3—§. Лотинлар ва перегринларнинг ҳуқуқий цолати
Лотинларнинг ҳуқуқий ҳолати икки қисмга бўлинган, яъни лотинлар
қулдорларнинг ўзлари томонидан қулчиликдан лотаннинг озод қилиниши
билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий лаёқат ва Рим фуқароси томонидан алоҳида
шартлар асосида озод қилинган лотинларга бўлинган.
Лотинларнинг ҳуқуқий ҳолатига эга бўлиш асослари қуйидагилардан
иборат бўлган:
Туғилиши билан отаси лотин бўлса отанинг ҳуқуқий ҳолати билан
белгиланган. Никоҳсиз онадан туғилган шахс она ҳуқуқи билан боғлиқ
булган;
Давлат ҳужжатлари асосида лотинЛик ҳуқуқий ҳолатига. тақдим этилган
бўлса;
Рим фуқаролигидан ихтиёрий асосда ер олиш нуқтаи назардан келиб
чиқиб, лотинликка ўтиш;
Давлат қонунларида кўрсатилган асосда лотин — қулдор ёки Рим
фуқаролигига эга бўлган шаҳслар томонидан қулчиликдан озод қилиш
асосида;
Лотинларнинг оммавий ҳуқуқ ва фуқаролик хусусий Ҳуқуқлари асосида
ҳуқуқларга эга бўлиши бироз фарқланган.
Оммавий ҳуқуқ асосида барча лотинлар Рим армияси сафида хизмат
қилишлари ман этилган, аммо Рим шаҳрига келган пайтда Рим халқ
мажлисларида овоз бериш ҳуқуқларига эга бўлган.
Фуқаролик хусусий ҳуқуқи асосида эса, савдо, ашёвий, Шартномавий
ҳуқуқларга эга бўлган, ўзлари учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб
чиқарган ва жавобгарликни ҳам Ўтаганлар.
Аммо лотинлар таркибида Пшаш лотинлари бўлиб, уларнинг
э^Уқуқлари чёгараланиб, уларга васиятнома тузюплари, қонун бўйича мерос
олиш ҳуқуқининг ман қилинганлиги ва унинг Ўлими билан барча
мулкларининг ўз хўжайинига тўлиқ Угказилиши билан чегараланган.
Аммо император Юстиниан даврига келиб «лотинлар линиани» деган
алоҳида халқлар гурухи тўлиқ асосда лотинлар миллатига қўшилиб кетди.
Булардан ташқари лотинлар қадимги лотинларга ва колонияларнинг
лотинларига бўлинган.
Қадимги лотинларнинг мулкий ҳуқуқлари, судда сўзлаш, . никоҳга
киришиш ҳуқуқлари бўлган. )
Колониялар лотинлари эса Рим фуқаролари билан никоҳга кириш
ҳуқуқига эга бўлмаганлар. Бошқа ҳолларда эса қадимги лотинлар билан тенг
ҳуқуқга эга бўлганлар.
Перегринлар
—
Рим
давлати
томонидан
босиб
олинган
мустамлакаларнинг аҳолиси бўлиб, булар Греция, Египет, Галлия (Франция),
Иберия (Испания) ва бошқа мамлакатлардан келган шахслардир.
Перегринларни кўпинча Рим давлати томонидаН: тайинланган махаллий
органлар, проконсуллар, пропреторлар, прокураторлар ва легатлар уларнинг
иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва суд муносабатлари билан боғлиқ бўлган
фаолиятларини ,», тартибга солган ва бошқарган.
Перегринларнинг ҳуқуқий ҳолати Рим давлати томонидан ишғол
қилинган, босиб олинган ерлар Рим давлати худудига ; киритилган бўлса —
да, лекин халқларини қулликка чорламасдан, ўтказмасдан ҳамда Рим
фуқаролигини бермасдан қолиб кетган фуқаролар перегринлар деб аталган.
Перегринларнинг вужудга келиши, отаси перегрин бўлиб; фарзанд
туғилган бўлса отанинг ҳуқуқий ҳолати билан белгиланган. Никохда
турмасдан фарзанд кўрган перегринка : онанинг боласи ҳам перегрин бўлиб
ҳисобланган.
Республика даврида суд қарори асосида жиноят содир этганлиги учун
перегринликка ўтказиш, империя даврида уни бадарға қилиш асосида ҳам
перегринлик ҳуқуқий ҳолати келиб чиққан.
Перегринлар сиёсий ҳуқуқларга эга бўлмаган, улар сайлаш : ва
сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, уларга душман (ЬозНз) деб қаралган.
Фуқаролик хусусий ҳуқуқида перегринлар ва Рим фуқаролари
ўртасидаги муносабатларни ҳал қиладиган ҳуқуқий нормалар мавжуд
бўлмаган. Айниқса савдо муносабатлари чегараланган. Буларнинг ҳаммаси ва
бу қийинчиликларни бартараф этиш нуқтаи назаридан (шз депИит) халқлар
ҳуқуқи вужудга келди.
Рим фуқаролигига эга бўлишнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари мавжуд
бўлиб, Айниқса Рим давлати олдида
кўрсатган хизматлари, мукофотларга сазовор бўлганлиги учун риМ
давлатининг қонунлари асосида фуқароликка эга бўлиши, давлат ҳужжатлари
ва қарорлари асосида алоҳида перегринлар гуруҳига фуқароликни бериш,
фискал мақсадлари (яъни меросдан солиқ олиш) асосида ва бошқа усулларда
перегринлар Рим фуқаролигига эга бўлганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |