Режа:
Арифметик амаллар билан ишлаш қоидалари
Сонларни ўқиш ва ѐзиш малакалари.
Ҳарфий ифодалар ечиш.
Бошланғич синфларда ўқувчилар билан тенглик, тенгсизлик, тенглама каби математик ифодалар ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш.
Бошланғич синфларда арифметик материалларни ўрганиб якунлаш алгебраик материалларни ва математика символикани ўрганиш билан умумлаштирилади.
Бошланғич синфларда ўқувчилар алфавитни математик символ тарзида қўллай бошлайдилар. Шу орқали алгебраик ифода, тенглик, тенгсизлик, тенглама тўғрисида бошлангич маълумот оладилар.
Алгебраик мисолларни ечиш алгебра қоида ва қонуниятларга асосланмасдан арифметик қоидаларга асосланади.
Масалан, 3а10 дан а қўшилувчини топиш номаълум компонентни топиш қоидаси билан ечилади.
Бошланғич синфларда 10 ичида оғзаки ва ѐзма номерлаш, 100, 1000 ва кўп хонали сонлар тўғрисида маълумотлар берилади. Сонли ифодалар деганда сонни бирор амаллар билан бирлаштирилган ѐки алоҳида ѐзилган бир хонали, ѐки икки хонали ѐки кўп хонали сонларни ўқиш ва ѐзишни тушунамиз.
Сонли ифодалар фақатгина арифметик ифодаларда 4 амални бажариш эмас, геометрик масалалар, арифметик ва алгебраик масалаларни ечишда бевосида қўлланилади.
2-синфда ўқувчилар "математик ифода" ва "математик ифоданинг қийматлари" тушунчалари билан танишадилар. Аввал 6:24 ифодага ўхшаш 2, 3 амалли ифодаларни мисол келтиради, кейин эса унинг қиймати нечага тенг деган саволни қўяди, бу ифода 7 га тенг ва 7 ѐзилган ифоданинг қиймати эканлиги тушунтирилади. Шундан кейин яна мураккаб ифодаларга мисол келтиради, кейин ўқувчиларнинг ўзига ифода тузинг ва унинг қийматини топ деган топшириқлар беради.
Натижада (х-5)824 ифодадаги амалларни айтинг ва тенгламадаги х ни топинг деган саволга жавоб берилади.
Ҳисоблаш қоидасини келтириб чиқарадилар. Ўтилган материални мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги топшириқлар берилади:
Амалларни бажариш тартибини тушунтиринг ва ифодаларнинг қийматини топинг; 6521:3
Ифодаларнинг қийматини қулай усул билан топинг.
70-(20 6), 48 (30 4), (40 9)-(10 7)
Мисолларда амаллар тўғри бажарилганини ѐзинг. 30 26:5 10 8•3 16:4 28
30 20:5 34 8•3 16:4 10
Қавсларни ва амалларни шундай қўйингки, тенгликлар тўғри бўлсин. 15 - 6•2 18 4•8-5 12
65-10•5 50 1224:49
Ниҳоят ифодани алмаштириш тушунчаси берилади. Берилган ифодани бошқа берилган ифода қийматига тенг бўлган ифода билан алмаштириш демакдир.
Масалан, 2 2 2 2•3 2670(206)70(2070)6906 96
Ҳарфий ифодалар.
Математика дастурига биноан ҳарфий ифодалар 1-синфдан бошлаб киритилади. Бу ерда ўқувчилар
а х в х с д
кўринишдаги тенгламаларни ечишда ва масалаларни тенгламалар ѐрдамида ечишда, номаълум сонни белгилаш учун символ сифатида ишлатиладиган х ҳарфи билан танишадилар
Ўқувчилар ҳарфий символиканинг маъносини тушуниб олганларидан сўнг, ҳарфларни ишлатишда шаклланаѐтган билимларни умумлаштириш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Арифметик амалларнинг хоссаларини, арифметик амалларнинг компонентлари ҳамма натижалари орасидаги боғланишни ва ҳ.к. ларни ҳарфлар ѐрдамида ѐзишда ўқувчилар аааа йиғиндисини 4•а кўпайтма билан алмаштиради ва бундай мулоҳаза юритадилар: бу ерда қўшилувчилар бир хил (а), демак йиғиндини кўпайтма билан алмаштириш мумкин, биринчи кўпайтувчи а, иккинчи кўпайтувчи 4 сони бўлади, чунки қўшилувчилар 4 та.
Арифметик амалларнинг ҳарфлар ѐрдамида ѐзилган хоссаларини, боғланишларини, муносабатларини ва ҳоказоларни ўқиш.
Масалан, "(а35)-а" ифодани ўқинг ва унинг нимага тенг эканлигини топинг. Ўқувчилар қуйидагича мулоҳаза юритадилар.
"а ва 35 сонларнинг йиғиндисидан биринчи қўшилувчи а ни айириш керак, иккинчи қўшилувчи 35 ҳосил бўлади"
Ёзамиз: (а35)-а35
Арифметик амалларнинг хоссаларини билиш асосида ифодаларни айний алмаштириш.
Масалан, (5 б)•3 (5б)(5б)(5б)
Ёзувни тугалланг, деганда топшириқни бажараѐтганда ўқувчилар қуйидагича мулоҳаза юритадилар:
"Тенгликнинг чап томонидаги 5 ва б сонларининг йиғиндисини 3 га
кўпайтирамиз: ўнг томондан қанча ҳосил бўлса, чап томонда ҳам шунча ҳосил бўлиши учун 5 ни 3 га кўпайтириб ва иккинчи қўшилувчи б ни 3 га кўпайтириб, натижаларни қўшиш керак.
Берилган тенглик ѐки тенгсизликларни сонли қийматларини ўрнига қўйиш ѐрдамида ҳосил қилиш мумкин.
5 •(2аб)10а5б тенгликни а3, б5 да текширинг: 5•(2•35) 5•(65)5... 55, 10•3 5•5 30 25 55
ҳарфий символларни киритишнинг 2-босқичида сонли ифодани парметрлик ҳарфлар билан алмаштириш масаласи туради. Шу усулда сонли ифода ҳарфий ифодага алмаштирилади.
Ҳарфий ифоданинг қийматини ҳисоблаш 3 босқичга бўлинади.
Олдин ҳарфий ифода олиниб, ҳарфларнинг ўрнига сонлар қўйиш а б ни а 5, б 20; а 13, б 8 да ҳисобланг.
Олдин ҳарфлар ва ҳарфий ифодалар олиниб, ўқувчиларнинг ўзлари жадвалда қийматлар бериб, натижасини топадилар.
Масаланинг шартига ҳарфлар киритиб, унинг ўрнига қийматлар бериб ҳисоблаш.
Масалан, Автосаройда а та машина бор эди, яна с та машина келди.
Автосаройда қанча машина бўлди?
а с. а 20, с 5; а 10, с 50; .....
Do'stlaringiz bilan baham: |