Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

7-§. Юридик шахслар 
Юридик шахс тушунчасининг шаклланишида Рим хусусий ҳуқуқи 
сезилари ўрин тутади. Бироқ, бу—Римнинг иқтисодий ҳаётида Рим ҳуқуқи 
юридик шахслар тушунчаси тўла ярата олмади, деган эмас. Ҳатто Рим халқ 
хўжалигининг айни гуллаб — яшнаб, халқаро савдо —сотиқ анча жонланган 
даврда ҳам юридик шахслар у қадар аҳамиятта эга эмасдилар. Рим халқ 
хўжалигида фаолият кўрсатган хусусий хўжаликлар узоқ давр фаолият 
кўрсатувчи мустаҳкам, барқарор хўжаликка айланишга асосан ўзларида 
зарурат сезмаганлар. Рим ҳуқуқида «юридик шахслар» деган иборанинг ўзи 
бўлмаган. Шунга қарамай, Рим ҳуқуқида юридик шахслар тўтрисидаги 
асосий фикрни мулк шаклини оборотга (айлантиришга) киритганда алоҳида 
жисмоний шахсга тегишли бўлган мулк шакли ўз—ўзидан ажралиб 
қолишининг ифодаланганлигида яққол кўриш мумкин. 
Азалдан мулкий муносабатларда жисмоний шахслар билан бир қаторда 
маълум даражадаги машҳур мулк маблағига эга бўлган айрим бирлашмалар 
ҳам иштирок этганлар. 
Қадим замонларданоқ Римда хусусий корпорациялар мавжуд бўлиб, 
улар диний мақсаддаги уюшмалар (зойаПШез, со11ед1а 5Ос1аИс1а), моҳир 
дурадгорлар уюшмаси (ГаЬгошт, р151огат)дан иборат эди. Рим 
юристларидан Гайнинг гувоҳлик беришича, XII —жадвал қонунлари диний 
м^қсаддаги уюшмага ўзлари учун қонунга хилоф бўлмаган ҳолда низом 
яратишлари учун ҳуқуқ берганлар. Рим республика даврида кўплаб 
корпорациялар, жумладан: со11ед1а аррап1ошт, яъни магистрлар 
хизматчилари корпорацияси, турли ўзаро ёрдам кўрсатувчи бирлашмалар, 


шунингдек соо!1ед1а 1лтега1ис1а Дафн этиш маросимини ўтказиш билан 
шуғулланувчи корпорациялар ҳамда со11ед1а риЬИсапошт Римнинг сиёсий 
ва хўжалик ҳаётида муҳим ўрин тутган, давлат билан шартнома тузиб, давлат 
ҳисобидан сармоя ундириб, давлат именияларида давлат учун йирик 
қурилиш ишларини олиб борувчи тадбиркорлар бирлашмаси ва бошқалар 
мавжуд эди. 
Дарҳақиқат, мазкур бирлашмаларининг барчаси етарлича мулкий 
маблағга эга эдилар, со11ед1а риЬНсапошт эса —анчагина йирик маблағга 
эга эди. Ўз навбатида улар ички ҳаётларида учинчи шахслар билан ҳам айрим 
маълум қоидалар асосида ўзаро келишув асосида ҳаракат қилишларига тўғри 
келарди. 
Бироқ, Рим ҳуқуқидан ҳикоя қилувчи айрим тарихчилар• (масалан, 
Жирар)нинг мазкур бирлашмалар ҳақидаги тавсифидан фарқли равишда, ўша 
даврда уларни юридик шахслар деган ибора билан аташ унчалик тўғри 
бўлмасди. Тарихчи И.А.Покровский маълумотига кўра, бизгача етиб келган 
қадимий 1ив сш!е ҳолати бирлашмаларга эмас, балки алоҳида шаҳсларгагина 
тааллуқлидир. Корпорациянинг умумий мулки хусусида сўз юритилганда, у 
қадимий ҳуқук; зос1е^аз томонидан ширкат асосида кўриб чиқилиб, улар 
бирлашманинг барча аъзосига тегишли бўлган мулкни бирмунча қўпол 
тарзда гарчи бирлашма қатнашчиларнинг барчаси маълум миқдордаги ўз 
улушига эга бўлишига қарамай, умумий мулкни қатнашчилардан бирининг 
ёки хазиначининг мулки деб ҳисоблаб, бирлашма ишини ўша шахс 
бошқариб, қолган барча қатнашчилар олдида Жавобгарлик масъулиятини ўз 
зиммасига олиши керак деб белгилаб берганлар. 
Қадимги замонда Рим давлатининг ҳуқуқий ҳолатини акс этгирувчи 
тарихчилар Рим ҳуқуқи масаласида бир хил маълумот бермаганлар. Айрим 
тарихчилар (Моммзен фикрига таянган ^Кирар каби) Рим давлати азалдан 
ҳуқуққа асосланган давлат, Дейдилар. Бошқа тарихчилар (Рим ҳуқуқи бўйича 
юқорида номи 3Икр этилган рус тарихчиси И.А.Покровский)нинг тахминига 
кўра, Рим давлати республиканинг иккинчи ярмига қадар қатор юришларда 
қатнашиб, катта миқдордаги турли мулкни қўлга киритган бўлиб, (ех шге 
ОшгШшп) ўзининг мулкий муносабатига нисбатан ва бошқа хусусий 
ҳуқуқни қўлламаган холда алоҳида ҳуқуқий меъёрлардан фойдаланди. 
Ҳақиқатан ҳам давлат мулки тўғрисидаги магистратлар томонидан тузилган 
битимлар қадимги давр қоидаларига, шу жумладан хусусий ҳуқуқ 
талабларига жавоб берганлиги ноъмалум. Ва аксинча, шу нарса маълумки, 
бундай битимлар тўғрисидага тортишувлар одатдаги суд ҳукми билан эмас, 
балки алоҳида маъмурий тартибда ҳал қилинган. 
Бироқ, шуни эътироф этиш жоизки, иқтисодий хаёт мураккаблашган 
шароитда давлатнинг хўжалик фаолияти ва корпорацияларда юридик 
шахсларга эҳтиёж ва зарурат вужудга келиши табиий ҳол, деган ғоя пайдо 
бўлади. 
Корпорация мулкига ўз улушини қўшган унинг аъзоларидан ҳар бири 
корпорация мулкий муносабатларга дош бера олмай қолганда, нохуш вазият 
юзага келишини тан олиши; бундай вазиятда корпорация анчагина яхши 


ривожланган бўлиб, унинг хўжалик оборотида (айланмасида) иштирок 
этаётган аъзоларидан бирортаси корпорациядан зарур вазиятда ўз улушини 
ололмай ундан чиқмоқчи бўлганида, корпорацияни мулкий тангликка юз 
тутмаслигини таъминлаш учун мулкий муносабатни изга солиш ва 
ҳоказолардан иборат бўлган. Айни пайтда давлат хўжаликлари билан 
хусусий хўжаликлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш йўли билан маълум 
даражада уларнинг давлат ва хусусий хўжаликларнинг мулкий ҳуқуқлари 
ҳақидаги тасаввурга эга бўлишига эришилди. 
Бироқ Рим давлати таркибига киритилган, претор таъсирида бўлган 
муниципиялар, яъни шаҳардаги жамоа кенгашлари ўз ҳуқуқий ҳолатига кўра 
фуқаролик ҳуқуқига эга бўлиб, у ўзини — ўзи бошқариш ҳуқуқига ҳамда 
хўжалик мустақиллигига эга эдилар, афтидан улар юридик шахслар деган 
ғояни кўпроқ ифодалар эди. 
Бундай хўжалик мустақиллигининг ҳуқуқий ифодаси сифатида 
муниципицияларнинг ўз мулкий муносабатларида хусусий ҳуқуқа 
бўйсуниши намоён бўлди: претор муниципиялар судда ўз ҳуқуқларини 
ўзларининг махсус вакиллари ас(;оге5 лар орқали ҳимоя қилишлари ва жавоб 
беришлари зарур, деб топиб, ҳар бир муниципал кенгаш декрет ишига 
шундай вакилларни белгилади. Шу сабабли, муниципиялар ҳам рпуа!ае 
регзопа1 сингари мулкий ҳуқуқлар субъекти сифатида тан олинди. 
Муниципиялардан ташқари, яна ас! ехетр1ит ге! 
риЬИка1 хусусий корпорацияларнинг ҳам процессуал ҳуқуқга эга 
эканлиги тан олинди. 
Бироқ, фуқаролик процессида бундай юридик шахслар ғоясининг тан 
олиниши уларни ўша заҳоти моддий —ҳуқуқий ривожланишини 
таъминлайди, дегани эмас. 
Шунга қарамай, муниципиялар кейинчалик ас1огез лар орқали нафақат 
фуқаролик процессида, балки бирорта битимни тузишда ҳам ҳаракат 
қилдиларки, бунинг натижасида битимларнинг ҳуқуқий ҳолати муаммоси 
узоқ пайт тушунарсиз бўлиб қолаверди. 
Римдаги 
сиёсий 
вазият 
ҳам 
юридик 
шахслар 
ғоясининг 
мустахкамланишига йўл қўймади. Тўғри, империя ўрнатилгач, цмператор 
хукумати кучайиб боргани сари императорнинг шахсий ғазнаси йзсиз аста —
секинлик билан Римнинг шахар ғазнаси ҳисобланган аввалги аегапшп давлат 
ғазнасини емириб бора бошлади,шу тахлит йзсиз хусусий хукукка 
бўйсунувчи, тобега айланди. Лекин давлатнинг барча мулкига эгалик қилшл 
ҳуқуқи императорга берилди. Хусусий мулк ҳуқуқига эга бўлиш ғояси билан 
ўзига кенг йўл очган давлат эса рппсерз шахсларнинг двалатга тўпланиши 
сабабли сиқиб чиқарилди. 
Бундай ғоялар кўп сонли рпуеИдха йзс1 азалдан қўлга киритилмаган 
давлат ғазнасининг мулки кучини унчалик мустахкамламади, давлат 
ғазнасининг мажбурий талаблари сифатида қарздорнинг барча мулкини 
гаров ҳуқуқи билан таъминланиши, қолган кредиторлар ва бошқаларнинг ҳам 
талаблари қондирилиши белгиланиб, бундай имтиёзлар император ва унинг 
рафииқасига тегишли бўлган шахсий мулкка нисбатан қўлланган ва ўз 


навбатида улар давлат мулкининг ҳуқуқий холатига хилоф ҳисобланмаган. 
Юридик шахслар деганда — жисмоний шахсларнинг бирлашиб, уларга 
ўз ҳуқуқларини, ваколатларини ўгказиш асосида тузилган бирлашмаларга, 
корпорацияларга, 
диний 
иттифоқларга, 
хунармандларнинг 
касаба 
уюшмаларига, нон ёпувчи ташкилотларга, судналарнинг йиғиндисини 
бошқарувчи ташкилий бирликлар тушунилган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish