Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet97/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Фойдалилик стратегияси Эътибор марказида – мавжуд фойда даражасини сақлаш. Молиявий харажатларни талаб қиладиган ҳаракатлар камтарона, эҳтимол ишдан бўшатилиш ҳам мумкин. Бошқарув тизими яхши ривожланган, турли хил тартиб-таомилларнинг кенг тизими мавжуд

Персонал соҳасидаги миқдор ва самарадорлик мезонларига эътибор қаратилади; муддат - қисқа муддатли; натижалар – риск даражаси нисбатан паст ва ходимларнинг белгилаб қўйилганлиги минимал даражасида

А.Кадрларни танлаш ва жойлаштириш: ўта кескин
Б.Ҳақ тўлаш: хизматларга, катталикка ва адолат ҳақида ички ташкилот тасаввурларига асосланади.
В.Баҳолаш: тор, натижаларга йўналтирилган, пухта ўйланган.
Г.Шахсни ривожлантириш: белгиланган вазифалар соҳасида тор доирасига урғу бериш,
экспертлар – тор доирада

Тугатиш стратегияси Активларни сотиш, эҳтимолий йўқотишларни бартараф этиш, келажакда – ходимлар сонини қисқартириш (иложи борича). Корхонани қутқаришга уринишларга эътибор деярли ёки умуман қаратилмайди, чунки фойданинг келгусида янада пасайиши кутилади

Қисқа муддатга, тор йўналишли, ташкилотга мойиллиги катта
бўлмаган ходимларга эҳтиёжга йўналтирилади

  1. Штатлар қисқариши сабабли ишга олиш эҳтимоли паст.

Б.Ҳақ тўлаш: хизматларга асосланган, секин ўсади, рағбатларсиз.

  1. Баҳолаш: қатъий, расмий, бошқарув мезонларига асосланган. Г.Ривожлантириш, ўқитиш: чекланган, хизмат заруратларига асосланган.

Д.Илгари суриш: зарур
кўникмаларга эга бўлганлар кўтарилиш имкониятига ҳам эга

Даврий стратегия
Асосийси – корхонани қутқариш. Персонал ва харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар яқин келажакда омон қолиш ва узоқ истиқболда барқарор бўлиш мақсадида амалга оширилади. Маънавий ҳолат
руҳий эзилган

Ходимлар ўзгаришлар шароитларида мослашувчан, катта мақсадларга ва узоқ истиқболларга йўналтирилган бўлиши керак

  1. Ҳар томонлама ривожланган ходимлар талаб қилинади.

Б.Ҳақ тўлаш: хизматларни текшириш ва стимуллар тизими.

  1. Баҳолаш: натижа бўйича. Г.Ўқитиш: катта имкониятлар, бироқ номзодлар диққат билан танлаб олинади.

Д.Хилма-хил шакллар

Ташкилот стратегияларини тур стратегияларидан бирини асос қилиб олган ҳолда гуруҳлаш мумкин (М.Портерга кўра).
Харажатлар устидан назорат стратегияси корхона ва маҳсулот ҳажмини тартибга солиш йўли билан ёки харажатлар устидан мажбурий назорат йўли билан рақобатчилар харажатлари билан таққослаганда ўз харажатларини пасайтиришга асосланади. Айнан паст нархлар янги рақобатчилар пайдо бўлиши йўлида ўзига хос тўсиқ бўлиши мумкин.
Дифференциация стратегияси рақобатдош маҳсулотлардан кўра истеъмолчига кўпроқ ёқадиган сифат жиҳатидан товарларни (хизматларни) бозорга етказиб беришга қаратилган. Ушбу қўшимча махсус хислатлар қуйидаги элементларни ўз ичига олиши мумкин: имидж, сервис, хизматлар тақдим этиш учун филиаллар кенг тармоғи. Ушбу стратегия даромад даражасини саноат ўртача даражасидан юқори даражага етказишнинг ишончли ва узоқ муддатли усулидир, чунки худди шу маркани афзал кўрган мижозлар нархларга камроқ мойил бўлишади.
Фокусировка қилиш - бу корхона маълум истеъмолчилар гуруҳига ёки ўз маҳсулот доирасининг чекланган қисмига ёки муайян географик бозорга йўналтирилган стратегия.
Бозор стратегиясининг турини – ёриб ўтиш, эволюцион ривожланиш ёки омон қолиш стратегиясини - танлаш башорат қилиш ва устуворликларни танлаш натижаларига асосланади. Иқтисодиёт ҳолати ва цикли босқичига қараб, бозор стратегияси асосий инновацияларни амалга оширадиган мутлақо янги маҳсулот, бозорни шакллантиришни ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Бу бозорни тез кенгайтириш имкониятини ваъда қилади, аммо катта риск, жиддий инвеститсиялар билан боғлиқ бўлади. Катта ривожланиш стратегияси одатда тўғридан-тўғри ёки билвосита давлат томонидан қўллаб- қувватланишни (субсидиялар, солиқ, кредит, божхона имтиёзлари ва бошқалар); ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, товарлар турини табақалаштириш ва мослашувчан ўзгартириш, мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш асосида аллақачон ривожланган бозорда мавқеини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни талаб қилади.
Эволюцион стратегия яхшиловчи инновацияларга таянади ва, қоидага кўра, давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ бўлмайди; у фақат монополияга қарши чоралар кўрган ҳолда рақобат учун бир шароитлар таъминлаши керак.
Инқирозли вазиятларда кўпинча омон қолиш стратегияси ишлатилади, унинг мақсади корхона, тармоқ, минтақанинг асосий салоҳиятини сақлаб қолиш билан ёмонлашиб бораётган вазиятга мослашишдир. Шу билан бирга, эскирган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилади, инновацион ва инвестицион фаолият кўлами пасаяди, янги бозорларга йўналтириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва қисман қисқариш рўй беради. Давлат истиқболли технологияларни, бўшатилган ишчиларни қўллаб-қувватлаши керак, аммо эскирган ишлаб чиқаришни сақлаб қолмаслиги керак. Омон қолиш стратегиясини жонланиш ва келажакда юксалишнинг асоси сифатида ёриб ўтиш стратегияси билан бирлаштириш керак.
Ташкилотнинг ташқи муҳити ва ички захираларини ўрганиб чиқиб, корхона раҳбарияти стратегик муқобил вариантни танлаш муаммосига дуч келади. Унинг қуйидаги турлари маълум: чекланган ўсиш, ўсиш, қисқариш ва ушбу учта стратегиянинг комбинацияси.
Чекланган ўсиш стратегияси оёққа мустаҳкам турган етук ташкилотларда қўлланилади. Одатда улар мавжуд вазиятдан қониқишади. Бундай корхоналарни бошқариш эски, муваффақиятли бўлган стратегияга амал қилади: ўзлари учун минимал риск билан улар эришилган натижалардан юқори мақсадлар қўядилар.
Ўсиш стратегияси олдинги давр кўрсаткичларининг доимий ўсишини кўда тутади. У тез ўзгарувчан технологияларга эга жадал ривожланаётган корхоналарда қўлланилади. Ўсиш ички ёки ташқи бўлиши мумкин: ички ўсиш товарлар ёки хизматлар турларини кенгайтириш натижасида юзага келади; ташқи ўсиш компанияларни бирлаштиришдан иборат. Ўсиш конгломератларга (холдингларга) олиб келиши мумкин.
Қўйилган мақсадлар эришилганидан пастроқ даражада белгиланганда, бу корхона раҳбарияти қисқартириш стратегиясига мурожаат қилганлигини англатади. Қисқартириш стратегиясида қуйидаги вариантлар маълум: корхонани тугатиш (ташкилотнинг моддий захиралари ва активларини тўлиқ сотиб битириш); ортиқча миқдорни қисқартириш (айрим фаолият турларини тўхтатиш); қисқартириш ва қайта йўналтириш (фаолиятнинг бир қисмини қисқартириш).
Кичик компаниянинг стратегиясини ишлаб чиқиш мавжуд ресурслар, ходимларнинг ваколатлари, ғоялари, ташаббуси, уддабуронлигига асосланади. Худди шу ҳолат йирик фирмалар учун ҳам амал қилади, аммо бу муаммоларни ҳал қилишнинг асосий шарти стратегик ривожланишнинг ўрта
муддатли башорати ҳисобланади. Узоқроқ даврга кўриб чиқилса, бошқа бир қарамлик, юқоридаги ҳолатнинг тескари томони кузатилади. Компания бошқарувининг узоқ муддатли стратегик шуҳратпарастлиги ва узоқ муддатли мақсадлари ходимлар билан ишлаш истиқболларини, яъни амалга ошириш учун зарур бўлган ходимларнинг асосий ваколатларини ривожлантиришни стратегик бошқариш имкониятини белгилаб беради.
Барча муқобил вариантларни уйғунлаштириш стратегиясига кўпинча бир нечта тармоқда фаол иштирок этадиган йирик корхоналар амал қилади.
Стратегик танлов аниқ-равшан ва бир маъноли бўлиши керак.
Стратегияни танлашда иккита йўл бўлиши мумкин:

  1. асосий заиф бўғинни аниқлашга асосланган заиф жойларни бартараф қилиш, у бартараф қилингандан кейин барча жараёнлар тўлиқроқ боради; В. Meбe спирали мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин (6.3-расм).

  2. мавжуд имкониятларнинг энг қулайларини танлаш ва фойдаланиш имконини берадиган қўлдан чиқарилмаган имкониятлар.



ХАРАЖАТЛАР ПАСАЙИШИ



УНУМДОРЛИКНИНГ ЎСИШИ
ФОЙДАНИНГ ЎСИШИ




ЎЗИНИ-ЎЗИ ТАШКИЛ ҚИЛИШИ ЎСИШИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎСИШИ


ЛИМИТЛОВЧИ ОМИЛГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР





РАҚОБАТЧИЛАРДАН КЕСКИН ЎСИШ
КРЕДИТОРЛАР,
ҲАМКОРЛАР, ЖАМИЯТ УЧУН ЎСАЁТГАН ЖАЛБ ЭТУВЧАНЛИК
КАТТА МОЛИЯВИЙ ВА ИЖОДИЙ ЭРКИНЛИК




Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish