Iqtisodiy xavfsizlik shakllari va asosiy ko’rsatkichlari
Иқтисодий хавфсизликнинг намоён бўлиш шаклларини унинг субъектлари ва объектлари нуқтаи назаридан туркумлаш мумкин. Иқтисодиёт субъектлари нуқтаи назаридам иқтисодий хавфсизлик қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
шахснинг иқтисодий хавфсизлиги;
корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлиги;
давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги (2.1-расм).
Шахснинг иқтисодий хавфсизлиги унинг ҳаётий манфаатларини, яъни яшаш ва шахсий дахлсизлик, еркин меҳнат қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мулкдор бўлиш, ҳаётий истеъмол эҳтиёжларини қондириш, саломатлигини сақлаш, билим олиш ва касбга ега бўлиш, қариганда ва меҳнат йўқотганда интимоий таъминот олиш ҳуқуқларининг ҳимояланганлигини ифодалайди. Бунда шахснинг бозор иқтисодиётида истеъмолчи ва ишчи, хизматчи, тадбиркор сифатидаги ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва еркинликлари, манфаатларининг ҳимояланганлиги, кафолатланганлиги нуқтайи назаридан иқтисодий хавфсизликнинг икки турини ажратиб кўрсатиш лозим.
1-Jadval
Иқтисодий хaвфсизлик
Шaхснинг иқтисодий хaвфсизлиги
Ишлaб чиқaрувcҳи шaхс хaвфсизлиги
Истеъмолчи шaхс хaвфсизлиги
Корхонaнинг иқтисодий хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг иқтисодий хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг ички иқтисодий хaвфсизлиги
Дaвлaтнинг тaшқи иқтисодий хaвфсизлиги
Хaлқaро молиявий тaшкилотлaрдa иштирок этиш билaн боғлиқ хaвфсизлик
Ишлaб чиқaриш корхонaсининг хaвфсизлиги
Хизмaт кўрсaтиш корхонaлaрининг хaвфсизлиги
Молийaвий, сaвдо-тижорaт корхонaлaрининг хaвфсизлиги
Нотижорaт, жaмоaтчилик тaшкилотлaрининг хaвфсизлиги
Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таҳлил қилиш жараёнида уларни ислаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молиявий, савдо-тижорат, нотижорат ва жамоатчилик ташкилотлари мавқейида фаолият юритишлари нуқтайи назаридан туркумлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Корхона (фирма)нинг ихтисослигига кўра хавфсизлигини таъминлашнинг хусусиятлари ҳам турлича бўлади.
Иқтисодий адабиётларда хавфсизлик хўжалик фаолияти соҳаларида юзага келиши нуқтайи назаридан, асосан, уч йўналиш яъни ишлаб чиқариш-хўжалик, хўжалик-истеъмол ва молиявий соҳалар бўйича туркумланади.
Хўжалик фаолияти соҳаларида юзага келадиган иқтисодий хавфсизлик турлари:
Ишлаб чиқариш-хўжалик соҳасидаги хавфсизлик:
энергетик хавфсизлик;
технологик хавфсизлик ва ҳ.к.
Хўжалик-истеъмол соҳасидаги хавфсизлик:
озиқ-овқат хавфсизлиги;
екологик хавфсизлик ва ҳ.к.
Молиявий хавфсизлик:
қарздорлик;
тўловга ноқобиллик ва ҳ.к.
Иқтисодий хавфсизлик турларининг моҳияти, вужудга келиш сабабларини ўрганиш, миллий манфаатларга таҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уклардан муҳофазаланиш чора-тадбирлари, механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда вужудга келтиришга имкон беради. Бунинг учун ушбу хавф-хатарлар ва хавфсизлик даражасини аниқлаш, уларнинг кўрсаткич ва мезонларини ўрганиш лозим бўлади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ҳеч бир иқтисодиёт ва жамият субъекти давлатчалик катта рол ўйнай олмайди. Давлатнинг энг муҳим вазифаси – жамият барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш, мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни бартараф етишдан иборат.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун унинг индикаторлари мониторингини ташкил етиш зарур. Бундай жараёнда иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг ўзгариш тенденсиялари истиқболи аниқланади.
Иқтисодий хавфсизликнинг умумий кўрсаткичлари (индикаторлари) қуйидагилардан иборат:
турмуш даражаси ва сифати;
инфляция суръати;
иқтисодий ўсиш;
бюджет дефицити;
давлат қарзи;
жаҳон иқтисодиётига кириб борганлик;
“хуфёна иқтисодиёт” фаолияти;
мулк таркиби;
солиқ тизими;
бозор инфратузилмаларининг ривожланиши.
Ҳудудий даражада умумий кўрсаткичлардан ташқари яна қуйидаги кўрсаткичлар иқтисодий хавфсизликни ифодалайди:
аҳоли даромадлари;
чакана нархлар даражаси;
уй-жой билан таъминланганлик;
қочоқлар, емигрантлар сони;
ҳудуднинг мамлакат ЯИМдаги улуши;
ҳудуднинг тўлов баланси;
экспорт-импорт салдоси.
Иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегараси индикаторлари миллий иқтисодиёт соҳалари ва уларнинг ҳар қайсисидаги миллий манфаатлар нуқтайи назаридан туркумланади. Жаҳон миқёсида қабул қилинган иқтисодий хавфсизликнинг қуйи таҳликали чегаралари 2-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |