Таълими ходимларини қайта


Масала тушунчаси билан таништирувга оид тайёргарлик ишлари



Download 6,6 Mb.
bet65/103
Sana05.04.2022
Hajmi6,6 Mb.
#529112
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-2-qism-мажмуа (2)

Масала тушунчаси билан таништирувга оид тайёргарлик ишлари


Бу босқичда ―масала‖ иборасини ишлатган маъқул. Тайѐргарлик давридаги ишдан мақсад – болаларга реал ҳаѐтда юз берадиган ҳолатларни математик символлар тилига ўтказиш имкониятини англатишдан иборатдир. Бу ҳолатда расмлар ѐрдамида масалалар тузилишининг зарурати йўқ. Яхшиси кичик ҳикоя шаклида баѐн этилган ҳолатни болалар математик белгилар билан дафтарга ѐзиб олиш имконияти бўлсин. Ҳикоя учун + = ѐки – = . Схематик шаклдаги ѐзувлар кўрсаткич (йўлланма) бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу шакллар ичига болалар тегишли сужетдаги рақамлар (сонларни) қўядилар (ѐзадилар). Масалан,
«икки тасвир келтирилган (расм) – мана бу расм бўйича мен тузган ҳикояга диққат қилинглар».

  1. ―Олчанинг бир шохида 3 дона олча, бошқа шохида эса 1 дона олча бор эди, ҳар иккала шохдаги олчалар сони 4 та экан‖. Бу ҳикояни ѐзиб олиш учун қандай шаклдан фойдаланиш мумкин? (биринчиси 3 + 1 = 4).

  2. ―Олчанинг шохида 4 дона олча бор. Шунинг биттасини узиб олишди, шохида энди 3 дона олча қолди‖. Бу ҳикояни математик белгилари билан қай шаклда ѐзиб олиш мумкин? (4 –1 = 3).

  3. ―Бир шохда бир дона олча бор эди. Иккинчи шохида эса ундан 2 дона олча кўп эди‖. Ҳисоблаб кўрингчи, иккинчи шохида қанча олча бор экан? (1 + 2

= 3).

  1. ―Бир шохда 3 та олча бор эди. Иккинчисида эса ундан 2 та камроқ‖ - иккинчи шохда қанча олча бор экан? (3–2=1). Болалар аста-секин шундай ҳикоялар тузишга кириша бошлайдилар. Схематик шакл улар учун йўлланма бўлиб хизмат қилади. Тайѐргарлик босқичида қуйидаги топшириқдан (масаладан) ҳам фойдаланиш мумкин: ―Қуш уясида 6 та чумчуқ бор. Уларга яна бир гала чумчуқлар келиб қўшилгач, қушларнинг сони 9 та бўлди. Инга неча қуш келиб қўшилди?‖. Болалар машғулот давомида намойиш тахтасида (наборное полотно) 6 та қуш тасвирини териб қўядилар. Кейин уларнинг сони 9 тага етгунга қадар қушлар тасвирини қўшиб терадилар. (Ҳар гал бир донадан қушиб боришлари ҳам мумкин). Сўнг уяга келиб қўшилган қушлар сонини кўрсатадилар.

Кўргазмали воситалар ѐрдамида вазиятни болалар тушуниб олишларига, кейинчалик эса, шу мазмундаги масалаларни ечишда ҳаракат йўлини тўғри танлашларига омил бўлади. Бу босқичда арифметик амалларни танлаш ҳақидаги масалаларни кўтариш ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки, ечим қушларни бевосита санаб чиқиш йўли билан ҳал этилади.
Ўқувчилар шундай вазифаларни бажарадилар: ―Стол устида 4 пиѐла бор. Стаканлар сони эса ундан 2 та кўпроқ. Столда қанча стаканлар борлигини кўрсатинг!‖
Болалар намуна доскасига 4 та пиѐлани терадилар. Пастига эса шунга ва яна 2 та стаканни терадилар. Сўнгра столда қанча стакан борлигини кўрсатадилар. Тайѐргарлик босқичида кўргазмали воситалардан кенг фойдаланиш болаларнинг ҳисоблаш кўникмаларини мукаммаллаштиришга хизмат қилади.
Масала 1. Ўқувчиларни масала тушунчаси билан таништирувга тайѐрлаш мақсадида масалалар дарслигидаги расмлар асосида ҳикоя тузинг.
Масала 2. Болаларни масалалар тушунчаси билан таништириш жараѐнида намойиш этишга мўлжалланган кўргазмали ҳамда якка тартибдаги дидактик материаллардан фойдаланган ҳолда амалий мисоллар келтиринг.

Download 6,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish