ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишда катта ёрдам олиб, хўжайини яъни
патрони орқали ҳуқуқий муносабатларга киришганлар. Бунда патрон чет эл
фуқаросининг вакили сифатида эмас, балки унинг манфаатини ҳимоя
қилувчи ва ўз номидан ҳаракат қилувчи шахс бўлиб танилган.
Рим давлатида яшовчи лотинлар эса (1айш) сиёсий ҳуқуқлардан махрум
қилинган шахслар бўлиб, уларга фуқаролик ҳуқуқи нормаларидан
фойдаланишга тўлиқ рухсат этил!'ан, хамда суд ишлари, уларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам худди Рим фуқароларидек амалга оширилар
эди. Айниқса 212 йилдаги император Каракалли томонидан империяда яшаб
турган барча фуқароларга Рим давлатининг фуқаролиги берилиши ва улар
барча муносабатларда Римликлар каби тенг ҳуқуқ ва бурчларга эга
эканликлари уларнинг ҳуқуқларини янада кенгайтирди. Рим давлатининг
халқаро муносабатларининг ривожланиши натижасида.фуқаролик ҳуқуқий
муносабатларнинг
такомиллашиши
лотинларга
таллуқли
бўлмаган
фуқароларнинг ҳам аста — секинлик биалн ҳуқуқларини кенгайтириб
перегринлар билан тенг бўлган ҳуқуқларга эга бўлишини таъминлади.
Перегринлар — сиёсий ҳуқуқлардан ҳамда «Рим никоҳи»га киришиш
ҳуқуқларидан маҳрум бўлса ҳам, лекин улар ўзига хос бўлган оилавий хдмда
мулкий муносабатларга киришиш билан Рим фуқаросининг ҳуқуқий
лаёқатига қараганда, бир мунча чегараланган ҳуқуқ лаёқатига эга бўлганлар.
Император Юстиниан қонунлари, ҳалқаро савдо муносабатларининг
гуркираб ўсиши натижасида товар эгаларининг миллати, яшаши ва бошқа
хусусиятларидан қатъий назар улар мулкдорлар синфига яқин бўлганлигини
эътиборга олиб, уларни ҳам Рим фуқаролари деб таниб тенг ҳуқуқ ва
бурчларга эга бўлиш имкониятини яратиб берди.
Фуқароларнинг тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлишида оилавий холатнинг
ҳам катта таъсири бўлган.
Римда тўлиқ ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган оила деб —оила аъзоларининг
«ота хукмронлиги» институтига бўйсунмайдиган, мустақил хаётни,
фаолиятни амалга оширувчи итгафоқига айтилган.
Ота
хукмронлиги
институтида
яшовчи
барча
шахслар
уй
бошқарувчисига — яъни отага буйсунган ва шартномавий муносабатларга
киришганда ўзлари учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтирмасдан ота
учун вужудга келтирган, лекин ота мажбуриятларни бажаришдан холис
бўлган.
Ота хукмронлиги остидаги шахсларнинг шартнома муносабатларига
киришишини шароит тақозо этиб, уларни бу муносабатларда қатнашишини
таъминлаган, чунки улар ҳарбий урушлар натижасида маълум бойликларга
эга бўлиш, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан фойдалар олиш каби
мулкий ҳуқуқларга эга бўлганлигининг ўзи, уларни маълум бир ҳуқуқлар
билан таъминлашни юзага келтирди. Лекин Юстиниан кодификацияси —
отани яъни «ота хукмронлигини» тўлиқ асосда ҳуқуқий лаёқатта эга деб
фуқаролик ҳуқуқининг субъекти деб тан олиб уни янада мустахкамлади.
Do'stlaringiz bilan baham: