2-§. Рим фуқароларининг ҳуқуқий холати
Қадимги Рим қулдорчилик давлатида Рим фуқаролигига эга бўлиш
қуйидаги асосларнинг вужудга келишини тақозо этарди:
Биринчидан, Рим никоҳи асосида туғилган фарзанд отанинг ҳуқуқий
ҳолати
биалн белгиланиши, никохда турмаган хотиндан туғилган фарзанд
онанинг ҳуқуқий ҳолати билан боғлиқ бўлишини;
Рим фуқаролигига эга бўлган ота ва онадан тугилган фарзанд, Рим
фуқароси
деб танилган, аммо отаси Рим фуқароси бўлган, лекин онаси
никоҳсиз, Рим давлатига мансуб бўлмаган шахсдан туғилган бўлиб
ҳисобланса унда фарзанд Рим фуқароси деб ҳисобланмаган.
Рим фуқаролик ҳуқуқи ҳали туғилмаган, лекин она ҳомиладор бўлган
ҳолатида отаси Рим фуқароси бўлиб ҳисобланган бўлса, у вафот этгандан
кейин, туғилган чақалоқ озод бўлган Рим фуқароси
сифатида эътироф
этилган.
Никохда турмасдан фарзанд кўрган бўлса ва онаси фарзанднинг
туғилиш даврида Рим фуқаролигига эга бўлса, бундай ҳолатда фарзанд
фуқаролиги онанинг ҳуқуқий ҳолати билан белгиланган.
Иккинчидан, Рим давлатида қулнинг ўз хўжайини
томонидан озод
этилиши;
Учинчидан, фуқароликка эга бўлмаган шахснинг Рим фуқароси
томонидан фарзандликка олиниши оқибатида;
Тўртинчидан, давлат томонидан қабул қилинган ҳужжатлар, норматив
актлар асосида, ҳамда провинция ва обшиналар (жамоалар) қарорлари
асосида фуқаролар озод бўлиб, уларга Рим фуқаролик ҳуқуқи лаёқати ёки
ҳуқуқий ҳолатни берилганлиги асосида.
Рим фуқароларининг Рим хусусий ҳуқуқи ва оилавий ҳуқуқларга эга
бўлишида уларнинг ҳуқуқлари бир —биридан бироз фарқ қилган, ёки
уларнинг қисман ҳуқуқлари чегараланган.
Рим фуқаролари ўзининг ҳуқуқий ҳолати нуқтаи назаридан икки гурухга
бўлинганлар:
а) озод бўлиб туғилганлар;
б) қулчиликдан озод бўлган фуқароларга яъни ўз эрки билан қўйиб
юборилган либертинларга (ЦЬегИш).
Озод бўлиб туғилган Рим фуқаролари сиёсий, оилавий, мулкий
ҳуқуқларга эга бўлиб, улар Рим доимий армияси сафида хизмат қилиш, халқ
мажлисларида овоз бериш ҳуқуқига ҳамда магистрат бўлиб сайланиш
ҳуқуқларига яъни сиёсий ҳуқуқларга эга бўлганлар.
Хотин — қизлар сиёсий ҳуқуқларга эга бўлмаганликлари
учун расмий
исмга ҳам эга бўлмаганлар, яъни уларга ҳаёт асосида турмушдан келиб
чиққан ҳолда исм қўйганлар яъни Помпонийнинг қизи ёки Модестиннинг
хотини деб атаганлар.
Мулкий
муносабатлар, яъни фуқаролик хусусий ҳуқуқи бўйича мулкка
эга бўлиш, шартномаларни тузиш, мажбуриятларда қатнашиш, ўзи учун
ҳуқуқ ва бурчларни келтириб чиқариш, васиятнома тузишда гувоҳ сифатида
қатнашиш каби ҳуқуқларга эга бўлган.
Либертинларнинг ҳуқуқлари
бироз чегараланган, яъни улар Рим
легионларида хизмат қилишининг мумкин эмаслиги,
сенаторлар таркибига
сайланиш ёки киритилиши тақиқланганлиги билан, хусусий ва оила ҳуқуқи
соҳасида айниқса сенаторлар билан никоҳ тузиш каби ҳуқуқлари
чегараланган.
Ўз ихтиёри асосида озодликка қўйиб юборилган шахслар, ўзининг
олдинги хўжайинига (патронига) ишлаб бериш, ёрдам кўрсатиш
алимент
олишга бўлган ҳуқуқ, мерос ҳуқуқи муносабатларида яъни фуқаролик ҳаёти
билан тўлиқ асосда боғлиқ эди. (Ҳатто ўғил отасига қандай «мажбурий» ёки
бурчли бўлса худди шу каби ёки унга ўхшаш, яқинлик асосида кўрилган).
Қадимги Рим хусусий ҳуқуқида Рим фуқаролигини йўқотиш энг оғир
бўлган муносабатлардан иборат бўлиб, хатто оғир жазоли жиноятларни ҳам
келтириб чиқарган.
Фуқароликни йўқотиш асослари қуйидагилардан иборат бўлган:
а) озодликни йўқотиш, яъни асрга тушиш;
б) қулчиликка, ташқи давлатларга сотиш;
в) оғир жиноятларни содир қилганлиги учун муддатсиз қаторгага
сургунга юбориш;
г) фуқаронинг ўзи томонидан ихтиёрий асосда ер олиш учун лотинлар
ҳолатига ўтиш. Император фармойишига асосан Рим давлатининг
мустамлакаларида яшовчи лотинлар учун ер ажратиб берилган. Бу ерда ерни
олиш учун фуқаро ўз фуқаролигидан
воз кечиб, ер олганлар ва лотинлар
ҳолатига ўтганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: