3.4-расм. Персонални бошқариш тизими жиҳатларининг ўзаро
алоқалари
Ҳар қандай ташкилий тизим каби, персонални бошқариш тизими – очиқ тизимдир (3.5-расм). Тизим ресурлари ёки унга кириш тизимга муҳитдан бериладиган таркибий қисмлар ифодалайди. Киришлар ёрдамида муҳитнинг тизимга таъсири амалга оширилади. Тизим чиқишлари воситасида муҳитга таъсир кўрсатади.
Кириш
Чиқиш
Қайтувчан алоқа
3.5-расм. Тизим очиқлиги сурати
Тизимнинг ташқи алоқалари кириш ва чиқиш элементлари билан амалга оширилади, шунингдек, тизим функцияси билан таъминланади. Кайта алоқа шундан иборатки, бундан олдинги ҳаракат натижаси жараён давомдиа кейинги ҳаракатга таъсир этади. Агар қайта алоқа бошланғич ҳаракат натижасини кучайтирса, у ижобий деб, кучсизлантирса – салбий деб аталади.
Қайта алоқасиз бошқарувчи қуйитизим таъсир самараси ҳақида маълумотга эга бўлмайди. Айнан қайта алоқа тизимнинг нисбий барқарорлигини таъминлайди, такрорий жараёнлар шакллантиришга имкон беради.
Персонални бошқариш тизимининг нисбий очиқлиги бутун тизимда ҳам, унинг алоҳида элементларида ҳам намоён бўлади. Хусусан, персонални бошқариш тизими ҳақида ҳам маълумот берадиган «очиқ» ва «ёпиқ» кадрлар сиёсати ажратиб кўрсатилади.
Персонални бошқариш тизимининг очиқлик-ёпиқлик муаммоси унинг мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқ. Муҳитга боғлиқ бўлгани ҳолда, тизим нисбатан мустақил фаолият юритиши ҳам мумкин.
Персонални бошқариш тизимининг мослашувчанлик ва ўзини-ўзи ташкил қилиш қобилияти каби хислатлари ҳам нисбатан ўхшаш деб тан олинади. Мослашув қобилиятини таъминлаш учун тизим кутилмаган экстремал вазиятларда омон қолиш зарурати билан асосланадиган ортиқчалик, ҳаддан ташқариликка эга бўлиши керак.
Ижтимоий-меҳнат жараёнларини ташкил қилишда объектлик оқибати сифатида ўзини-ўзи ташкил қилиш хислати мавжудлиги билан бир қаторда, персонални бошқариш тизими шунингдек, бошқарилувчан ҳам ҳисобланади ва бу унга бошқарув субъектининг кириши билан изоҳланади. Тизимнинг бошқарилувчанлик даражаси жараёнларнинг бошқарув функциялари билан қамраб олиниш даражасига, фойдаланиладиган усуллар мукаммаллигига боғлиқ.
Ички тизим жараёнларининг рўй бериш характери тизим ҳолатини баҳолашга имкон беради: фаолият юритаётган, шакланаётган ва кайта ташкил қилинаётган (3.6-расм).
Қайта ташкил қилиш Қайта ташкил қилиш
|
|
|
Инсон ресурсларини бошқариш
|
Персонални бошқариш
|
|
й2
Персонални бошқариш тизимининг турлари
Персонални бошқариш тизимиҳаётий лик даври босқичлари
Кўрсаткичларни аниқлаш
|
|
Лойиҳасини ишлаб чиқиш
|
|
Амалга ошириш
|
|
|
Персонални бошқариш тизимининг ривожланиш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |