Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet186/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Назорат учун саволлар


  1. Персонални ривожлантириш нималарни ўз ичига олади?

  2. Қайси омиллар ҳозирги шароитларда персонални ривожлантириш заруратига таъсир этади?

  3. Электрон таълим деганда нималар тушунилади, у қаерда қўлланади, қайси жараёнлар ташкилотларда электрон таълимнинг ривожланишига хизмат қилади?

  4. Қайси платформалардан ташкилотларда электрон таълим тизими шаклланиш жараёнида фойдаланиш энг мақсадга мувофиқ?

  5. Персонални профессионал ривожлантириш деганда нимани тушунасиз?

  6. Ташкилотнинг кадрлар ўзаги деганда нималар тушунилади?

  7. Ташкилотнинг кадрлар ўзаги иши нимадан иборат?

  8. Ташкилотнинг кадрлар ўзагини ташкил қиладиган ходимлар турларини санаб берин.

  9. Корпоратив университетнинг вазифалари нималардан иборат?

  10. Карьерани режалаштириш бўйича асосий тадбирларни айтиб беринг.

  11. Карьерани бошқариш техникаси деганда нималар тушунилади?

  12. Асосий карьера йўналишларини санаб беринг.
    1. БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БАҲОЛАШ


    1. Инсон ресурсларини баҳолаш тизими: моҳияти, турлари ва

асосий усуллари


Персонални баҳолаш «шахснинг сифат хусусиятлари (характери, мотивацияси, қобилиятлари, кўникмалари) ташкилотда бажариладиган роль талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича мақсадли йўналтирилган жараён»ни ифодалайди.
Ташкилотда персонални баҳолаш ўзига хос иш тури ҳисобланиб, кадрлар хизматининг ҳар бир босқичида мавжуддир. Бу турли мансабдор шахсларнинг меҳнат натижаларини баҳолаш ўзининг вазифалари, муҳимлиги, кўрсаткичлари, натижаларни аниқлаш мураккаблиги билан фарқланади.
Персонални баҳолаш - «бу иш натижалари ва профессионал компетенциялар даражасини аниқлашга, унинг салоҳиятини очиб бериш ва уни ривожлантириш ва мотивация қилиш борасида кейинги бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида ходимнинг шахсий ва ишбилармонлик хислатларини ҳисобга олишга имкон берадиган жараёндир».
Агар илгари (айрим компанияларда ҳозир ҳам) асосан иш берувчилар функциялардан бирини (содиқлик, профессионаллик ва ҳ.к.) баҳолашга ҳаракат қилган бўлса, ҳозир тобора кўплаб раҳбарларни корхонанинг умумий инсон ресурсларини қандай баҳолаш қизиқтиряпти. Бунда инсон ресурсларини баҳолаш баъзида кадрлар салоҳиятини баҳолаш билан алмаштирилади.
Инсон ресурсларини баҳолашнинг асосий мақсади қуйидагича: бошқарув қарорлари қабул қилиш учун (лавозимини кўтариш ёки пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, рағбатлантирувчи мукофотлар тўлаш ва ҳ.к. ҳақида) ходимларнинг иш натижалари ҳақида асосланган маълумот олиш.
Персонални баҳолашнинг мақсадлари турли омиллардан, жумладан, фойдаланиладиган бошқарув тизими элементларидан келиб чиқиб ўзгаради (9.1-жадвал)

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish