ЯИМ тақ =ЯФ + АД +МХ +СС
Бу ерда:
ЯФ – ялпи фойда;
АД – аралаш даромадлар;
МХ – меҳнат ҳақи;
СС – ишлаб чиқариш ва импортга соф солиқлар.
Маҳсулот ва импорт солиғига қуйидагилар киради.:
а) ҚҚС;
б) аксиз солиғи;
с) оборот солиғи;
д) реклама солиғи;
е) фойда солиғи;
ф) eкспорт ва импорт солиғи.
ЯҚҚ нинг ёлланма ходимларига меҳнат ҳақи, ишлаб чиқариш ва импорт солиғи тўлангандан кейин қоладиган қисми ялпи оралиқ даромадлар деб аталади.
Пировад истеъмол харажатлари йиғиндиси усули.
Бу усулда ЯИМ нинг қиймати якуний истеъмолни ташкил eтувчи
eлементларнинг суммаси сифатида аниқланади:
ЯИМпир.= ЯИ + ЯЖ + E – И + Сх.
Бу йерда:
ЯИ – уй хўжаликлари, давлат муассасалари ва ижтимоий ташкилотларнинг пировард истеъмоли;
ЯЖ – ялпи жамғарма; E – маҳсулот ва хизматлар экспорти; И – маҳсулот ва хизматлар импорти; Сх. – статистик хатолик.
Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилга кўплаб курсаткичлардан фарқланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади.
ЯИМ - бу халқ хўжалиги бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. У асосан бир-бири билан мустахкам боғланган иқтисодий жараён оқимларини: моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, даромадларни тақсимлаш, моддий неъмат ва хизматлардан пировард фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилади.
ЯИМ - бу барча хўжалик бирликлари бўйича: моддий ишлаб чиқариш сохасидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек аҳолини шахсий ёрдамчи хўжаликларини, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини иқтисодий натижаларини ўз ичига олади. Иқтисодий фаолият натижаларида яратилган моддий неъматлар ва кўрсатилган хизматлар киради.
ЯИМни ҳисоблашда 3 хил усулдан фойдаланамиз (ишлаб чиқариш, таксимот ва якуний истеъмол).
ЯИМ - ЯММнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва уларнинг (фарқи шундан иборатки, ЯММ шу мамлакат корхоналарининг қайси давлат ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан иқтисодий фаолият натижаларини ифодалайди.
ЯИМ эса ушбу мамлакат ҳудудидаги хўжалик бирликлари томонидан моддий бирликлар ишлаб чиқариш ва хизматларни кўратишни акс эттиради.
ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди. МҲТ нинг умумпй ҳисобларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришни хар хил аспектлари: уни ишлаб чиқариш, ташкил топиши, тақсимлаш ва жамғариш ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади.
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг таърифида унинг 3 асосий хусусияти кўрсатилган:
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охири истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ ҳажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттирилмайди.
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охирги истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ хажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттиради. Ўзининг мустақил баланси ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган бирликка – иқтисодий бирлик деб юритилади.
Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи хажмида асосий капиталнинг истеъмоли ҳам акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |