4-жадвал
Ахборот хавфсилиги объектлари
Давлат
|
Ташкилот
|
Шахс
|
миллий маданий қадрият ва анъаналар;
ахборот ресурслари;
ахборот ресурсларининг шаклланиши, тарқатилиши, фойдаланилиши;
ахборот технологиялари;
ахборот инфратузилмаси;
фуқароларнинг ахборотни олиш, тарқатиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари, чекланган ахборотлар ва интеллектуал мулкни ҳимоялаш.
|
ташкилотнинг корпоратив маданияти;
тижорат сири;
касб сири;
хизмат сири ва бошқа чекланган ахборот;
интеллектуал мулк;
имидж;
ташкилотинг ахборот инфратузилмаси.
|
шахс психикаси, руҳияти;
интеллектуал мулк;
шахсий, оилавий сир;
касбий сир;
шахсий маълумотлар;
ишбилармонлик нуфузи.
|
Ахборот хавфсизлигига таҳдидлар ичида ахборот хуружи муҳим рол ўйнайди. Ахборот хуружи иқтисодий жиҳатдан миллий иқтисодиёт беқарорлигини келтириб чиқариш, корхона фаолиятини издан чиқаришга, рақобат курашида мағлуб бўлиш, унинг бозорининг касод бўлиши, банкрот бўлиш, шахс иқтисодий хавфсизлигига путур етказишга қаратилган ва ахборот усуллари ёрдамида давлат монополистик бирлашмалари, трансмиллий корпорациялар таъсир доирасини кэнгайтиришга интилишдир.
2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизми
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш моддий ва интеллектуал харажатлар қилишни тақозо қилади. Шунингдек, давлат ўзининг миллий манфаатлари доирасида оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи демократик ҳуқуқий таъсир воситаларининг шакл ҳамда усулларини ишлаб чиқади ҳамда амалгам оширади. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифалари қуйидагилардан иборат:
ахборот жараёнларининг глобаллашуви шароитида ахборот тармоқларининг шаклланишида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилот, корхона ва фуқароларни ҳаққоний, тўлиқ маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш. Бу еса улар учун қарор қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилади;
давлат, жамият, шахс ахборот хавфсизлигига зиён келтирадиган даражада ахборот ресурслари бутунлиги бузулишининг олдини олиш;
фуқаро, ташкилот ҳамда корхоналарнинг ахборот фаолияти соҳасидаги ҳуқуқ ва еркинликларини таъминлаш ва амалгам ошириш;
мамлакат ахборот инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва такомиллаштириш;
халқаро ахборот муҳити ва майдонига қўшилишини таъминлаш;
ахборот соҳасидаги таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши ҳаракат қилиш.
Мамлакатда ахборот хавфсизлигини иқтисодиёт соҳасида таъминлашнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
статистик, молиявий, биржа, солиқ, божхона маълумотларини яратиш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва ҳимоялаш устидан давлат назоратини ташкил етиш ҳамда амалгам ошириш;
ахборотларни ҳимоя қилишнинг сертификатлашган миллий воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни статистик молиявий, биржа, солиқ, божхона маълумотларини яратиш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш тизими ва воситаларига жорий етиш;
электрон савдо ва электрон пуллар ҳамда уларнинг стандартлашган тизимлари базасида ҳимояланган миллий электрон тўловлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий етиш, шунингдек уалардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар базасини ишлаб чиқиш;
иқтисодиётда ахборот муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий норматив базани мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
иқтисодий ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш тизимларида ишлаш учун ходимларни тайёрлаш ва танлаш усулларини такомилаштирш.
Иқтисодий усуллар ахборот хавфсизлигини таъминлашни молиялаштириш тартиби, ахборотларни ҳимоялашнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник, муҳандислик-техник усулларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, ахборот рискларини суғурта қилишни ўз ичига олади.
Иқтисодий хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида ахборот хавфсизлигини таъминлаҳ жарёнида давлат сиёсатининг барча усулларни мувофиқлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга егадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |