ОҒЗАКИ ҲИСОБЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Бошланғич синфларда ўқувчилар оғзаки ҳисоблаш билимини шакллантириш ҳозирги замон ўқитиш методикасида янги технологияни жорий этишни асосий масала қилиб қўймоқда. Лотин ѐзувига асосланган математика дарсликларимизда айниқса, юз ичида, минг ичида арифметик амаллар бажариш жараѐни ўқувчиларни фикрлаш қобилиятларини ўстирадиган, ижодий қобилиятини аниқлайдиган ҳолатдир. Йиғиндидан, кўпайтмага ўтиш қоидаси, кўпайтма, бўлинма тушунчалари, уларнинг компонентлари орасидаги муносабатларни мукаммал ўзлаштиришни талаб этадики, бу юқори синф
математика фанидан оладиган билимини мустаҳкамлаш асоси бўлсин. Бошланғич синфларда энг қулай усул билан ҳисоблаш масаласи арифметик амаллар бажаришнинг асосий таянчи ҳисобланади. Ўқитувчи дарсликдаги материаллар билан чекланиб қолмасдан балки ижодий фикрлайдиган материаллар билан дарсни бойитиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 10, 100, 1000 ичида кўпайтиришни турли кўринишларидан фойдаланиш ўқувчиларни қизиқишини оширади.
68·5 = (34·2) · 5 =34· (2·5) = 34·10 =340
68·50= 34·100=3400
Қўшишнинг дистрeбутeвлик қoнунигa кўрa:
17·50= (16+1) ·50= 16·50+1·50=800+50 = 850
Сoнлaрни бўлиш тeхникaсигa кўрa:
135:5= (135·2) : (2·5) =270:10=27
2250:50=4500:100=45
Ўқувчилар диққатини оғзаки ва ѐзма кўпайтиришга жалб этиш зарурки, бунда ўқувчилар қизиқиши ортиб борсин.
24·25 = (6·4) · 25= 6· (4·25) = 6·100=600
Бунда имкон борича қисқа ҳолат танлашга интилиш зарур: 24·25=(24:4) ·(25·4) = 6·100=600
Кўпайтиришнинг қавслардан фойдаланиш ҳолатлари жуда ҳам қизиқарлидир:
37·25=(36+1)·25=36·25+25=900+25=925
35·25=(36-1)·25=36·25-25=900-25=875
38·25=(36+2)·25=36·25-2·25=900+50=950
25 га кўпайтиришнинг оғзаки усулини 24 ва 26 га кўпайтиришни (25-1) ва (25+1) ифода билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир. (Бу чорак, бўлак, улушлар тушунчасини ўтганда зарур бўлади.) Масалан: 36·26=36·(25+1)=36·25+25+36·1=900+36=936 36·24=36·(25-1)=36·25-36·1=900-36=864
25 га бўлиш эса, 5 га бўлиш қоидасидек бажарилади. Юқоридаги ҳисоблашларга тескари ҳисоблашларни бажариш билан мустаҳкамлаймиз.
Бўлувчини 2 га, 4 га икки марталаб кўпайтириш бўлган ҳоллар учун хоналарни ноллар билан тўлдириш қоидаларига асосланади:
225:25=(225·2): (25·2) ѐки (225·4): (25·4)=900 : 100=9
Агар 9,99 ва 999 га кўпайтириш керак бўлса, у ҳолда энг қулай усулда ҳисоблаш қоидасига кўра (10-1), (100-1), (1000-1) кўринишларда дистребютерлик қонунига кўра:
678·9=678(10-1)=6780-678=6102
577·99=577(100-1)=57700-577=57123
34·999=34(1000-1)=34000-34=33966
3 синфда (14·15) кўпайтириш қоидаси 14·15=14(10+5)=140·14·5=140+70=210
Буни дарҳол ҳисоблашга шошилмасдан бажариш зарур, чунки 14·15=14·10+14·5=(14+7)·10=21·10=210
кўринишда ҳисоблашни бажаришни унутмаслик керак. Агар 23·15 бўлса 23·15=(22+1)·15=22·15+1·15=330+15=345
Шунингдек, 14 ва 16 га кўпайтиришни (15+1) ва (15-1) ифодага алмаштириш мумкин.
66·14=66·(15-1)=66·15 - 66 = 990 - 66 = 924
62·16=62(15+1)=62·15+15·1=930+62=992
61·69=6(6+1)·100+1·9=4200+9=4209
243·247=24·25·100+3·7=60000+21=60021
Бундай усуллардаги ҳисоблашларни бажариш ўқувчиларни оғзаки ҳисоблаш технологиясини мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |