Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet93/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Назорат учун саволлар


  1. Корхонанинг кадрлар сиёсати нимани ифодалайди?

  2. Кадрлар сиёсатининг қайси турларини биласиз? Уларга тавсиф беринг.

  3. Кадрлар сиёсати тузишда қайси тамойиллар қўлланади. Уларга тавсиф беринг.

  4. Кадрлар сиёсатининг мавжуд турларини санаб беринг.

  5. Ташкилот ҳаётийлик даврининг турли босқичларида кадрлар сиёсатининг қайси турлари қўланиши мумкин?

  6. Иқтисодиётни ракамлаштириш ташкилот кадрлар сиёсатига таъсир қиладими?

  7. Кадрлар сиёсати ташкилотни ривожлантириш стратегияси билан қандай боғлиқ?

  8. Фирма кадрлар сиёсатининг асосий йўналишларини санаб беринг.

  9. Олтинчи технологик уклад ташкилот кадрлар сиёсатига қандай таъсир этади?

  10. Давлат корхоналари ва хусусий корхоналарда кадрлар сиёсати фарқ қиладими? Агар шундай бўлса, нимада?

  11. Очиқ кадрлар сиёсати билан ёпиқ кадрлар сиёсатининг фарқи нимада?
    1. БОБ. ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИДА КАДРЛАР СИЁСАТИ ВА ПЕРСОНАЛ БИЛАН ИШЛАШ МАРКЕТИНГИ


      1. Инсон ресурсларини бошқариш стратегияси, ишлаб чиқиш тамойиллари ва танлов муаммолари

Стратегия – глобал мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурлар ёки чора-тадбирлар ўзаро боғлиқ мажмуидир.
Стратегик бошқарув ташкилотда ташқи муҳит талабларига жавоб берадиган ва рақобатли устунликларга эришишг имкон берадиган ўз вақтидаги ўзгаришлар ва мослашувчан тартибга солишни амалга оширишга имкон беради, бу эса биргаликда ташкилотга узоқ муддатли истиқболда ўз мақсадларига эришиш имконини беради.
Стратегиянинг мақсади корхонага юқори рентабелликни ва барқарор фойда олишни таъминлайдиган узоқ муддатли рақобатли устунликларга эришишдан иборат19. Шундай қилиб, стратегия ташкилот ресурсларини тарқатиш ва мувофиқлаштириш йўли билан қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ҳаракатлар моделини ифодалайди.
Ташкилот стратегияси ташкилотнинг умумий миссияси, сиёсати ва умумий стратегик мақсадларга эришишга хизмат қилиши лозим бўлган рақобат тадбирлари ўртасида бевосита ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Ушбу тушунчалар нисбати 6.1-жадвалда келтирилган.
Стратегия иккита асосий кўрсаткич – узоқ муддатли режалаштириш ва стратегия тури билан тавсифланиши мумкин.
Узоқ муддатли режалаштириш деганда кўриб чиқиладиган истиқболлар даражаси – стратегик, бошқарув ва амалий истиқболлар тушунилади.
Стратегиялар тури ташкилотнинг асосий мақсадлари – тадбиркорлик, динамик ўсиш, фойдалилик, ликвидлик ва барқарорлик мақсадларини белгилаб беради.
Мақсадлар тури ва режалаштириш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда корхона персонал билан ишлашнинг аниқ сценарийларини ишлаб чиқиши, ташкилотдаги вазиятни, режалаштириш даражаси ва ташкилот стратегиясини ҳисобга олган ҳолда раҳбарлик қилиш услубини танлаши лозим.
Персонални стратегик бошқариш – бу бошқарув фаолият тури бўлиб, ташкилотнинг асосий ресурси – ташкилот ва ходимлар кутаётган натижалар, жумладан, ходимларга қониқиш ҳиссини келтирадиган иш тақдим этиш воситасида ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришиш ва унинг миссиясини амалга ошириш жараёнида ўз вақтидаги сифат ўзгаришларига тайёр бўлган рақобатбардош персоналдан фойдаланиш асосида узоқ муддатли ташкилий мақсадларга эришишга йўналтирилади.





19 Ҳарбий соҳада стратегия рақибнинг қуролли кучларини йўқ қилиш ва уни сиёсий бўйсундириш демакдир. Стратегия молиявий-хўжалик соҳасида ҳам жуда иштиёқманд. Тарихий ташжрибалар шуни кўрсатадики, маданий ассимиляция ва хўжалик экспансияси стратегик вазифаларни ҳал қилади, гарчи узоқроқ вақт
кеисмларида бўлсада, сезиларли даражада самарали ҳисобланади.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish