Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Инсон ресурсларини тизимини бошқариш: моҳияти, методологияси, асосий элементлари ва уларнинг ўзаро алоқалари



Download 8,59 Mb.
bet45/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Инсон ресурсларини тизимини бошқариш: моҳияти, методологияси, асосий элементлари ва уларнинг ўзаро алоқалари


Инсон ресурсларини бошқаришга (ИРБ) уч хил ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин.Функционал ёндашув – инсон ресурсларини бошқариш ташкилотда ушбу предметли соҳада ташкилотнинг тезкор ва стратегик мақсадларини амалга ошириш учун бажарилиши лозим бўлган функциялар йиғиндиси сифатида кўриб чиқилади. Ушбу ёндашув инсон ресурсларини бошқариш институционалашувида илмий ва амалий фаолиятнинг алоҳида бир тури сифатида муҳим роль ўйнаб, унинг предметли соҳасини ва ташкилот учун бу функцияларнинг ролини белгилаб берди. Шундай қилиб, инсон ресурсларини бошқариш соҳасига қуйидаги функциялар киритилди: персонал танлаб олиш, меҳнат фаолиятини мотивация қилиш, персонални мослаштириш, персонални ривожлантириш ва ҳ.к., шунингдек, алоҳида фаолият йўналиши сифатида ИРБ сиртқи кўриниши белгилаб берилди. Бошқарув ва ижтимоий-иқтисодий фаолиятни ривожлантириш жараёнида функциялар аниқлаштириб борилди.


Жараёнли ёндашув – инсон ресурсларини бошқариш ушбу предметли соҳада амалга ошириладиган жараёнлар (бизнес-жараёнлар) йиғиндиси
сифатида кўриб чиқилади. Жараёни натижаларига (мақсадларига) эришиш учун субъектларнинг босқичма-босқич фаолияти сифатида кўриб чиқиладиган жараёнлар асосий эътиборни инсон ресурсларини бошқариш функцияларини бошқариш бўйича фаолият кетма-кетлигига қаратади. Жараёнли ёндашув жараённиг бошланишини, уни амалга ошириш босқичларини, жараён натижасини, жараён хўжайинини белгилаб беради. Шу тариқа ўзаро алоқалар мувофиқлаштирилади, инсон ресурсларини бошқаришда иштирок этадиган турли субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштирилади.
Вазиятли ёндашув инсон ресурсларини бошқаришда муайян тарихий воқеликлар ва муайян ташкилот хусусиятлари нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Умумий қоида ва қонуниятларни инкор қилишг йўл қўйилади, инсон ресурсларини бошқариш муайян вазифа доирасида ваколатларни қўллаш қобилияти, бошқарув санъати нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Хулқ-атвор ёндашуви инсон ресурсларини бошқаришнинг асосий мақсади сифатида натижага йўналтирилган меҳнат хатти-ҳаракатларини шакллантиришни ажратиб кўрсатади, меҳнат фаолиятида одамлар ўртасидаги муносабатлар ва меҳнат муносабатларини оптималлаштириш усулларини кўриб чиқади.
Тизимли ёндашув инсон ресурсларини бошқаришни тизимли хусусиятга эга, яъни ўзаро боғлиқ ва ўзаро алоқадор элементлардан иборат бўлган ташкилотни бошқаришнинг қуйи тизими сифатида кўриб чиқади. Инсон ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашув функционал ва жараёнли ёндашувларни бирлаштиради, тизимли ёндашув доирасида вазиятли ёндашув инсон ресурсларини бошқариш тизимига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади. 2000 йиллардан бери илмий тадқиқотлар ва инсон ресурсларини бошқариш амалиётида тизимли ёндашув устунлик қилмоқда.
Инсон ресурсларини бошқаришга тизимли ёндашувнинг моҳиятини аниқлаш учун тизим тушунчасини аниқлаштириш зарур. «Тизим – тўлақонли структурали тузилма бўлиб, унинг ўзаро боғлиқ ва ўзаро алоқадор элементлари тўлақонли тузилмага янги интегратив хислатлар беради». Шундан келиб чиққан ҳолда, персонални бошқариш тизимини ташкилотнинг инсон ресурсларини шакллантириш, фойдаланиш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган, ташкилотнинг ижтимоий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш жараёнида интеграл хусусиятларни
юзага келтирадиган, ташкилотнинг инсон ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга қаратилган объектив таркибий тузилма сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, инсон ресурсларини бошқариш тизимининг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин (3.14-расм).





Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish