"Омон қолиш" меъёрини таҳлил қилиш натижасида пайдо бўладиган содда кўрсаткич - ярим ҳаёт индекси, бу кадрлар қўнимсизлиги жараёни туфайли ёлланганлар гуруҳининг бошланғич ҳажми икки баравар қисқарган вақт сифатида белгиланади. Ушбу индикатор турли ходимлар гуруҳларини ўзаро таққослаш учун ишлатилиши мумкин, бунда ортиқча қўнимсизлик тенденцияларига қарши чоралар кўрилиши керак.
Ҳаракатлар ва ўтказишлар натижаларини таҳлил қилиш. Таклиф башорати талаб башоратига мувофиқ қанча бўш иш ўринларини тўлдириш кераклигини кўрсатиши керак. Бўш иш ўринлари одамлар ташкилотни тарк этишлари сабабли пайдо бўлади, аммо ҳар бир юқори турувчи менежернинг кетиши алмаштириш занжирли реакциясини вужудга келтириши мумкин. Шунингдек, ташкилот бўлинмалари орасидаги кўчишни ҳисобга олиш керак. Йирик ташкилотда ҳаракат ёки ўтказиш барқарор схемалари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, мумкин бўлган алмаштиришлар сонини кенгроқ тасаввур қилиш учун келажакда лавозимга ўтиш ёки кўчириш учун энг мос бўлган ҳар бир аниқ тоифадаги ходимлар сонини тахмин қилиш
мумкин.
Иш шароитидаги ўзгаришларни ва бўйин товлашни баҳолаш. Бундай баҳолаш иш ҳафтасидаги иш вақтининг соатлардаги ўзгариши; иш вақтидан ташқари ишлаш тартиб-қоидалари; таътилнинг давомийлиги ва даври; пенсия, тўлиқсиз иш куни ва сменали иш бўйича сиёсат каби ички омилларни қамраб олиши керак.
Шунингдек, бўйин товлашнинг келажакдаги ходимлар таклифи таъсирини ҳисобга олиш ҳамда ундан етказиладиган зиённи қоплаш бўйича эҳтимолий ҳаракатларни аниқлаш ва унинг сабабларини кузатиш учун бўйин товлашдаги теденцияларни таҳлил қилиш керак.
Компания ичидаги таклиф манбаларини таҳлил қилиш. Ички манбаларга қуйидагилар киради: белгиланган таълим турлари бўйича битирувчилар сони, шунингдек, ташкилотда тўпланган кўникмалар ва салоҳият. Ривожланиш режаларини тайёрлашда муҳим омил одамларни ташқаридан корхонага жалб қилиш имкониятидир. Кўпинча корпоратив режалар маълум бир ҳудудда ёки умуман бирон мамлакатда одамларнинг борлиги ҳақидаги таклифларга асосланади. Дастлабки босқичда ходимларни ўқитиш учун ўз вақтида чоралар кўриш, бандликнинг бошқа манбаларидан фойдаланиш ёки мавжуд ходимларнинг ёрдами билан компаниянинг эҳтиёжларини қондириш учун тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш дастурларини
ишлаб чиқиш учун ишга қабул қилишда қийинчиликлар юзага келиши мумкин бўлган ходимларни аниқлаш муҳимдир. Ишчи кучи таклифига сезиларли таъсир кўрсатадиган омиллар қуйида келтирилган.
Маҳаллий аҳамиятга молик омиллар
Компания етиб бора оладиган доирада аҳоли зичлиги.
Бошқа ишга ёлловчилар, ҳозирги ва келажакдаги меҳнат бозоридаги рақобат ҳолати.
Маҳаллий ишсизлик даражаси.
Анъанавий ишга ёллаш модели, шунингдек, талаб қилинган малакали ва кўникмали одамлар мавжудлиги.
Маҳаллий таълим тизими, давлат ва бошқа таълим муассасалари битирувчилари сони.
Ҳудуд доирасида миграция тизими.
Ҳудуднинг яшаш жойи сифатида жалб этувчанлиги.
Компаниянинг иш жойи сифатида жалб этувчанлиги.
Тўлиқсиз иш куни режимида ишлайдиган ходимлар мавжудлиги.
Уй-жой, товарар харид қилиш ва транспорт маҳаллий имкониятлари.
Миллий характерли омиллар
Ишга лаёқатли аҳоли оммасининг ўсиш тенденцияси.
Махсус тоифадаги мутахассислар – олий таълим муассасалари мутахассислари, махсус тайёрланган персонал, технологлар, мастерлар ва ҳ.к. га умуммамлакат талаб.
Университетлар, политехника ва ихтисослашган институтлар битирувчилари сони.
Таълим тизимининг ўзгариш натижаси – бошланғич таълим давом этишининг ортиши ёки университет ва мактаб таълим дастурларига эътиборнинг ўзгариши.
Персоналга эҳтиёжларни башорат қилиш. Истиқболда персоналга эҳтиёжни ҳисоб-китоб қилишкадрлар миқдорий таркибидаги ўзгаришларни башорат қилиш (мисол учун, кадрлар қўнимсизлиги кўрсаткичлари асосида) ва режалаштирилган ишлаб чиқариш дастури асосида келажакда ишчи кучига кутилаётган талаб башоратидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ишчи кучига келажакдаги талабни ҳисоб-китоб қилишда шунингдек, иш вақтининг кутилаётган ўзгаришларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Табиийки, бу ҳисоб-китобларда ноаниқлик омили жуда катта.
Персоналга эҳтиёжлар талаб ва таклиф башоратларини таққослаш ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган ходимлар етишмаслиги ёки кўпайишини аниқлаш орқали башорат қилинади. 7.9-жадвалда беш йиллик давр учун талаб ва таклиф башоратини қандай таққослаш кўрсатилган, бу ёллаш учун зарур бўлган ишчилар сонини кўрсатади.