Тарқатма ва тақдимот материаллари



Download 0,56 Mb.
bet12/40
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#34559
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
5486ecf2da97f

Умумий мутлақ миқдорлар – кузатилаётган тўпламнинг ҳар бир бирлгини эмас, балки унинг йиғиндисини таърифловчи миқдорлар. Улар бошланғич статистик кузатиш материалларини сводкалаш натижасида олинади. Умумий мутлақ миқдорлар моҳияти жиҳатдан бир хил бўлган якка мутлақ миқдорларнинг йиғиндисидир. Буни қуйидагича ёзиш мумкин:
,
бу ерда: - умумий мутлақ миқдор;
- кузатилаётган тўплам бирликлари, якка мутлақ миқдорлар;
- тўплам бирликларининг йиғиндиси.
Умумий мутлақ миқдорлар ҳодиса ва жараёнларнинг умумий сонини, ҳажмини қийматини ўзида акс эттириб, муайян олинган хўжалик, тармоқ, вилоят мавқеини, имкониятини тавсифлайди. Мутлақ миқдорлар:

  • натурада;

  • шартли натурада;

  • пулда;

  • комплекс ўлочв бирликларида ифодаланиши мумкин.

Натура-ўлчов бирлиги – ўрганилаётган ҳодисанинг ички хусусиятини ифодаловчи оғирлик, узунлик, ҳажм ва бошқа бирликлардир. Айрим мураккаб ҳодисаларни ифодаловчи икки ва ундан ортиқ ўлчов бирликларининг ўзаро бирикмаси статистикада комплекс ўлчов бирликлари дейилади. Шу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, натура-ўлчов бирликлари айрим ҳодисаларнинг истеъмол хусусиятларини тўла ҳисобга олмайди.
Шартли натура ўлчов бирлиги – деб бир хил турдаги истеъмол қийматга эга бўлган ҳодисаларни бир хил бирликка келтирувчи ўлчов бирликларига айтилади. Бу бирлик (коэффициентлар) негизида ўрганилаётган ҳодисаларнинг муҳим истеъмол қийматига асосланган нисбатлар ётади. Шартли ўлчов бирлиги гарчи турлича истеъмол қийматига эга бўлган бир хил ҳодисаларни умумлаштириш қудратига эга бўлсада, лекин моҳияти жиҳатдан бир хил ҳодисаларни ягона бир ўлчовга келтириш қудратига эга эмас.
Қиймат ўлчов бирлиги дейилганда бир хил турдаги истеъмол хусусиятига эга бўлганҳодисаларни бир хил бирликка келтирувчи ўлчов бирликлари тушунилади. Ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, чакана товар оборотва шуларга ўхшаш синтетик кўрсаткичлар қиймат (пул)да аниқланади.
Амалий фаолиятда мутлоқ миқдорларни маълумоти йўқлиги ҳисоб-китоб йўли билан олиниши зарурлигини кўрсатади, масалан балансли боғланиш:
,
бу ерда - йил бошидаги заҳира; - йил давомида кирим; - йил давомида харажат; йил охиридаги заҳира. Бундан

Жамият тараққиётини нисбий миқдорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Иккита таққослама мутлақ миқдорни бўлиш натижасида олинган умумлаштирувчи миқдор статистикада нисбий миқдор деб юритилади.
Нисбий миқдорлар ҳар хил шаклларда ифодаланиши мумкин. Уларнинг ифодаланиши базис миқдорнинг (нисбат махражини) қандай бирликка тенглаштириб олинишига боғлиқ. Нисбий миқдорлар коэффициентларда, фоизда, промилледа, продецимилледа ифодаланади.

  • Агар базис миқдор 1 га тенглаштириб олинса нисбий миқдорлар коэффициентда ифодаланган ҳисобланади.

  • Агар базис миқдор 100 га тенг деб олинса, у ҳолда нисбий миқдорлар фоизда ифодаланади.

  • Агар базис миқдор 1000 га тенглаштирилса, у ҳолда нисбий миқдорлар промилледа ифодаланади.

Шундай қилиб, базис миқдорнинг нечага тенглаштириб олинишига қараб, нисбий миқдорлар турлича ифодаланади.
Нисбий миқдорлар асосан қуйидаги: режа топшириғи; буюртма (шартнома) бажарилиши; динамика; тузилма (структура); кординация; интенсив; объектлараро ва ҳудудий таққослаш нисбий миқдорларига бўлинади.
Режа топшириғи нисбий миқдори режалаштирилаётган давр кўрсаткичининг олдинги йилнинг ҳақиқий кўрсаткичига нисбатан қандай ўзгариши лозимлигини кўрсатади ва қуйидагича ҳисобланади:

бу ерда: - режа топшириғи нисбий миқдори.
- жорий давр учун режа топшириғи.


- базис даврда ҳақиқий бажарилган кўрсаткич.
Буюртма (шартнома) бажарилиши нисбий миқдори муайян давр ичида шартнома топшириқларининг қай даржада бажарилганлигини тавсифлайди. Бунинг учун ҳақиқий бажарилган кўрсаткич буюртмадаги кўрсаткич билан таққосланади:

бу ерда: - буюртма бажарилиши нисбий миқдори.
- жорий даврда ҳақиқй бажарилган даража.
- буюртмадаги топшириқ даражси.
Динамика нисбий миқдорлари бир хил турдаги ҳодиса ва жараёнларнинг вақт бўйича ўзгаришини тавсифлайди. Улар жорий давр кўрсаткичини базис давр кўрсаткичига бўлиш йўли билан аниқланади. Агар даврлар сони уч ва ундан ортиқ бўлса, у ҳолда ҳар бир кейинги давр даражасини олдинги давр даражасига таққослаш йўли билан ҳам динамика нисбий миқдорларини аниқлаш мумкин.
Динамика нисбий миқдорлари базисли ва занжирсимон нисбий миқдорларга бўлинади.
1.
2.
бу ерда - базисли усулда ҳисобланган динамика нисбий миқдорлари.
- давр даражаси.
- ҳар бир кейинги даврдан олдинги давр даражаси.
- базис давр даражаси.
Базисли ёки занжирсимон нисбий миқдорларни қўллаш таҳлил олдига қўйилган мақсадга боғлиқ.
Тузилма нисбий миқдорлари дейилганда тўпламдаги айрим гуруҳларнинг шу тўпламнинг умумий йиғиндисига бўлган нисбати тушунилади. Умумий кўринишда бу кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади.

бу ерда: - тузилма нисбий миқдорлари.
- тўпламдаги айрим гуруҳлар.
- тўплам йиғиндиси.
Тузилма нисбий миқдорлари, одатда, тўплам ўз моҳияти жиҳатдан бир-биридан тубдан фарқ қилувчи гуруҳларга, бўлакларга ажратилган ҳолларда кенг қўлланилади.
Координация нисбий миқдорлари дейилган тўпламдаги гуруҳларнинг бир-бирига бўлган нисбати тушунилади.
Интенсив нисбий миқдорлар ҳодиса ва жараёнларнинг тарқалиш зичлигини, учрашиш тезлигини тавсифлайди. Бундай миқдорлар бир-бири билан турли хилдаги ҳодисаларни таққослаш натижасида олинади. Интенсив нисбий миқдорларнинг бошқа турдаги нисбий миқдорлардан фарқи шундаки, бу миқдорларнинг натижалари мавҳум кўринишда, яъни коэффициент, фоизда эмас, балки аниқ сон, ҳажм ва миқдорлада ифодаланади.
Объектлараро ва ҳудудий таққослаш нисбий миқдорлари турли объект ва минтақага мансуб бўлган ҳар бир кўрсаткичнинг нисбатини тавсифлайди. Улар коэффициентда ёки фоизда ҳисобланади ва бир минтақа (объект)нинг тегишли кўрсаткичи иккинчисига неча марта кўп ёки озлигини кўрсатади.
Таққослама нисбий миқдорларни ҳисоблашда олдин аввало таққосландиган миқдорларни таққослама ҳолга келтириш керак. Бунинг учун қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

  1. Таққосланадиган ҳодисалар бир-бири билан боғланган бўлиши, аниқроғи уларни умумлаштирувчи асос бўлиши керак.

  2. Таққосланадиган миқдор моҳияти жиҳатдан мазмунан бир хил бўлиши керак.

  3. Таққосланадиган миқдорлар бир хил усулда ҳисобланган бўлиши керак.

  4. Таққосланадиган миқдорлар бир хил ўлчов бирлигида, пулда ҳисобланганда эса ўзгармас баҳоларда ифодаланиши лозим.

Мутлақ ва нисбий миқдорларни қўллашдаги энг муҳим жиҳат – уларни комплекс қўллаш зарурдир.

6-МАВЗУ. ЎРТАЧА МИҚДОРЛАР




Режа:
1. Ўртача миқдорларнинг моҳияти ва аҳамияти.
2. Ўртача арифметик миқдорлар ва уларнинг қўлланиш соҳалари.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish