Taraqqiyotning hozirgi bosqichida mamlakatlarning iqtisodiy xavfsizligi muhim ahamiyat kasb etadi. Negaki, iqtisodiyotning xavfsizligi holati turli ijtimoiyiqtisodiy qarorlar qabul qilishda orientir bo’lib xizmat qiladi



Download 73,97 Kb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi73,97 Kb.
#52728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Hisobot

6. Ишни ташкил этиш – хавфсизликни таъминлашда ҳимоянинг замонавий воситаларидан фойдаланиш, илғор тажриба ва илмий ишланмаларга таянган ҳолда ишни ташкил қилиш лозим.
7. Талабчанлик ва назоратнинг очиқлиги – корхона фаолиятида маъмурий-ҳуқуқий тартибни қўллаш ва унга риоя қилиш устидан назоратни ташкил етиш.
Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда мустақил хўжалик субъектлари сифатида фаолият юритувчи хавфсизлик тадбиркорлик фирмалари муҳим рол ўйнайди. Ўзининг хавфсизлик хизмати бўлимини ташкил қилиш имкониятига ега бўлмаган корхоналар хусусий хавфсизлик хизмати ҳамда объектларни қўриқлаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари билан шартномалар тузиши мумкин.
ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ПУЛ-МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими шаклланади. Улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. Молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. Молиявий муассасаларнинг иқтисодий манфаатлари пул муаммосининг барқарорлиги, миллий пул бирлигининг қадрлилиги, ҳисоб ва солиқ интизомига риоя қилиш, молиявий операцияларнинг даромадлилиги, инфляциянинг қаноатлантирувчи даражаси, инвестицион талаб ва мижозларнинг кредитларни тўлаш қобилиятига йўналтирлиган бўлади.
Давлат ва хўжалик субъектлари пул маблағлари фондларининг вужудга келиши, тақсимланиши ва ишлатилиш шакллари ҳамда усуллари тизими молиявий тизимни ташкил етади. Ушубу тизим инфраструктурасини банклар, биржалар, коммуникация воситалари, ахборот-аналитик ва маслаҳат (консалтинг) хизматлари ташкил етади. Улар пул муомаласи, молиявий оқимларни кўплаб инструмент (восита)лардан фойдаланиб тартибга соладилар.
Шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топган:

  • умумдавлат устуворликларидан келиб чиқиб, молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш самарадорлигини ошириш;

  • ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ва солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар сонини камайтириб, унинг йиғилишини ошириш;

  • пул массасидан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг самарали механизмини яратиш;

  • банк тизимининг ишончли амал қилишини таъминлаш.

Молиявий ташкилотларнинг ишончлилигини икки муҳим тамойил белгилаб беради:

  1. оқилона юритилувчи молия-кредит сиёсати;

  2. самарали хавфсизлик тизими.

Молия тизими молиявий ресурслар оқими билан тавсифланади. Бозорлардаги товарлар ва хизматлар оқимлари пул муомаласи воситасида содир бўлади ҳамда молиявий муносабатларнинг субъектларини бир-бирлари билан боғлайди.
Молиявий оқимлар хўжалик субъектлари жамғармаларининг инвестицияларга айланиши жараёнини ифодалайди. Аммо капиталнинг оқувчанлиги ошкора, қонуний ёки яширин, ноқонуний шаклларда намоён бўлади. Ушбу молиявий оқимлар ҳаракатида икки хил нохуш, салбий ҳолатлар ҳам содир бўлиши мумкин. Бир томондан, мамлакатда инвестиция ресурслари йетишмаган бир шароитда cапитал қочиб, чет мамлакат иқтисодиётни инвестициялш манбаига айланиши мумкин. Бу еса мамлакатнинг ички молиялаштириш, инвестициялаш имкониятларини заифлаштиради. Иккинчи томондан, номаълум манбалар ҳисобига cапитал тўпланиб, иқтисодиётнинг реал ва хуфёна секторларида муомалага тортилади. Капитал “қочиши”нинг сабаблари тижорат фойдаси олиш емас, балки уни сақлаш, ундан фойдаланишнинг ишончли шароитларга ега бўлишига интилиши билан изоҳланади.
Мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвестицияларни иқтисодиётга жалб етишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жозибадорликни юксалтириш. Оқибатда, капитални четга чиқариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобидаги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради;

  • аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

  • миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайиши ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлантириш тизимини яратиш;

  • молиявий оқимларни – божхона, валюта, банк назоратининг шакл ва воситалари, усулларини такомиллаштирш;

  • капиталнинг экспорт ва импортни тартибга солишнинг ҳуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш ва кэнгайтириш.

Пул муомаласидаги қонунбузарлик, жиноий, ўғрилик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади:

  • инфляцион жараёнларнинг кучайиши;

  • даромадларни декларация қилиш тизимининг йетарли даражада ривожланманлиги;

  • хорижий валюталар муомаласининг тартибга солинмаганлиги;

  • банк ва молиявий муасасалар томонидан пул маблағларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг бўшлиги;

  • ҳисоб-касса операцияларининг такомиллашмаганлиги ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари.

Молиявий товламачилик ўзга шахсларнинг пулини ўзлаштириш, уларни сохта фирма ҳисобига ўтказиш, тўпланган пулларни нақд пулларга айлантириш ҳамда кейинчалик яшириш, тўловсизлик инқирозини юзага келтириш намоён бўлади. Одатда, товламачилар тўловсизликнинг сабаблари сифатида умумий танглик, инфляция ҳамда ҳарид қобилиятининг пасайишини баҳона қилиб кўрсатадилар.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида илгариги криминал, ташкилий жиноий гуруҳлар савдо соҳасидан пул-кредит муносабатлари соҳасига ўта бошладилар. Сохта тўлов ҳужжатлари, сохта банк кафолатларидан фойдаланиш орқали пул маблағларини ўғирлаш оммавий тус олди. Шунингдек, имтиёзли кредитларни ноқонуний олиш ва мақсадсиз ишлатиш, капиталнинг хуфёна иқтисодиётга, хорижий банкларга назорациз оқиб ўтиши, криминал пулларнинг легаллаштирилиши, шунингдек, молиявий ҳужжатлар ўтишини тезлаштириш, нақд пул ва кредитлар бериш билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари ўтиш даврида янада кэнгайиб кетди.
Тижорат банкларининг ахборот тизимига кириб, пул маблағларини ноқонуний тарзда махсус ҳисоб рақамларига кўчириш жиноятчиликнинг янги турларидан биридир. Кредитларни қасддан қайтармаслик, уларни махсус ташкил етилган тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига ўтказиб, нақд пулга айлантириш ёки конвертация қилиб, сўнгра яшириниш ҳоллари ҳам сўнгги йилларда кўп учрайдиган жиноий ҳаракатдир.
Асоссиз равишда кредит олиш ва уни мақсадсиз ишлатишга тижорат банклари томонидан кредит шартномалари тузишда йетарли даражада назорат йўқлиги, қарз олувчи ҳужжатларнинг синчиклаб текширилмаслиги, унинг тўлов қобилиятининг ўрганилмаганлиги, кредитлаштириладиган лойиҳаларнинг иқтисодий експертизадан ўтказмаслиги ёки бу ишларни амалга оширишда айрим мутасадди ходимлар томонидан совуққонлик, суистеъмолликларга йўл қўйилганлиги сабаб бўлади.

Download 73,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish