3.2-расм. Персонални бошқариш тизимининг умумий структураси
аришда пе
ш ва рағб
Тизимли ёндашув персонални бошқаришнинг алоҳида жиҳатлари ўртасида ўзаро алоқаларни акс эттиради ҳамда якуний мақсадлар ишлаб чиқиш, уларга эришиш йўлларини аниқлаш, ишлаб чиқ рсонал билан ишлашни комплексли режалаштириш, ташкил қили атлантиришни таъминлайдиган мос келувчи бошқарув механизмини яратишда ўз ифодасини топади. Тизимнинг асосий тавсифлари 3.3-расмда акс эттирилган.
Шаклланаётган Фаолият кўрсатаётган
Қайта ташкил қилинаётган
3.3-расм. Тизимнинг умуми тавсифлари
Персонални бошқариш тизимининг мазмуни уни иқтисодий ва ижтимоий тизимлар қаторига, бошқарув соҳасига мансубликни эса – ташкилий тизимлар қаторига киритишга имкон беради. Натижада унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланиши иқтисодий ва социологик қонунларга, шунингдек, бошқарув қонунларига бўйсунади.
Персонални бошқариш тизимининг асосий жиҳатлари қаторига қуйидагилар киради: мураккаблик, алоқаларнинг эҳтимолий характери, бўлинувчанлик, иерархиклик, эмерджентлик (кутилмаганда пайдо бўлиш), динамизм, барқарорлик, поликритериаллик. Бу жуда мураккаб тизимдир (3.4- расм). Тизимнинг алоқалар ва элементлар сони жуда кўп (баъзида уларни тўлиқ аниқлаб бўлмайди). Алоҳида элементлар ва улар ўртасидаги алоқалар ўзгариши тасодифий характерга эга бўлади. Бошқарув тизими бўлинадиган ва кўп қисмли бўлиб, ўзаро маълум бир муносабатларда бўлган элементлар ва қуйитизимларга бўлинади. У иерархик, кўп поғонали бўлиб, унинг алоҳида даражалари бир- бирига бўйсинувчан муносабатда бўлади, ҳар бир элемент ёки қуйитизим эса тизимга таркибий қисм сифатида киритилади. Тизимда янги «сакрашсимон» хислатлар вужудга келади ва бунда эмердженлик хусусияти намоён бўлади, лекин тизимнинг эски ҳолатидан янги ҳолатига ўтиш жараёни вақт бўйича нисбатан қисқа бўлиб, бу тизимнинг янги хислатларга эга бўлиш ва янги ҳолатга ўтиш хусусияти (қобилияти) динамизм деб аталади. Тизимнинг энг
муҳим хусусияти – унинг барқарорлиги, бу алоҳида ўтиш ҳолатлари (жараёнлари) ўртасида тизим барқарор мувозанатли ҳолатга эга бўлиши ҳамда ички ва ташқи чекинишлар бу мувозанатни буза олмасигида намоён бўлади, чунки тизим уларга нисбатан таъсирчан бўлмайди. Мураккаб тизим – кўп мақсадли бўлиб, алоҳида мақсадларга эришиш даражаси турлича, шу сабабли персонални бошқариш тизими фаолият кўрсатиш самарадорлиги ва мақсадларга эришиш мезонларини рангларга ажратишни талаб қиладиган поликритериал тизим сифатида кўриб чиқилади.
Алоқа ва муносабатлар (ўзаро алоқалар, ўзгаришлар, ривожланиш,)
Қисмлар мавжудлиги (элементлар, қуйитизимлар ва улар тавсифи)
Тизим муҳитда фаолият юритади (мақсадлар функциялар, омиллар)
Тўлақонлилик (муво- занат, барқарорлик, интеграция
Структуралилик (тартибга солинганлик, иерархия ва б.)
Do'stlaringiz bilan baham: |