Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
айтилганидек таъсир этди:
Майнинг хушбўй сарин елдек ёқимлиси хуш,
Гар нажасга яқин турса, анқийди нохуш.
Ва ичида пайдо бўлган ғайирлик алангаси тилига чиқди. У Довудхўжа ва Ҳиндушоҳга:
«Ҳазрат Соҳибқирон сизларни тутиб олиб, амир Ҳусайн қўлига топширади, у сизларни
тирик қўймайди» деб уларни қўрқитди. Улар бу гапдан даҳшатга тушиб, қочишни афзал
кўришди ва душман томонга ўтиб кетишди. Куланг деган манзилга етишганда мўғул
лашкаридан ҳужумчи қисм сифатида Улуғ Туғ Темурнинг ўғли Кебек Темур, Шировул,
Анғирчоқ, Ҳожибеклар у ерга келишди. Довудхўжа билан Ҳиндушоҳ буларга
йўлбошловчи бўлиб, уларни Темурхўжа Ўғлон, Жоварчи ва Аббосга қарши бошлаб
келишди ва уларга шикаст етказишди, бу билан лашкарлар ўртасидаги бирлик риштаси
узилди.
Буни эшитган Ҳазрат Соҳибқирон англадики, давлат ишларида ҳали нуқсонлар ва
тўсқинликлар мавжуд, ортиқча жаҳду жадаллик фойда бермайди.
Назм:
Аҳволин ўнглашга уринар, аммо –
Ушбу вазиятда бу бир муаммо.
У мудом ўз аҳволини яхшилашга уринар, аммо айни вазият бунга йўл бермасди. Шундай
қилиб, у Аму дарёсидан ўтиб, Балхда манзил тутди, ўзининг тарқалиб кетган эл-улуси ва
туманини тўплади. Шунингдек, у Кебекхоннинг туманини ҳамда Элчи Буға Сулдуз
туманини ҳам тўплашни буюрди ва бир тўда кишиларни дарё соҳилини қўриқлаб, у
ерларда бўлаётган ишлардан, ҳатто энг майда ишлардан ҳам хабардор бўлиб туриши
учун тайинлади. Темурхўжа Ўғлонни урушда йўл қўйган хатоси учун жазолади. 
Бахт қуёшининг бош кўтариб, оламга эгалик қилишини кутаркан, у тонгги маишатга
берилди. 
Назм:
Хуш кечир умрнинг ҳар лаҳзасини
Мудом ёринг бўлсин ҳузур-ҳаловат.
Ўткинчи дунёда ғам-алам мўл-кўл,
Шодлик дамларини билгин ғанимат.

Ўн бешинчи фасл. Мўғул лашкари томонидан Самарқанднинг қамал қилиниши
баёни.
Мўғул лашкари Самарқандга етиб келган пайтда Самарқанднинг қалъаси йўқ эди. Шу
сабабли Мавлонозода Самарқандий, Мавлоно Хурдак Бухорий ва Абобакр Калавий
Наддоф шаҳар халқини кўчаларни тўсиқлар билан мустаҳкамлаб, шаҳарни муҳофаза
қилишга чақирдилар. Ўша жасур кишилар маълум муддат шаҳарда ҳоким бўлмаган
пайтда кўп сонли ва маккор душман билан мардонавор урушдилар. Улар душманлар
ҳужумини шу қадар қаттиқ туриб қайтардиларки, зўравонлик қўли шаҳар халқининг
30 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish