Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Жокубек, амир Сайфиддин, амир Мурод барлос ва Аббос баҳодирни бошқа жасур
жангчилар билан бирга марказда ушлаб турди. Мана шу тартибда душман лашкаридан
сон жиҳатидан анча ортиқ бўлган лашкар олдинга ташланди.
«Ҳунайна кунини эсланглар! Ўшанда Сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган
эди» (9.25) оятида айтилганидек, улар кутилмаган зарбадан ўзларини эҳтиёт
қилолмадилар. Худди шунингдек, мўғул лашкари ҳам Қуббаи Метиндаги жангда сон
жиҳатдан кўп бўлишига қарамай шу лашкардан мағлубиятга учраган эди, бу сафар бу
томон лашкари кўп сонли бўлгани учун улар ҳийла йўлига ўтишди ва Яратганнинг
қудратини ўзида жамлаган жада тошини ишга солишди.
Ҳолдан тойди мўғул-жета лашкари
Ҳийлаю макрга қолди кунлари.
Жада тоши билан ёғдирди жала,
Жаҳон бу ёғиндан бўлди дабдала.
Гулдирак, чақмоқлар самони тутди,
Булутлар тутуни дунёни ютди.
Осмонни қора булут қоплаб, ноғора товушларига момақалдироқ овози қўшилиб, еру кўкни
чақмоқ найзалари тутиб, челаклаб қуйгандек ёмғир қуйди, булутларнинг кўзларидан шу
қадар ёш қуйилдики, оламни гўё сел босди. 
Назм:
Нуҳ зорин булутлар эшитдими ё?
Буткул сел остида қолди бу дунё.
Ер суву намликдан шу даражада тўйдики, ерни ўз шохида тутиб турган ҳўкиз гўё сувда
сузарди. Жанговар отларнинг оёқлари шу қадар лойга ботдики, қоринлари ерга тегиб
турарди. Намликнинг зўридан ёй чўплари ивиб, ўқ отишга ҳам ярамай қолди. Ёй
ўқларининг патлари тўкилиб, пайкони узилиб тушди. Кийимлар ҳўл бўлиб, оғирлашиб
кетганидан на отлиқлар, на пиёдалар жойларидан силжиёлмай қолишди. Шунга
қарамасдан, беҳад куч-ғайрат ва матонат кўрсатиб, нариги тараф лашкарлари олдинга
интилдилар. Душман лашкари эса бошларига намат ёпиб, ўзлари, отлари ва қуролларини
ёмғирдан асраб турдилар. Лашкар уларга яқинлашганда, бошларидаги наматларини
ирғитиб ташлаб, ёмғирдан ҳимоя қилинган отлари ва қуроллари билан жангга кирдилар. 
Назм:
Икки лашкар наъралари кўкка ўрлаб,
Ўнгу сўлга суриларди «урҳо-ур»лаб.
Жангу карнай суронлари шунга етди:
Гўё жаҳон осмон билан силжиб кетди. 
Бундай алғов-далғовда жангчилар бақир-чақири, ёмғир ва ўқлар визиллаши елкаларни
«силаб», манглайдан «ўпар», юракларни тешиб, нафасни бўғарди. Ҳазрат Соҳибқирон
Аллоҳнинг инояти билан чап қанотидан ҳужумга ўтиб, душманнинг ўнг қанотини
синдирди, у ерни Шангум Нўён, яъни амир Ҳамиднинг укаси эгаллаб турган эди. Буни
кўрган Илёс Хожахон қочишга тушди. Бироқ қисмат юзини тескари буриб, душман
лашкарининг чап қанотини эгаллаб турган Шировул ва Ҳожибек ўнг қанотга ҳужум
қилиб, Тиланжи ва Зинда Чашмни ўнг қанотни бошқараётган амир Ҳусайн ёнигача қувиб
боришди ва бу қанот тарқалиб, қочишга тушишди. Шер Баҳром билан Ҳожибек бу
тарафнинг ўнг қанотини қувиб юборганини кўрган Фарҳод ва Бек Темур саросимада
тўхтаб қолишди. У тарафдан амир Шамсиддин ҳам кўп сонли лашкари билан шижоат
енгини шимариб, жасоратларини намойиш қилдилар. 
27 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish