7.21-расм. Инсон ресурсларини бошқаришда стратегик режалаштириш алгоритми
Эҳтиёжларни башорат қилиш – имкон бўлган жойларда моделлаштириш ёрдамида ишчи кучи етишмаслиги ёки ортиқчалигини аниқлаш учун талаб ва таклиф башоратларини таҳлил қилиш.
Харажатларни пасайтириш ва унумдорликни ошириш заруратини аниқлаш мақсадида харажатлар ва унумдорликни таҳлил қилиш.
Фаолиятни режалаштириш – унумдорликни ошириш, харажатларни қисқартириш ва ундан фойдаланишни такомиллаштири мақсадида ишчи кучи ортиқчалиги ёки етишмаслигининг олдини олиш бўйича режалар ишлаб чиқиш.
Бюджетлаш ва назорат – бюджет, инсон ресурслари харажатлар меъёри тузиш ва улар бўйича режалар бажарилишини мониторинг қилиш.
Ташкилот персоналининг ривожланиш ҳолати ва башорати
7.22-расм. Персонални стратегик бошқариш структураси
Назорат тизими - бу нафақат танланган стратегияни амалга ошириш самарадорлигини, балки унинг ҳозирги вазиятга мослигини ҳам баҳолашга имкон берадиган воситадир. Бундан ташқари, назорат такрорий фойдаланиш
учун белгиланган вазифаларни бажаришнинг энг яхши усуллари ва корхонанинг кучли томонларини аниқлаш имконини беради.
Стратегик блок
Асосий хусусиятлар
Масалалар стратегик қўйилиши
Соҳа таҳлили
Бозор шароитлари ўзгариши
Атроф-муҳит таҳлили
Стратегик режалаштириш босқичлар шаклида амалга оширилади (7.23- расм).
Бошланғич вазият таърифи
Таҳлил
Стратегияни ифодалаш
7.23-расм. Персонални стратегик режалаштириш босқичлари
Биринчи қадам – бошланғич вазиятни ва стратегик муаммоларни таърифлаш – стратегик режалаштириш жараёнининг бошланишини ифодалайди. Бу ерда қуйидаги саволларга жавоб бериш керак:
релевант бозорда ўзгаришлар ўзини қандай намоён этади;
ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонлари қандай (бутун ташкилот, алоҳида ишбилармонлик фаоллиги бўйича соҳалар, фойда маркази, бўлимлар, гуруҳлар, капитал, машиналар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари каби ресурслар);
кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги (харидлар, янги корхоналар таъсис этиш, мавжуд ишбилармонлик фаоллигини жадаллаштириш);
ҳозирги кунда бозорлар қандай кўринишда ва келажакда улар қандай бўлади?
Иккинчи қадам доирасида санаб ўтилган барча қадамлар таҳлил қилинади, бунда экологик аломатлар (имкониятлар, хавф-хатарлар) билан бирга тадбиркорлик аломатлари (кучли ва кучсиз томонлар) ҳам тадқиқ этилади. Қўшимча равишда ташкилот воситалари-йўллари-мақсадлари таҳлил қилиниши лозим.
Учинчи қадам – энг муҳим стратегик блок ҳисобланган ҳамда ишларнинг келгуси ривожланиши борасида барча ҳаракатлар ва қарорларни
шакллантирадиган тадбиркорлик концепцияси ҳақида саволга жавоб (7.24- расм).
Ташкилотнинг стратегик режалаштириш
мақсадлари
Ташқи муҳит омиллари:
-молиявий
-технологик
-маданий
-ишчи кучи мавжудлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |