VI БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТУР (ШАКЛ)ЛАРИ
Тадбиркорнинг товар ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга қаратилган фаолияти маълум бир шаклда олиб борилади. Тадбиркорликнинг шакллари Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда белгилаб берилган. Унда белгаланишича:
а) якка тартибдаги тадбиркорлик;
б) юридик шахс ташкил этган кичик ва ўрта тадбиркорлик;
в) жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргалиқдаги тадбиркорлиги.
Мазкур тадбиркорлик шаклларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга. Бинобарин, якка тартиб (шакл)даги тадбиркорлик фаолияти тадбиркор фуқаронинг фақат ўзи томонидан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда олиб борилади.
Бу шаклдаги тадбиркорлик хусусий бўлиб, бунда фуқаролар юридик шахс мақомини олмай шурулланадилар. Тадбиркорликни якка тартибдаги фаолият асосида амалга ошириш деганда, мулкчилик субъектларининг ўзи мустақил тарзда иқтисодий фаолиятнинг бирон тури бўйича тадбиркорлик билан шуғуллашшш тушунилади.
Фуқаро якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланиши учун рухсат олиш мақсадида ўзи яшаб турган жойдаги ҳокимликка ариза билан мурожаат этади. Унинг аризаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилади. Мазкур қонуннинг 12-моддасида белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давдат ҳокимияти органи томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказиш, жисмоний шахс ариза берган пайтдан бошлаб уч кунлик мудцатдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлайди.
Рўйхатдан ўтказиш йиғими банк муассасалари ёки аҳолидан тўловларни қабул қилувчи бошқа муассасалар орқали тўланади. Тўланган рўйхатдан ўтказиш йиғими қайтарилмайди.
Рўйхатдан ўтказиш йиғими ставкасининг энг юқори миқцори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Йиғимнинг аниқ миқцорлари ва уни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш махаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан белгиланади. Йиғим тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги маҳаллий бюджет хдсобидан амалга оширилади.
Жисмоний шахс рўйхатдан ўтказиш йиғимини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этганидан кейин, унга аризада кўрсатилган муддатда якка тартибдаги тадбиркорлик давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, бундай қарорни қабул қилган идора жисмоний шахсни уч кун ичида ёзма шаклда бу ҳакда хабардор қилиши шарт.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси солиқ идоралари-ва қонун ҳужжатларида белгаланган бошқа идоралар ма!.-;абдор шахсларинингталабига биноан кўрсатилади.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг солиқ идоралари ҳамда нафақа фонди идораларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга туришлари шарт.
Тадбиркорлик шаклларидан яна бири юридик шахс ташкил этиб, ёлланма меҳнат, яъни бошқа шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини юргизишдир. Бу турдаги тадбиркорлик мулк билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги қонунида хусусий мулк бошқа мулк шакллари билан бир хил ҳуқуқий мавқега эга эканлиги белгиланган. Ана шу асссда ёлланма меҳнатга рухсат этилиб, бу ҳақдаги қоидалар бошқа қонунларда янада ривожлантирилди. Маълумки, собиқ шўролар даврида ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ман этилган эди. Ёлланма меҳнатни қўллаш капиталистик эксплуатация махсули ҳисобланиб, фуқароларнинг фақат давлат ташкилотларига қарашли корхоналарда ишлаши мажбурий бўлган.
Аммо бозор иқтисодий муносабатлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг тобора шаклланиб бориши ҳамда хусусий мулкчилик тараққиёти асосида хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ёлланма меҳнатдан фойдаланишни тақозо этди. Шу туфайли хусусий тадбиркорлар ўзлари тузган корхоналарда ёлланма меҳнатдан фойдаланишга ҳакди бўддилар.
Ёлланма мех^ютдан фойдаланиш учун албатга хусусий корхона ташкил этилган бўлиши лозим. Хусусий корхона эса ҳар қандай фуқаронинг хусусий мулки асосида ёки давлатга, жамоат ташкилотларига ёки кооператив ва бошқа субъектлар билан биргаликда давлатга алоқадорсиз ташкилот сифатида, яъни кичик фирма, кичик корхона, ўрта корхона шаклида ташкил этилишй мумкин. Агар хусусий корхонани ташкил этмоқчи бўлса, ташкил этиш истагини билдирган шахслар ўзлари яшаб турган туман, шаҳар ва шаҳар туманлари ҳокимиятига ариза ҳамда унга қўшиб рўйхатдан ўтказилганлик йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни ва корхонани рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўладиган .бошқа ҳужжатлар, хусусан, хусусий корхона тузиш истагини биддирган фуқарслар таъсис йипитшининг ногариал тасдикланган нусхаси (корхонанинг турига мувофиқ); таъсисчилар томонидан 1асдиқпанган корхона (Устав)ининглойиҳаси (икки нусхада), муҳр ва тўрт бурчакли босқи (икки нусхада) намунасини тақдим этади. Бундай ҳужжатлар ичида корхонанинг Устави алоҳида аҳамиятга эга. Унда корхонанинг номи ва манзили, фаолият соҳаси, мақсад ва вазифалари, мулки ва мулкнинг вужудга келиш асослари, бошқариш тартиби корхонада мехдгат 1днлиш ва унга ҳақ тўлаш тартиби, корхонанинг молиявий хўжалик натижаларини ҳисоб-китоб ва назорат қилиш тартиби, корхонани тугатиш ва уни қайха ташкш этиш тартиби кабилар кўрсатилади.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар аризага қўшиб топширилгандан кейин хусусий корхона уч кун ичида рўйхатга олиниши ёки рўйхатга олиш асосли тарзда рад этилиши керак. Агар корхона белгиланган мудддтда давлат рўйхатидан ўпсазилмаса ёки тадбиркор корхонани рўйхатдан ўтказмаслик сабабларини асоссиз деб ҳисобласа, судга мурожаат кдпишга ҳақди.
Хусусий корхона ўзи жойлашган ердаги туман, шаҳар ва шаҳарлардаги туманлар ҳокимиятида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, юридик шахс мақомига, мустақил баланс, муҳр ва банкларда ҳисоб рақамига эга бўлади.
Кейинги пайтда республикамизда кичик ва ўрта тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқца. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялари товар ишлаб чиқариш билан шутулланувчи хусусий тадбиркорларга, ўзларининг буюртмаларига асосан республика корхоналари, бирлашмалари, кооперативлар ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган хомашё, материаллар ва ишлаб чиқариш воситаларини шартнома асосда сотиб олишни таъминлашда ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Шу билан бирга жойларда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма фондларини шакллантиришда, ижарага бериш ёки сотиш йўли билан зарур хоналар ажратиш ҳамда уларнинг унумли ишлашини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришда ёрдам кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида хусусий корхоналар моддий манфаатдорлигининг ошишига сабаб бўлади.
Тэдбиркорлик шаклларидан яна бири жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлиқцир. Бу турдаги тадбиркорлик бир гуруҳ фуқаролар томонидан юридик шахс ташкил этмаган ҳодца ташкил этилади. Тадбиркорликнинг бу шакли ҳозирда кенг йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолияти хисобланиб, бунда жисмоний шахслар маълум бир хўжалик фаолиятини олиб бориш учун биргаликда фаолият юритадилар. Бунинг учун улар ўз мол-мулкларининг бир қисмини ўртада жамлаб, жамоа мулкини ташкил этадилар. Бу мулк жамоа аъзоларининг ҳар бири қўшган мулклар, чунончи, бино, асбоб-ускуна, пул ва бошқа шаклдаги мулклардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисйда»ги қонунининг 7-моддасига кўра тадбиркорликнинг бу шаклига қуйидагилар киради:
эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлшс
деҳқон хўжалигининг умумий биргаликдаги мулки «егизида амалга ошириладиган деҳқон хўжалиги;
фуқаролар гуруҳи томонидан ташкил этилган ва юридик шахс хуқуқига эга &ўлмаган оддий ширкат.
Бу турдага тадбиркорлиқдан бири оилавий тадбиркорлъжк бўлиб, у эр-хотиннинг умумий мулки асосида амалга оширилэди. Эр-хотинга умумий биргалиқцаги мулк ҳуқуқи асосида тегшшии бўлган мол-муж негазида оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, иш муомиласида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг рэозилиги билан эр-хотиццан бири иштирок этади. Бу розилик якка та^этибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш пайтида тасдикланишти лозим. Тадбиркорлик фаолияти олиб бораётган шу оиланинг умум1-1й мулки тадбиркорлик фаолиятанинг объекти ҳисобланади. Тадби ркорлик фаолият объекти сифатида уй-жойдан фойдаланиш оила^ч боглиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганда, уй—жойдан фойдаланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик: амалга оширилаётганда, шу уй-жой мулкдорларидан бирииинг иш муомаласига киришиши бошқа мулкдорларнинг нотариал тасдикланган розилиги билангана бажарилади.
Оддий ширкат шаклидаги тадбиркорликда бир неча ипахслар (шериклар, яъни икки ёки ундан ортиқшахслар) фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган боип^ мақсадга эришиш учун ўз хиссгаларини қўшиб, юридик шахс тузмасдан фаолият олиб боради. Буиишг учун улар биргаликда фаолият юритиш мақсадида битим тузадилар. Факэт якка тадбиркорлар ва тижорат ташкилотлари бу битимнинг иштирокчилари ҳисобланадилар. Оддий ширкат ша зслидаги тадбиркорликда иштирокчилар ўз мол-мулкларини жа_лб этиб, маълум бир ишларни бажариш мажбуриягини оладилар. Бу шартнома ёзма шаклда тузилади. Шериклар хисса қўшиб иштирок ^тадилар. Шерикларнинг пули, бошқа мол-мулки, касбий в^ бошқа билимлари, малака ва маҳорати, шунингдек ишбилармош!:ик обрў-эътибори уларнинг қўшган х^ссаси х^собланади.
Биргалиқцаги тадбиркорлик шаклларидан бири қишлоқ хўжалиги маҳаллий жойларида фаолият кўрсатаётга« деққон хўжаликларидир. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги сгоҳасида ўтказилган туб ислоҳотлар натижаси сифатида вужудга. келади. Унинг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, ерга эгалик қилиш, ердан, сувдан фойдаланиш, деҳқон хўжалиги ҳамда аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, деҳқон хўжалиги фаолиятининг асослари ҳамда деҳқон хўжалигини тугатиш каби қоидалари Ўзбекисгон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Дехдон хўжалиги тўғрисида»ги қонун билан ҳуқуқий жиҳатдан белгалаб беридди49. Мазкур қонуннинг биринчи модцасига мувофиқ деҳқон хўжалиги деб оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғи номига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қила оладиган майда товар ишлаб чиқарувчи хўжалик тушунилади.
Деҳқон хўжалиги фаолияти тадбиркорлик билан боғлиқ фаолият бўлиб, дехдон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган хрлда ёки юридик шахс ташкил этмаган шаклда олиб борилади.
Деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатадиган бўлса, бу якка тартибдаги тадбиркорликнинг бир шакли бўлган биргалиқцаги тадбиркорлик ҳисобланади. Бу хўжаликнинг аъзолари — биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиги, унинг хотини (эри), болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳдгат қилиш қобилияти ёшига етган бошқа қаривдошларидир.
Деҳқон хўжалигига шу хонадон бошлиғи раҳбарлик қилади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлига ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири деҳкрн хўжалиги бошлига бўлади. У ўзга шахслар билан бўладиган барча муносабатларда дехдон хўжалиги номидан иш кўради.
Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида, хўжалик бош-лиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг иш берувчисига (маъмуриятига) ҳамда туман ҳокимига ёзган мурожаатига асосан ташкил этилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони ҳамда ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш йўналишлари кўрсатилади.
К^шлоқхўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви деҳқон хўжалигани ташкил этиш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, мажлис бу хусусда тегашли қарор қабул қилади. Бошқэ қишлоқхўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўкрисидаги қарор шу корхона, ташкилотлар, муассасаларнинг юқори бошқарув идораси, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг ёки бошқа қишлоқхўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув идораси, ;ли берувчиси (маъмурияти)нинг қарори асосида ер участкалари бериш масалаларини кўриш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олиб, туман ҳокими деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан сўнг шу хўжалик давлат рўйхатвдан ўтказилади. Посёлка, қиштюқ ва овул фуқаролари ўзини ўзи бошқариш идоралари ҳар бир дехдон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда дехдон хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, яъни юридйк шахс ташкил қилинганлиги ёки юридик Шахс ташкил қилинмаган деҳқон хўжалик эканлиги ҳақидаги маълумотлар қайд этиЛади.
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳд^ати билан иштирок этади ва хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига кўра биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан ўз улушини олади, шунингдек қонунда белгиланганидек бошқа ҳуқуқлардан фойдаланади, мажбуриятларни бажаришга ҳакли бўлади.
Деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этган ҳодпд фаолият кўрсатадиган бўлса, унинг ҳуқуқий ҳолати юқорида айтиб ўтганимиздек юридик шахс ташкил этган ҳолдаги тадбиркорлик шакли асосида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |