3.8-расм. Мустақил омиллар ва бизнес-стратегия ўзаро алоқалари
Персонал билан ишлаш тизими (3.3-жадвал):
персонални бошқаришни фирмани бошқариш умумий тизимига интеграция қилади, уни стратегик кўрсатмалар ва корпоратив маданият билан, шунингдек, илмий тадқиқот ишлари, ишлаб чиқариш, сотув, сифатни ошириш ва ҳ.к.ни режалаштириш билан боғлайди:
иш билан бандликни тартибга солиш, иш ўринларини режалаштириш, кадрлар танлаш ва жойлаштиришни ташкил қилиш, ишлар мазмунини башорат қилиш, тайёрлаш, мукофотлаш ва бошқалар бўйича доимий ва дастурий чора-тадбирлар кенгайтирилган тизимини қамраб олади:
ходимларнинг профессионал хислатлари ва сифатларини, шунингдек, уларнинг фаолият натижаларини батафсил ҳисобга олини кўзда тутади (жумладан, ахборот тизимларида);
фирма ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан тарғибот ва тарбия ишларини кўзда тутади;
фирмада бошқарувни директорлар кенгаши аъзоларидан бири ёки вице-президентлардан бири қўлида мужассам этади, шунингдек, кадрлар иши механизмини такомиллаштири бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
3.3-жадвал Ташкилотнинг персонални бошқариш тизимини
шакллантирадиган асосий элементлари
-
Бошқарув тизими элементлари
|
Бошқарувга классик ёндашув (анъанавий ташкилот)
|
Бошқарувда персоналга асосий эътибор (келажак ташкилоти)
|
Мақсадлар
|
Маҳсулотга йўналтирилганлик
Якуний натижа – ишлаб чиқарилган маҳсулот
|
Мижозга муросасиз йўналтирилганлик: «хўжайин-тўра» эмас, «мижоз-қирол»
Якуний натижа – фойда олиш
|
Персонал
|
Ишлаб чиқариш қиймат омили, иш кучи, инсон
омили, буйсуниш
|
Муваффақият манбаси ва асоси Кадрлар салоҳияти
Ходимлар
|
Устуворлик
|
Натижа
Инсон – ишлаб чиқариш вазифалари ижрочиси
|
Инсон
Натижа инсонга боғлиқ. Инсон
«бойлик мотори», асосий манбаси – таълим, малака, персонални ривожлантириш
|
Ташкилот ресурслари
|
Жисмоний капитал Пул капитали
|
Жисмоний капитал. Инсон ресурслари (инсон капитали).
Пул капитали
|
Персонал
харажатлари
|
Тўғридан-тўғри харажатлар
|
Узоқ муддатли инвестициялар
| -
Персонални фирмага жалб
қилиш
|
Пул стимули
|
Фаол изланиш. Реклама Ижтимоий имтиёзлар
|
Ўқитиш
харажатлари
|
Минимал
|
«Харажатлар – фойда» мезони
бўйича аниқланади
|
Ўқитиш
шакллари
|
Иш жойида
|
Барча шакллар, жумладан олий
таълим
|
Ижтимоий структура
|
Йўқ
|
Алоҳида таркибий қисмлар
«харажатлар – фойда» мезони бўйича шакллантирилади
|
Бошқарув услуби
|
Авторитар
|
Бошқарувнинг биргаликдаги услуби
|
Меҳнатни
ташкил қилиш
|
Индивидуал
|
Индивидуал, жамоавий
|
Ижрочини
тартибга солиш
|
Қаттиқ
|
Меҳнатни ташкил қилишда
эркинлик даражаси турлича
|
Меҳнат мотивацияси
|
Индивидуал
|
Иқтисодий ва ижтимоий- психологик стимулларни бирлаштириш, турли фаолият
мотивлардина фойдаланиш
|
Режалаштириш
муддатлари
|
Қисқа муддатли
|
Инсон ресурслари ҳаётийлик даври
босқичлари
|
Кадрлар хизмати
функциялари
|
Асосан ҳисоб функциялари
|
Асосан таҳлилий ва ташкилий
|
Ютуқларни
ўлчаш
|
Фойда
|
Фойда ва ижтимоий натижа
кўрсаткичлари
|
Меҳнат самарадорлиги
|
Меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш
|
Ходимнинг қониққанлик нуқтаи
назаридан ихтисослашув чеграсини англаб етиш
|
Корхона
|
Хўжалик бирлиги
|
Ижтимоий-иқтисодий тизим
|
Корхонанинг
ташкил қилиниши
|
Ёпиқ тизим
|
Очиқ тизим, атроф-муҳит билан алоқада бўлади
|
Реакция
|
Фақат бозорга ва
конструктив муҳитга
|
Кўплаб манфаатдор гуруҳлар ва
ижтимоий қатламларга
|
Персонални бошқариш тизимига қўйиладиган энг муҳим шартлар:
тизимни шакллантиришда ҳам тармоқ характеридаги, ҳам муайян ташкилотнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши зарур;
тизим комплексли характерга эга бўлиши, яъни зарур элементлар – базавий стратегия, операцион қуйитизимлар ва ресусрлар таъминоти блокини ўз ичига олиши лозим;
тизим фаолияти ташкилот бошқарувининг барча даражаларида таъминланиши лозим (бутун ташкилот, структурали бўлинмалар, алоҳида ижрочилар);
тизимни ишлаб чиқиш босқичида бир томондан, унинг асосий элементлари статиклик (яъни барқарорлик) зарурий даражаси, бошқа томондан
эса – уларниг ички ва ташқи муҳитнинг башорат қилинадиган ўзгаришларга мослашувчанлик юқори даражаси оқилона уйғунлашуви таъминланиши лозим;
тизим имкон қадар борича тўғридан-тўғри бошқариш объектига таъсирнинг кўп қиррали хусусиятини таъминлаши, яъни маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий-психологик усулларнинг кенг доирасини ўз ичига олиши керак;
амалиётга жорий қилиш, фойдаланиш ва келгусида ривожлантириш жараёнлари тизимнинг зарурий элементи бўлиши лозим.
Умуман олганда персонални бошқариш тизими структураси ва унинг горизонтал ва вертикал кесими 3.9-расмда акс эттирилган.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |