатда ўқувчиларга тан жазоси берилар эди (савалаш, оч қолдириш ва шу кабилар).
Ўрта асрларда Ғарбий Европада мулкдор феодал ва аслзода табақаларига мансуб оилаларда туғилган қиз болалар одатда хотин-қизлар монастирлари ичида ёки махсус мураббиялар ва оилага биркитилган руҳонийлар қўл остидаги уйларда тарбия олардилар.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish