Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


  “Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр”



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

11.2.12. 
“Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр” 
“Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр” (“Олижаноб кишиларнинг 
жасорати ҳақидаги сирлар денгизи”) номли асар муаллифи ХVII асрда ўтган 
балхлик йирик қомусий олим Маҳмуд ибн Валидир. Унинг отаси Мир 
Муҳаммад Вали асли фарғоналик, косонлик бўлиб, Шайбонийлардан 
Пирмуҳаммадхон аввал (1546-1567 йй.) даврида Балхга бориб қолган. У 
ўқимишли ва кенг маълумотли киши бўлиб, асосан фиқҳ илмида 
замонасининг пешқадам кишилардан ҳисобланган. У Мир Хислат тахаллуси 
билан шеърлар ҳам ёзган. 
Маҳмуд ибн Валининг амакиси Муҳаммад Поянда (1602 йили вафот 
этган) Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад (1603-1606 йиллари Бухоро хони) 
днвонида хизмат қилган. Акаси амир Абулборий эса фиқҳ, тафсир ва тибб 
илмини яхши эгаллаган олим киши эди.
Маҳмуд ибн Вали 1596 йили туғилган. 19 ёшга борганда, яъни 1614 
йили у йирик фиқҳ ва ҳадис олими ММаҳмуд ибн Валиракшоҳ 
Ҳусайнийнинг хизматига киради ва қарийб ўн йил ундан сабоқ олади. 
Миракшоҳ Ҳусайнийнинг бой кутубхонаси бўлиб, унда, Маҳмуд ибн 
Валининг сўзларига қараганда, тарих, география, мумтоз адабиёт, фиқҳ, 
ҳадис ва бошқа илмларга доир жуда кўп китоблар сақланар эди. Бу илмга 
чанқоқ ёш олим учун бкбаҳо хазина бўлди, албатта. Кеймнчалик Маҳмуд ибн 
Валининг ўзи кутубхонадаги кўп китобларни ўқиб кўп фойда топганини 
айтади.
Миракшоҳ Ҳусайний вафот этган 1624 йил 13 апрел кунидан кейин 
Маҳмуд ибн Вали китобий илмини амалий билимлар билан бойитиш 
мақсадида бошқа мамлакатларга саёҳат қилишга қарор қилди ва бир йиллик 
тайёргарликдан кейин, 1625 йилнинг июл ойида савдо карвонига қўшилиб 
Ҳиндистон томон йўл олди. У Ҳиндистонда қарийб етти йил истиқомат 
қилди ва унинг Пешовар, Лоҳур, Деҳли, Агра, Ҳайдаробод, Вижаянагар, 
Калькутта, Бихар каби қатор йирик шаҳар ва ўлкаларни бориб кўрди ва 
уларнинг аҳолиси, халқининг урф-одати, тарихи, маданияти, ва ниҳоят, осори 
атиқалари ҳақидаги қимматли маълумотлар тўплади.
1631 йил 20 августла Балхга қайтиб келгандан кейин Надр 
Муҳаммадхон (1606-1642 йиллари Балх, 1642-1645 йиллари Бухоро 
хони)нинг хизматига кирди ва то умрининг охиригача унинг кутубхонасида 


китобдор бўлиб хизмат қилди. Маҳмуд ибн Валининг қачон вафот этганлиги 
маълум эмас. 
Маҳмуд ибн Вали фаннинг жуда кўп соҳаларини, тарих, география, 
илми нужум, маъданшунослик, ботаника ва бошқа соҳаларни қамраб олган 
“Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр” ёки “Баҳр ул-асрор” номли ўта 
қимматли қомусий асарини яратди. Бундан ташқари у қатор илмий ва бадиий 
асарлар яратган бўлиб, улар бизгача етиб келмаган.
1634-
1640 йиллар орасида ёзилган “Баҳр ул-асрор” асари 
мундарижасида кўрсатилишича, етти жилддан иборат бўлган. Унинг II-VII 
жилдлари жаҳон тарихига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон ва у билан қўшни 
мамлакатларнинг қадим замонлардан то 1640 йилгача кечган тарихидан бахс 
юритади. Асарнинг биринчи жилди илми нужум, география, 
маъданшунослик ва ботаника фанларига оид маълумотларни ўз ичига олади. 
Афсуски, бу муҳим ва қимматли асарнинг фақат I ва VI жилдларигина 
топилган, халос. 
Асарнинг биринчи жилдида етти иқлим мамлакатларининг, гунингдек, 
Ўзбекистоннинг ўрта асрлардаги шаҳар ва вилоятларининг географик ҳолати, 
халқи ва унинг турмуш тарзи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. 
“Баҳр ул-асрор”нинг VI жилди алоҳида қимматга эга. Унда ХIII-ХVII 
асрнинг биринчи ярмида Чиғатой улуси, Ўрта Осиё, Мўғулистон ва 
Шимолий Афғонистон тарихи кенг ва атрофлича ёритилган. 
Маҳмуд ибн Вали ва унинг мазкур асари илмий жамотачиликка 1902 
йилдан бери маълум бўлса-да, ҳали жуда кам ўрганилган. Ундан айрим 
парчаларнинг русча таржимаси В.В.Бартольд, Б.АюАҳмедов ва 
К.А.Пишулина томонидан эълон қилинган. 
“Баҳр ул-асрор” асарининг олти нафар қўлёзмаси мавжуд. Уларнинг 
тўрттаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида I жилд ва VI жилднинг 1-3 
қисмлари, иккитаси эса Англия ва Покистонда, VI жилднинг 4 қисми 
сақланмоқда. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish