Таълими ходимларини қайта


Нуқта, тўғри чизиқ ва эгри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси



Download 6,6 Mb.
bet57/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Нуқта, тўғри чизиқ ва эгри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси. Биринчи синфдан бошлаб ўқувчиларда нуқта, тўғри чизиқ ва эгри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси ҳақида аниқ тасаввурларни таркиб топтириш керак. Шуни эслатиб ўтамизки, ―нуқта‖, ―тўғри чизиқ‖ тушунчалари ҳозирги кунда ўқитилаѐтган мактаб геометрия курсининг асосий тушунчаларидир. Шу сабабли ―Нуқта деб нимага айтилади?‖, ―Тўғри чизиқ деб нимага айтилади?‖ деган саволлар маънога эга бўлмай қолади.
Қалам учининг қоғоздаги изи, бўрнинг доскадаги изи нуқта ҳақида тасаввур беради.
Биринчи синф ўқувчиларида тўғри чизиқ ҳақида тасаввурларни таркиб топтириш уларнинг ҳар хил амалий ишларни бажаришларида содир бўлади. Масалан, бўр суртилган ипни таранг тортиб туриб қўйиб юборилса, доскада тўғри чизиқ бир қисмининг образи ҳосил бўлади. Уни ҳар иккала томонга давом эттириш мумкин.
Чизғич ѐрдамида ҳам, бошқа усуллар билан ҳам тўғри чизиқ ясаш мумкин. Масалан, қоғоз варағини буклаш йўли билан тўғри чизиқ ҳосил қилиш мумкин, буклаш чизиғи тўғри чизиқ бўлади. Бунда болалар диққатини шу фактга қаратиш муҳимки, қоғоз варағини ҳар хил йўналишда букилганда ҳам натижа бари бир бир хил бўлиб, тўғри чизиқ тасвири ҳосил бўлади. Доскада тўғри чизиқ вазиятини ўзгартириш, яъни уни горизонтал, вертикал ва қия ҳолда чизиш ҳам муҳимдир.
Машқларни бажариш жараѐнида ўқувчилар тўғри ва эгри чизиқларнинг баъзи хоссалари билан танишадилар. Масалан, болалар нуқтадан чизиқлар ўтказиш бўйича машқ қилиб, бир нуқта орқали исталганча тўғри ва эгри чизиқ ўтказишлари мумкин, икки нуқта орқали битта тўғри чизиқ, исталганча эгри чизиқ ўтказиш мумкин, деган хулосага келадилар.
Кесма билан ҳам ўқувчилар амалий танишадилар. Агар тўғри чизиққа иккита нуқта қўйилса, тўғри чизиқнинг чегараси шу нуқталардан иборат қисми тўғри чизиқнинг кесмаси ѐки қисқача кесма дейилади. Кесманинг чегараларини чизиқчалар билан белгилаш ҳам мумкин.
Ўқувчилар тўғри чизиқнинг тасвири тўғри чизиқ кесмаси тасвиридан қандай фарқ қилишини билиб олишлари керак: кесманинг охирлари нуқталар ѐки штрихлар билан белгиланади.
Атроф-муҳитдан тўғри чизиқ кесмасини кўрсатишга доир машқлар кесма ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлайди.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish