5-МАВЗУ. СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР
Режа:
5.1. Статистик кўрсаткичлар моҳияти ва аҳамияти.
5.2. Мутлоқ миқдорлар ва уларнинг турлари.
5.3. Нисбий миқдорлар ва уларнинг турлари.
5.4. Нисбий миқдорларнинг айрим турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Статистик кўрсаткич ижтимой иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни миқдорий тавсифловчи кўрсаткичлардир. Статистик тадқиқотлар ўз мақсади ва вазифаларидан қатъий назар турли статистик кўрсаткичлари ҳисоблаш ва таҳлил билан якунланади. Статистик жараёнлар ва ҳодисалар нисбатан мураккаблиги боис уларни алоҳида олинган кўрсаткичлар орқали ифодалаб бўлмайди. Бу ҳолда статистик кўрсаткичлар тизимидан фойдаланимиз.
Статистик кўрсаткичлар тизими – бу муаян статистик вазифани ҳал этишга йўналтирилган ва алоҳида ёки мураккаб таркибга эга ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар йиғиндисидир.
Статистик кўрсаткичлар иккига бўлинади: 1) аниқ статистик кўрсаткичлар; 2) кўрсаткичли категориялар.
Аниқ статистик кўрсаткичлар – ҳодиса ва жараён ҳажми, миқдорини акс эттиради. Кўрсаткичли категория – статистик кўрсаткичнинг моҳияти, умумий фарқли белгиларини ифода этади.
Статистик кўрсаткичлар қамров даражасига кўра алоҳида ва умумий кўрсаткичларга бўлинади. Намоён бўлиш шаклига кўра статистик кўрсаткичлар абсолют, нисбий ва ўртача кўрсаткичлардан иборат.
Статистик кузатиш, сводкалаш ва гуруҳлаш амалга оширилгандан кейин ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажмини, миқдори, даражасини таърифловчи қатор кўрсаткичларга эга бўламиз. Бундай кўрсаткичлар бошланғич ҳисоб маълумотлари асосида умумлаштирилган ва қайта ишланган миқдорлар бўлиб, улар:
мутлақ;
нисбий;
ўртача кўринишда бўлиши мумкин.
Статистик кузатиш натижасида дастлаб мутлақ сонлар олинади, сўнгра шу сонлар асосида нисбий ва ўртача миқдорлар ҳисоблаб чиқилади.
Мутлақ миқдорлар кузатилаётган миқдор бирликларини қўшиш ёки айириш йўли билан аниқланади. Биринчи ҳолда мутлақ миқдорлар «бир», «икки», «уч» ва ҳоказо тартибда саналади ва аниқланади. Масалан, гуруҳдаги талабалар, заводда ишлаб чиқарилган машина, станоклар сони бевосита санаш йўли билан аниқланади. Бундай миқдорлар сон кўрсаткичлари деб юритилади. Улар бутун сонлар кўринишида бўлади. Иккинчи ҳолда мутлақ миқдорлар бевосита ўлчаш ёрдамида аниқланади. Масалан, жамоа хўжалигида етиштирилган сабзавот ва полиз маҳсулотларининг миқдори, фабрикада ишлаб чиқарилган матонинг ҳажми кабилар ҳажм кўрсаткичлари деб юритилади. Улар бутун ёки иррационал (бутун бўлмаган) сонлар бўлиши мумкин.
Ифодаланишга қараб, мутлақ миқдорлар: якка ва умумий миқдорларга бўлинади. Якка мутлақ миқдорлар статистик кузатиш жараёнида олиниб, бошланғич ҳисоб ва кузатиш ҳужжатларида қайд қилинади. Бундай миқдорлар кузатилаётган тўпламнинг алоҳида бирликларини тавсифлайди ва статистик текшириш учун манба бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |