Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet146/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Манба: Одегов Ю., Абдурахманов К., Котова Л. Оценка эффективности работы с персоналом: методологический подход.
Функционал ёндашув бизнесни функциялар тўпламидан иборат механизм асосида олиб боришни тақозо этади, яъни ташкилот ўз вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари берилган функционал бўлинмаларга бўлинади. Шундай қилиб, ташкилот - бу муайян функцияларни бажарадиган, мураккаб кўп даражали бирликлар иерархияси ва бошқарувни қатъий марказлаштириш билан бир қаторда, баъзи статик тузилмалар бирикмаси
ҳисобланади. Функционал ёндашувнинг назарий асослари Ф. Тейлор, А. Файоль, М. Вибер асарларида асос солинган.
Функционал ташкилотлар қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:

    • функционал ҳудудлар ва бошқарув даражаларининг мантиқий боғлиқлиги ҳар доим ҳам таъминланмайди;

    • бўлинмалар ўртасида ишончли алоқа йўқ ва фаолият шаффофлиги таъминланмайди;

    • бўлинмалар ўзаро алоқаси раҳбарлар орқали амалга оширилади;

    • алоҳида соҳада унинг самарадорлигини ошириш мақсадида меҳнатнинг батафсил горизонтал тақсимоти тамойили амал қилади.

Функционал ёндашувнинг камчиликлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

    • функционал иерархия, бунда ҳокимият юқори даражага жамланган, қуйи даража эса қарорлар қабул қилиш имкониятидан маҳрум;

    • устуворликни қўшимча қиймат ўрнига жараён қийматига ўтказиш;

    • вақтни йўқотишига олиб келадиган ҳаддан ташқари вертикал ахборот оқими (буйруқлар, кўрсатмалар, эслатмалар);

    • ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар сифати пасайишига олиб келадиган умумий назорат ва жазо тизими;

    • ижрочиларнинг якуний натижаларга бўлган қизиқишлари пастлиги, чунки уларнинг натижалари ташкилотнинг ютуқларига қараб баҳоланади ва ташкилотнинг умумий самарадорлиги ҳисобга олинмайди;

    • бўлимлар ўртасида ички рақобат, бу маълумотни узатишда қийинчиликларни келтириб чиқаради ва қарорларни қабул қилиш вақтининг кўпайишига, қўшимча харажатларнинг ошишига олиб келади;

    • тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда самарадорликнинг пастлиги;

    • жавобгарликни бир бўлинмадан бошқасига ўтказиш.

Функционал ташкилот самарадорлигининг ўсиши иерархик тузилишнинг пасайиши ва натижада харажатларнинг камайиши билан изоҳланади.
Жараёнга оид ёндашув менежментни ўзаро боғлиқ бошқарув функциялари, яъни жараёнлари тизими сифатида кўриб чиқади. Жараён - бу ресурсларни натижага айлантирадиган ўзаро боғлиқ ҳаракатлар мажмуи. "Иш жараёни" атамаси ташкилотда содир бўладиган жараёнларга мурожаат қилиш учун ишлатилади. Шунга кўра, жараён ёндашуви менежментни бизнес-
жараёнлар тизими сифатида кўриб чиқади. Шу билан бирга, бизнес жараёнлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • кириш – қайта ишланиши лозим бўлган ресурслар;

    • чиқиш – жараён натижалари, яъни тайёр маҳсулот ёки хизмат;

    • бошқарув – бошқариш учун фойдаланиладиган ахборот;

    • тартибга солиш механизми – ишларни тартибга солиш.

Ушбу ёндашувнинг асосий хусусияти шундаки, қарорларни қабул қилиш ваколати муайян натижаларга эришиш учун жавобгар бўлган жараёнларни амалга оширишда иштирок этадиган бўйсинувчиларга берилади.
Жараёнга оид бошқарув - бу ташкилотни бошқариш усули бўлиб, унда бизнес мақсадларига асосланиб, уларга эришиш учун жараёнлар тўплами белгиланади. Ушбу ёндашув билан марказлаштириш ва номарказлаштириш бирлаштирилади: персоналга муайян функцияларни бажариш ваколатлари берилади (ҳокимиятни номарказлаштириш мавжуд), ахборот эса ресурсларга марказлашган ҳолда тақдим этилади (марказлаштирилган бошқариш).
Жараёнга оид бошқарув қуйидаги босқичлардан иборат:

    • менежментни ташкил қилиш тизими учун зарур бўлган жараёнларни ажратиш;

    • бу жараёнлар ва уларнинг ўзаро алоқалари кетма-кетлигини аниқлаш;

    • бу жараёнларни амалга ошириш ва уларни бошқаришда унумдорлик мезонларини аниқлаш;

    • бу жараёнлар учун ахборот ва ресурслар етарлилигини таъминлаш;

    • мониторинг амалга ошириш, бу жараёнларни ўлчаш ва таҳлил қилиш;

    • режалаштирилган натижаларга эришиш учун чоралар кўриш ва бу жараёнларни доимий яхшилаш.

Персонални бошқаришда жараёнга оид ёндашув тамойилларини самарали жорий қилиш ва фойдаланиш ҳолатида ташкилот қуйидаги устунликларни қўлга киритади:

    • ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулотнинг сифат даражаси ортади;

    • ишбилармонлик фаоллиги ўсади;

    • ахборотнинг пастдан юқорига ва юқоридан пастга узаилиши яхшиланади;

    • ходимлар ташкилотда вазиятни яхшилашга хизмат қилади;

    • ходимлар ва раҳбар ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланади;

    • бўлинмалар доирасида асосий фаолият турларини баҳолаш мезонлари тизими яратилади;

    • ходимларнинг индивидуал мақсадлари, бўлинмалар ва ташкилот мақсадлари ўзаро боғланади;

    • умумий корпоратив маданият таъминланади;

    • ҳар бир бўлинма фаолиятини яхши тушуниш туфайли ҳар бир бўлинма учун персонал топиш бўйича ишлар енгиллашади.

Персонал билан ишлаш нуқтаи назаридан жараёнга оид ёндашувнинг асосий афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:

    • ўсиш учун катта имкониятлар;

    • умумий ишга алоқадорлик;

    • ишдан кўпроқ қониқиш;

    • касбий-малакавий ҳаракат имконияти;

    • ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш натижасида бандлик кафолатларини ошириш;

    • интеллектуал ривожланиш учун янги имкониятлар.

Шундай қилиб, жараёнга оид ёндашув персонал харажатларининг қуйидаги моддаларини оптималлаштириш ҳисобига персоналнинг иш самарадорлигини оширишга имкон беради:

    • ноишлаб чиқариш харажатлари (ишсиз бекор туриб қолиш, абсентеизм, иш вақтида ижтимоий тармоқларда мулоқот ва б.);

    • ташкилотдаги психологик муҳитни яхшилаш бўйича чора- тадбирлар харажатлари;

    • меҳнат ресурсларини таъминлаш харажатлари (рекрутмент, ўқитиш, ҳужжат айланиши ва б.).

Ходимлардан самарали фойдаланишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади:

    • ходимлар оқилона бандлигини таъминлаш;

    • иш даври мобайнида ходимларнинг иш билан барқарор ва бир маромда юкланишини таъминлаш;

    • ходимнинг меҳнат салоҳияти, унинг малакаси, психофизиологик маълумотлари иш жойининг, умуман ишлаб чиқаришнинг талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

•бажариладиган ишларнинг хилма-хиллигини таъминлайдиган ходимларнинг вақти-вақти билан ротация қилиниши;
•иш жойида турли мушак гуруҳлари ва инсон органларини ҳаракатга келтирадиган турли хил операцияларни бажариш учун максимал имкониятни таъминлаш.
Ҳозирги кунда кўпчилик корхоналар менежментга функционал ёндошувдан фойдаланмоқдалар, бу эса бўлинмалар ўртасида ишончли алоқа йўқлиги ва фаолиятнинг шаффофлиги таъминланмаслигига олиб келади. Меҳнатнинг батафсил горизонтал тақсимоти (ихтисослашув) тамойили алоҳида секторда унинг самарадорлигини ошириш мақсадида амал қилади ва натижада ишлаб чиқариш давомида функционал структуралар чегараларида операцияларни таққослаш муаммоси пайдо бўлади.
Жараёнга оид корхонани жараёнга йўналтирилган режалаштириш
(ПОПП) асоси бўлиб, қуйидаги элементларни ўз ичига олади (7.14-расм):

    • корхонанинг бизнес-жараёнлар тизими ва уларнин ўзаро алоқалари;

    • корхонанинг молиявий режалар тизими;

    • корхонанинг молиявий структураси;

    • корхонанинг бошқарув ҳисоби таҳлили;

    • маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва фойдаланишни таъминлайдиган корхонани режалаштириш тизими фаолиятининг техник кўрсаткичлари.

Жараённи амалга ошириш усуллари:

    • «Персонал менежменти (персонални бошқариш)» жараёнини йиллик режалаштириш;

    • персонал, бўлинмалар, хизматларнинг ваколат ва жавобгарликларини аниқ чегаралаш;

    • корхонада кадрлар тайёрлаш тизимини амалга ошириш;

    • корхонада ходимларни аттестация қилиши тизимини амалга ошириш;

    • меҳнат бозорини тадқиқ этиш.


Ташкилот ривожланишининг ҳар бир босқичида бизнес-жараёнлар унинг барча элементлари ўзаро боғлиқ бўлиб, маълум бир кетма-кетликда бўлган ва бу режалаштириш жараёнларини ташкил қилишга имкон берадиган тўлақонли тизимини ифодалайди (7.15 ва 7.16-расмлар).





Персонал
билан ишлашда муаммолар
Ходимларнинг иш натижалари ҳақида маълумот

Ҳисоб-китоб усули

Экспертлар усули

Универсал билим, кўникма, маҳорат

Кадрларни
режалаштириш ва меҳнат ресурслари таҳлили
Натижаларни

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини режалаштириш
Иш натижа-

Маош миқдори



баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish