Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet155/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.6-жадвал


Талабни башорат қилиш



Кўрсаткичлар
қиймати

Йил

Ходимлар сони

Нисбат

ишчилар

назоратчилар

назоратчи:ишчи

Амалда

-3

1500

150

1:10




-2

1800

180

1:10




Охирги йил

200

180

1:11

Башорат

Келаси йил

2200

200

1:11




+2

2500

210

1:12




+3

2750

230

1:12

Экстраполяция усулининг жалб этувчанлиги унинг ҳаммабоплигидадир. Чекланганлик ташкилот ва унинг ташқи муҳити ривожланишида ўзгаришларни ҳисобга олиш имкони йўқлигидан иборат. Шу сабабли бу усул қисқа муддатли режалаштириш ва барқарор муҳитда фаолият кўрсатадиган барқарор структурали ташкилотлар учун мос келади. Кўплаб ташкилотлар ходимлар сонини белгилаб берадиган омиллар – меҳнат унумдорлигини ошириш, нархлар ўсиши ва ҳ.к.га нисбатан ўзгаришларни ҳисобга оладиган тузатиш киритилган экстраполяция усулидан фойдаланади. Ишни ўрганиш усуллари ҳар бир операцияга сарфланадиган вақтни ва зарур иш ҳажмини ҳисоблаш учун ишчи ҳисоблагичларидан фойдаланиш мумкин бўлганда қўлланиши мумкин. Саноат компанияси учун бошланғич нуқта бутун компаниянинг сотилаётган маҳсулотлари эҳтимолий ҳажми ёки ўнинг ҳар бир бўлинмаси учун ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчаш асосида тайёрланган ишлаб чиқариш бюджети ҳисобланади. Вақт меъёрларидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш вақтининг бюджети тузилади. Кейин битта маҳсулотни чиқариш вақтининг меъёри режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмига кўпайтирилади ва маълум бир давр учун режалаштирилган вақт фондини олади. Олинган вақт фонди битта ходимнинг вақт фондига бўлинади ва керакли миқдордаги ходимлар олинади. Шунингдек, бўйин товлаш ва ишсиз туриб қолиш башоратини ҳам ҳисобга олиш керак. Бундай
жараённинг энг соддалаштирилган мисолини келтирамиз: 1 йилга чиқариш режаси - 20 минг
вақт меъёри - 5 соат
1 йилга режадаги вақт фонди - 100 минг соат 1 та ишчининг йиллик вақт фонди - 2 минг соат (ишсиз туриб қолиш ва иш вақтидан
ортиқча вақт ишлаш нормал миқдорини ҳисобга олиб)
талаб қилинган асосий ишчилар сони 50 киши

Экспертлар баҳолаши - бу инсон ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун мутахассислар хулосаларидан фойдаланишга асосланган усул. Ташкилотдаги бундай мутахассислар биринчи навбатда бўлим бошлиқлари ҳисобланади. Персонални бошқариш хизмати уларнинг баҳоларини йиғади ва қайта ишлайди. Бунинг учун ташкилотнинг катталигига ва чизиқли


раҳбарнинг сонига қараб турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин – гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш, ёзма равишда кўриб чиқиш (ҳар бир раҳбарга персонални бошқариш хизмати томонидан тайёрланган саволномага жавоб бериши таклиф қилинади) ва Дельфи усули. Буларнинг кейингиси персонал хизмати ва мутахассислар гуруҳи ўртасида ёзма мулоқотни ифодалайди. Ушбу хизмат персоналга эҳтиёж тўғрисида сўровномани ишлаб чиқади ва уни мутахассисларга юборади, сўнгра уларнинг жавобларини қайта ишлайди ва хулосаларни натижалари билан бирга мутахассисларга қайтаради. Ушбу жараён меҳнат талаблари бўйича келишувга эришилгунга қадар такрорланади.
Экспертлар баҳолаш усулининг афзаликлари чизикли раҳбарлар иштирокидадир; уларнинг билимлари тажрибаси олий раҳбарият нигоҳида режага қўшимча ишончлилик бахш этади. Усулнинг камчиликлари экспертлар фикрларини йиғиш ва қайта ишлаш сермашақкат эканлиги, шунингдек, уларнинг фикрлари субъектив эканлиги билан боғлиқ.
Компьютер моделлари бир вақтнинг ўзида экстраполяция усуллари, экспертлар баҳолаши, шунингдек ташкилотнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжларига таъсир қилувчи омиллар динамикаси тўғрисида маълумотлардан фойдаланишга имкон берадиган математик формулалар тўпламидир. Моделлар ишчи кучига бўлган талабни аниқроқ башорат қилишга имкон беради, аммо юқори нарх талаб қилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш учун махсус кўникмалар зарурати ушбу усулни қўллашни йирик ташкилотлар билан чеклайди.
Башорат қилиш янги лавозимларни яратиш ва таркибий бўлинмаларни ўзгартириш учун масъул бўлган, ташкилий структура ва бошқарув усулларини такомиллаштириш бўйича бўлим (баъзида у кадрлар хизматида махсус бўлинма сифатида расмийлаштирилади) билан яқин алоқа асосида амалга оширилади.
Персонални башорат қилишни амалга ошириш учун қуйидагилар зарур:

    • мавжуд кадрларни уларнинг лавозими, ёши, жинси, иш стажи, малакаси, тўлов тури ва бошқалар бўйича муфассал таснифлаш асосида тўлиқ стратегик таҳлил қилиш;

    • аҳолининг ўсиши, таълим структурасидаги ўзгаришлар, миграция оқимлари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда кадрларни мунтазам

ўрганишда аниқланган тенденцияларни таҳлил қилиш асосида кадрларга эҳтиёжни башорат қилиш.
Бундай башоратнинг асоси ҳар бир функционал ва чизиқли бўлинма учун фаолият даражаларига ўтказилган йиллик бюджет ва узоқ муддатли корпоратив режадир. Саноат компаниясида сотиш бюджети ҳар бир даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори ва турини аниқлайдиган ишлаб чиқариш режасига ўтказилади. Ушбу маълумотларга асосланиб, маълум бир даврда ҳар бир тоифадаги ишчилар томонидан ишлаб чиқилиши керак бўлган соатлар сони ҳисобланади. Келгуси савдо операциялари режаси янги циклларни шакллантириш дастурини белгилайдиган савдо режасидан бошланади. Суғурта компаниясида янги бизнеснинг башорати суғурта бўлими томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган таклифлар сонига тўғри келади. Ишчиларга талабнинг ўсишига ёки камайишига олиб келадиган ҳар қандай ташкилотнинг режасини батафсил баён қилиш керак.
Инсон ресурслари мавжуд бўлган одам-соат сонида, ходимларнинг ўз ишини бажариш қобилиятида ва иш унумдорлигида намоён бўлади. Таклифни башорат қилишда бўйин товлаш, ички ҳаракатлари ва кўтарилиши, кадрлар қўнимсизлиги, вақт фондидаги ўзгаришлар ва бошқа иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ташкилот ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам етарли бўлиши лозим бўлган керакли одамлар сони аниқланади.
Таклиф таҳлили қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • мавжуд инсон ресурслари;

    • кадрлар қўнимсизлиги ҳисобига мавжуд ресурсларни потенциал йўқотиш;

    • ички ҳаракатланиш ҳисобига мавжуд ресурсларни потенциал йўқотиш;

    • бўйин товлаш ва иш шроитларининг ўзгариш натижалари;

    • фирмадаги ички таклиф манбалари.

Бу мақсадлар учун фойдаланиш мумкин бўлган таҳлил усулларини кўриб чиқамиз.
Бирламчи таҳлилда барча ходимларни функциялари, эгаллаб турган лавозими, малакавий даражаси ва мавқеи бўйича ажратиш лозим.
Бундай таҳлилдан мақсад – улар учун таклифлар башорат қилиш лозим бўлган тахминан бир хил турдаги гуруҳлардан иборат «ресурслар марказлари»ни аниқлашидр. Инсон ресурсларини ҳисобга олишда катта ҳажмда бефойда маълумотлар тўпланмаслиги учун аниқ таҳлилни
таъминлайдиган схемаларга риоя қилиш ва ҳар ходимлр тоифаси учун саволлар бериш керак: «Бу маълумот бизга нима учун керак?» ва «Бу ахборотн олгач, уни нима қиламиз?»
Эҳтимол, батафсилроқ таҳлил талаб қилинади. Масалан, жорий ресурсларни таҳлил қилишда кўникмалар ва салоҳиятни ҳисобга олиш учун ташкилий ва лавозим чегаралари кўндаланг кесими керак бўлиши мумкин. Ташкилотда махсус кўникма ва қобилиятларга эга бўлган қанча одам борлигини билиш жуда муҳим (масалан, қанча кимёгар, физик, математик, иқтисодчи ёки тилшунос). Менежментни изчил режалаштириш ва ривожлантириш дастурларини тайёрлаш нуқтаи назаридан, қанча одам олдинга силжиш учун салоҳиятга эгалиги ва уларни қаердан топиш мумкинлигини билиш ҳам муҳимдир.
Кадрлар ёшини таҳлил қилиш пенсияга чиқувчилар сонининг кутилмаганда кўпайиши, кўтарилиш истиқболлари ёки ёши каттароқ ишчиларнинг устуворлигини блокировка қилиш оқибатида юзага келадиган муаммоларни аниқлашга ёрдам беради.
Мавжуд ресурсларни таҳлил қилиш жараёнида ходимларнинг турли тоифалари ўртасидаги мавжуд нисбатлар билан танишиш керак (масалан, менежерлар сонининг қўл остидаги ходимлар сонига нисбати, малакали - ярим малакали, асосий - ёрдамчи, ишлаб чиқариш - ноишлаб чиқариш ишчиларига нисбати). Ушбу нисбатлардаги сўнгги ўзгаришларни тендентсияларни кузатиш ва тезкор ўзгаришлар меҳнат таъминоти билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган жойларни аниқлаш учун ўрганиш керак.
Келгусидаги йўқотишларни башорат қилиш ва одамлар ташкилотни тарк этиш сабабларини аниқлаш учун персонал қўнимсизлиги таҳлил қилиниши керак. Кейин ортиқча қўнимсизликка олиб келадиган муаммоларни ҳал қилиш режасини ва назоратсиз йўқотишларни алмаштириш режасини тузиш мумкин. Шунинг учун инсон ресурсларини режалаштирувчи қўнимсизликни қандай ўлчашни, унинг сабабларини таҳлил қилишни билиши керак.
Қўнимсизликни ўлчаш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish