Таълим вазирлиги


-БОБ. РИМ ҲУҚУҚИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

1-БОБ. РИМ ҲУҚУҚИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА 
МАНБАЛАРИ 
 
1 - §. Рим ҳуқуқининг предмети. 
2 - §. Рим ҳуқуқининг эксплуатацияга асосланган давлатлар ҳуқуқи 
ривожланишидаги роли. 
3 - §. Рим ҳуқуқини ўрганишнинг юристлар учун аҳамияти. 
4 - §. Рим юристларининг фаолияти. 
5 - §. Рим ҳуқуқининг манбалари 
1-§. Рим ҳуқуқининг предмети 
Рим ҳуқуқи Рим қулдорчилик давлатининг, алоҳида шахсларнинг, 
фуқароларнинг мулкий муносабатларини ва мулк билан боғлиқ бўлган 
шахсий номулкий тусдаги ҳамда умуман мулк билан боғлиқ бўлмаган 
«бошқа шахсларга ўтказиб бериб бўлмайдиган» шахсий муносабатларини 
ҳамда оилавий ҳуқуқий муносабатларини тартибга солади. 
Қадимги Рим жамиятида дастлаб ҳуқуқ соҳаларидан биринчи бўлиб, 
фундаментал ҳуқуқ соҳаси сифатида фуқаролик ҳуқуқи вужудга келди. 
Дастлаб барча содир этилган ҳаракатлар, муносабатлар одат нормалари, 
анъаналар, ота-боболар томонидан қолдирилган маросимлар, диний 
муносабатлар орқали тартибга солинган бўлса ҳам, лекин бу нормалар 
жамият ривожланишининг такомиллашиб бориши натижасида аста - 
секинлик билан ёзма равишдаги муносабатларга ўта бошлади. 
Ана шундай асосда вужудга келган ёзма равишдаги муносабатлар 
дастлаб фуқаролик ҳуқуқий муносабатларини келтириб чиқарди ва уларнинг 
1
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак бўц. Т., «Шарқ», 1998. 


ҳаракат доирасини ниҳоятда кенг қилиб белгилади. Дарҳақиқат, вужудга 
келган барча харакатлар, ҳатто жиноят элементлари билан боғлиқ ҳаракатлар 
ҳам, дастлаб фуқаролик ҳуқуқий нормалари билан тартибга солиниб, 
фуқаролик ҳуқуқининг ривожланиши учун катта асос ва замин яратган. 
Бундан икки минг беш юз йил илгари қулдорчилик тизими асосида Рим 
қулдорчилик жамиятида буюк Рим фуқаролик ҳуқуқи вужудга келган бўлиб, 
у икки қисмга яъни оммавий (публичное) ва хусусий (частное) ҳуқуқларга 
бўлинган. 
Қадимги Римнинг машхур тарихчиси Тит Ливий (янги эрамизнинг 1 
асри) Римдаги мавжуд бўлган одат нормаларидан келиб чиққан ёзма қонун 
«XII Жадвал» қонунига оммавий ва хусусий ҳуқуқнинг ҳам манбасидир деб 
ҳақиқий таъриф берган эди. 
Ҳақиқатан ҳам XII Жадвал қонунлари янги эрамиздан илгари 451—450 
йилларда вужудга келиб, барча мавжуд бўлган оғзаки равишдаги одат 
нормаларини ёзма ҳолатга келтириб, мужассамлаштириб қонунга 
айлантирган. Ана шу қонун Рим фуқаролик ҳуқуқининг ривожланишида 
дастлабки асослардан бўлиб ҳисобланади. 
Рим давлатида оммавий (ius publicium) ҳуқуқ деганда давлат 
манфаатларини, эркини, унинг ҳуқуқий ҳолатини ҳимоя қиладиган, унинг 
статуси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий 
нормалардан ташкил топган муносабатларга айтилган. 
Рим қулдорчилик давлатининг машҳур юристларидан бири Ульпиан 
оммавий ва хусусий ҳуқуқнинг бир - биридан фарқини кўрсатиб 
таърифлайди: 
«Оммавий ҳуқуқ - бу давлатнинг ҳуқуқий ҳолати (статуси) билан 
белгиланадиган, хусусий ҳуқуқ эса - алоҳида шахсларнинг манфаати, 
фойдаси билан боғлиқ ҳаракатлардан ташкил топган»
1

Бу таърифдан кўриниб турибдики, оммавий ҳуқуқ ҳақиқатан ҳам давлат 
манфаатини кўзловчи, уни химоя қилувчи ҳуқуқий нормалар мажмуасидан 
иборатдир. 
Рим ҳуқуқида ius (юс) сўзи ҳар хил, яъни «ҳуқуқ», «ҳуқуқдорлик», 
«ваколат», «ҳуқуқ нормалари» деган тушунчаларда, мазмунда ишлатиб 
келинган. 
Оммавий ҳуқуқда эса, «ҳуқуқ нормалари» сифатида қўлланилиб, у 
давлатни идора этиш, давлат органлари тизими, уларнинг ваколати, 
компетенцияси, мансабдор шахслар тушунчаси, муассасалар, давлатни 
иродасини, эркини амалга оширувчи ҳужжатлар ва барча фуқаролар учун 
мажбурий ва бажариши шарт бўлган ҳамда шахсларнинг келишиши асосида 
ўзгартирилиши мумкин бўлмаган йиғиндиси тушунилган. 
Шу боисдан оммавий ҳуқуқ давлат статуси билан боғликлигини, 
хусусий ҳуқуқ эса алоҳида фуқароларнинг эрки, иродаси ва манфаатига доир 
ҳуқуқий, муносабатларни тартибга солишини эътиборга олиб, ушбу рисолада 
Рим давлатининг хусусий ҳуқуқи ius civili ни (юс сивилени) кўриб чиқамиз. 
1
Д. 1.1.1.2. 


Хусусий ҳуқуқ алоҳида шахсларнинг эрки, иродаси ва манфаатларини 
кўзлар экан, у энг аввало ҳуқуқ субъектларининг иҳтиёрий, равишда 
мустақил, ўз ҳохиш - иродаларининг, автономия, эркин рақобат, фуқаронинг 
ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ёки қилмаслигини ўзи ҳал этишини, даъво қилиш 
ёки рад этиш, меросни қабул қилиш, ёки ундан воз кечиш каби ва бошқа бир 
қатор муносабатларга киришиш ёки киришмаслигини ўз ихтиёри, эрки 
асосида амалга оширишини таъминлайди.. 
Рим қулдорчилик давлатида, хусусан унинг фуқаролик ҳуқуқида ius 
civile (фуқаролик ҳуқуқи) кенг қамровли тушунчалардан иборат бўлган. 
«Ius civile», баъзан преторлар ҳуқуқига қарама қарши қўйилган, 
кўпчилик ҳолатларда эса шу давлатдаги барча ҳуқуқий нормаларнинг 
йиғиндиси ёки давлат қонуни деб ҳам тушунилган. Иқтисодда ҳукмрон 
бўлган синф ўз эрки, манфаатини, амалга оширишда бу тушунчалардан ўз 
мақсадлари йўлида фойдаланганлар. 
Лотин тилида фуқаролик «civilis» деган тушунчани берган. Лекин «ius 
civile» қадимги Рим қулдорчилик давлатида, асосан фуқаролик ҳуқуқини 
англатган бўлса ҳам, лекин ҳозирги замон фуқаролик ҳуқуқида тўлиқ бу 
тушунчанинг маъносини бермайди. 
Рим қулдорчилик давлатида «ius civile» асосида, биринчидан, қадимги 
Рим давлатининг миллий ҳуқуқи тушунилиб, улар фақат квиритларга 
қўлланилган. Шунинг учун, баъзан уни «квиритлар ҳуқуқи» деб ҳам аташади. 
Худди шу ҳолатда бу ҳуқуқ, яъни квиритлар ҳуқуқи сифатида халқлар 
ҳуқуқи «ius gentium» (юс генциум)га қарама —қарши қўйилади. Чунки 
халқлар ҳуқуқлари бутун Рим давлатидаги истиқомат қилиб турган барча 
инсонларга қўлланилган. 
Халқлар ҳуқуқи - перегринлар ва Рим фуқаролари ҳамда бошқа 
фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам қўлланилганлиги учун уни 
фуқаролик ҳуқуқининг маълум бир тури деб тан олинган. 
Дарҳақиқат, ушбу муносабатлардан келиб чиқиб, Рим давлатида учта 
ҳуқуқий тизим вужудга келган, яъни цивил ҳуқуқлари, халқлар ҳуқуқлари ва 
преторлар ҳуқуқлари. Ҳозирги замон тушунчасига ва талабларига асосан бу 
учта тизимнинг йиғиндиси «ius privatum» (юс приватум), яъни хусусий 
ҳуқуқни келтириб чиқарган. 
Рим хусусий ҳуқуқининг асосий мақсади қулдорларнинг эрки, 
манфаатларини кўзлаб, қулларнинг объект эканлигини ва уларни аёвсиз 
эксплутация қилиш учун қонунларни истаган тарзда талқин қилиш орқали 
мулкдорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган. Лекин, Рим 
давлатида яшаб 
турган барча фуқаролар ҳам озод бўлиб Рим фуқароси сифатида тан 
олинмаганлар. Рим жамоасига киритилмаган шахсларнинг барчаси душман 
сифатида кўрилган ва уларни «hostis» (хостис) душман деб аташган. 
Ҳақиқатан ҳам, Рим ҳуқуқи яхшилик, эзгулик, адолат ва қонунийлик 
тамойилларига асосланар экан, улар учун қулдорлар, қуллар ва шу ҳудудда 
яшаб турган барча инсонлар ҳамда аҳоли тенг ҳуқуқ ва бурчга эга бўлганлар. 
Масалан, император Юстинианнинг Дигестида «Тўғри яшамоқ, бошқа 


одамга зарар келтирмаслик, ҳар кимга ўзига тегишли бўлган нарсани 
бермоқ» деган сўзлардан шу мазмун келиб чиқадики, Рим ҳуқуқининг 
асосини яхшилик, адолат ва қонунийлик ташкил этган. Лекин эксплуатацияга 
асосланган ҳар бир жамият ўзининг иқтисодда ҳукмрон бўлган 
синфларининг эркини, манфаатини кўзлайди ва бу манфаатларни қонунлар 
асосида мустаҳкамлайди. Айтиш жоизки, Рим давлати ҳам бундан мустасно 
бўлмаган. 
Юқорида қайд қилинганидек, Рим ҳуқуқи асослари хусусий 
муносабатларни ўрганар экан, шундан келиб чиқиб унинг қандай 
муносабатларни ўрганишини аниқлаш лозим. 
Рим хусусий ҳуқуқи асосан қуйидаги институтларни мулк ҳуқуқи, 
бошқа шахсларнинг мулкига бўлган ҳуқуқларни, ашёларга бўлган ҳуқуқ, 
шартномалар ва мажбуриятлар ҳақидаги таълимотларни, оилавий — ҳуқуқий 
ва мерос (ворислик) ҳуқуқи муносабатларини ўрганади. 
Булардан ташқари фуқаролик хусусий ҳуқуқи ҳуқуқларни (яъни хусусий 
ҳуқуқларни) ҳимоя қилиш институтини, яъни даъволар ҳақидаги 
таълимотларни ҳам ўз предмети сифатида қараган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish