Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Инсон ресурсларини бошқариш фаоляти бўйича ишларни стартегик режалаштириш



Download 8,59 Mb.
bet150/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Инсон ресурсларини бошқариш фаоляти бўйича ишларни стартегик режалаштириш


Стратегик режалаштириш раҳбарият томонидан қабул қилинган, унинг мақсадларига эришиш учун мўлжалланган ташкилот стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган қарорлар, ҳаракатлар ва тартиб-таомиллар тўпламини ифодалайди.
Стратегик режалаштириш жараёни унинг ёрдамида хўжалик фаолияти соҳасидаги бошқарув қарорлари асослаб бериладиган восита ҳисобланади (7.18-расм).
Стратегик режалаштириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • корхона, ташкилот миссиясини аниқлаш;

    • корхона, ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини ифодалаш;

    • ташқи муҳитни баҳолаш ва таҳлил қилиш;

    • ички структурани баҳолаш ва таҳлил қилиш;

    • стратегик муқобил вариантлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;

    • стратегияни танлаш.


7.48-расм. Стратегик режалаштириш жараёни


Стратегик режалаштиришда бошқарув фаолиятининг тўрт хил тури ажратиб кўрсатилади: ресурсларни тақсимлаш, ташқи муҳитга мослаштириш, ички мувофиқлаштириш ва ташкилий стратегик башорат қилиш. Ресурслар (фондлар, камёб бошқарув истеъдодлари, технологик тажриба ва б.) доимо чекланган бўлади, уларни тўғри тақсимлаш эса келажакда мақсад сари оптимал ҳаракат қилишга имкон беради. Ташқи муҳитни билиш қулай имкониятлар ва хавф-хатарларни баҳолашга, ташқи муҳит шароитларига стратегияни самарали мослаштиришнинг мос келувчи вариантларини аниқлашга имкон беради. Катта ёки кичик ташкилотларда самарали ички операциялар ўтказиш – бошқарув фаолиятининг ажралмас қисмидир. Раҳбарият ўтмишдаги стратегик қарорлар тажрибасини ўрганиши, ундан сабоқ олиши ва келажакни башорат қилиши мумкин.
Вазиятли таҳлилга асосланган стратегик режалаштириш жараёни расмий кўринишда 7.19-расмда акс эттирилган.
Стратегик режалаштириш кўрсаткичлари

  1. кўрсаткич. Стратегик режа – бу комплексли ҳужжат бўлиб, фирманинг ички ҳолати ва ташқи муҳитнинг ҳаққоний баҳолари, истиқболлар, аниқ ифодаланган мақсадлар, вазифалар ва ҳаракатлар режалрини уларнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда бирлаштиради.

  2. кўрсаткич. Стратегик режани ишлаб чиқишнинг кадрлар жиҳати жамоа бўлиб ишлашдан иборат. Унда айрим раҳбарларнинг «удел князликлари» эгоистик империяча фалсафасига ўрин йўқ.

  3. кўрсаткич. Стратегик режалаштириш мижозга, маҳсулот ва хизматлар учун пул тўлайдиган ва бизнесни ишга лаёқатли ҳолатда қўллаб- қувватлайдиган шахсга йўнатирилади.

  4. кўрсаткич. Стратегик режалаштириш агрессив, лекин пассив эмас. унинг асосий шиори: «Агар бу ишни биз бугун қилмасак, эртага кимдир бошқаси бизнинг ўрнимизга қилади».

  5. кўрсаткич. Стратегик режа уларни баҳолаш мумкин ва улар бажарилиши лозим бўлган муайян натижалага йўналтирилади.

  6. кўрсаткич. Стратегик режалаштириш – бу доимий жараён, эпизодик эмас. Агар жараённи бажаришда доимийлик эришилган бўлмаса, режалаштириш ҳам бўлмайди.





Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish