VIII БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида маълум бир мажбуриятларга эга бўладилар. Тадбиркорлик фаолияти субъекгларининг мажбуриятлари -қонунларда белгиланган маълум бир хатти-ҳаракатларни содир этишга ёки бундай хатги-ҳаракатларни содир этишдан сакланишдан иборат. Мазкур мажбуриятлар икки асос: бири қонунга, иккинчиси эса шартномага мувофиқ келиб чиқади.
Тадбиркорнинг қонунга мувофиқмажбуриятлари умумий ва махсус бўлиши мумкин. Умумий мажбуриятлар, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан белгиланади. Жумладан, Конституциянинг 19-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуклари. ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдир, деб белгиланган. Шунга кўра фуқаро ўз тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганда давлат билан боғлиқ бир қатор мажбуриятларга, масалан, қонунларда белгиланган ва бошқа қоидаларга риоя қилиш, олган даромадларидан солиқ тўлаб туриши шарт. Шу билан бирса тадбиркор фуқаролар Конституциянинг 20-моддасида белгиланганидек, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, хуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт. Шунингдек, бошқа шахслар, яъни юридик шахслар ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуклари ва эркинликларига, иқгисодий ва ижтимоий ҳуқукларига, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуклари ва эркинликларига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Тадбиркор фуқароларнинг қонунларда белгиланган мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-52-моддаларида ҳам белгилаб берилган. Хусусақ, яадбдокорлар Конституцияда белгиланган бурчларини бажаришда Қонституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуклари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. Халқимизнинг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йигамларни тўлашга хамда ватанимизни химоя кдпишга бурчлидирлар.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг махсус мажбуриятлари қонунга мувофиқҳам келиб чиқади.
Қонунга мувофиқ келиб чиқадиган махсус мажбуриятларга Ўзбекистон Республикасининг Мулк, Ижара, Деҳқон хўжаликлари, Суғурта, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг ҳуқукларини ҳимоя қилиш, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда белгиланган мажбуриятларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Қонунларда белгиланган мажбуриятлар мажбурий кучга эга бўлиб, тадбиркорларнинг риоя қилиши шарт бўлган қоидалардир. Бу ҳақда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида белгилаб берилган. Унда кўрсатилишича, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзлари тузган шартнома™ардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришлари шарт.
Тадбиркорларнинг мажбуриятлари ўзлари иштирокида тузиладиган турли битимлардан ҳам келиб чиқади. Бундай мажбуриятларни ҳам улар ўз хох^шшари билан бажаришлари ёки уни бажаришдан ўзини сақлаб туришлари лозим. Мисол сифатида тадбиркорлар ипггирокқца тузиладиган ва ниҳоятда кенг тарқалган битимлардан бири олди-сотди шартномасини олиб кўрайлик. Агар тадбиркорлар товар ишлаб чиқариб уни сотадиган ёки воситачи сифатида иштирок этадиган бўлсалар, албатта ўзгалар билан товар айрибошлаш муносабатини ўзлари кеяишиб белгилайдилар. Бувда сотувчи сифатида иштирок этаётган тадбиркор шартномани бажариш бўйича кеяиб чиқадиган барча мажбуриятларни бажариши шарт. Агар белгиланган мажбуриятни бажармаса, унга нисбатан шартномада ёки қонунларда белгиланган жавобгарлик тадбиқ зтилади.
Тадбиркорнинг муҳим мажбуриятларидан бири ёлланиб ишлаётган ходимлар билан қонунларга мувофиқ меҳнат шартномалари (битимлари)ни тузиш ва ўз вақгида ҳисоб-китоб қилишдир.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисидаги қонуннинг 9-моддасида белгиланганидек тадбиркор ёлланган ходимлар билан ўз вақгида ҳисоб-китоб қилиши лозим.
Дарҳақиқат, тадбиркор ўзининг хусусий корхонасига ходимларни ёлланма меҳнат асосида жалб этишга ҳакди. Бундай пайтда у ёлланиб ишлаётган ходим билан Ўзбекисгон Республикаси Меҳнат кодексининг меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги 77-87-моддалари қоидаларига риоя этишга мажбурдир. Ёлланиб ишлашга рози бўлганлар билан мехнат шартномасюш тузиш учун шу фуқаро ўн олти ёшга тўлган бўлйши керак. Ўн беш ёшга аўлган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахс (васий ёки ҳомий)нинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилинадшшр. Ишга қабул қилиш учун паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлар такдим этадилар. Ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса тукилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этиш билан бирга турар жойдан маълумотнома ҳам тошнирадилар. Улар аввал бошқа жойда мехнат қилган бўлсалар, меҳнат дафтарчасини такдим этадилар. Биринчи марта ишга жойлашаётган ходимга ишга жойлашиши билан беш кундан сўнг меҳнат дафтарчаси очилади.
Хусусий корхонада ёлланиб ишлаётган ходимлар билан меҳ^иг шартномаси тузилгавда ҳам давлат ва жамоат корхоналарцца меҳнат қилаётган ходимларга нисбатан меҳнат қонукчилигида қандай қоидалар белгиланган бўлса, уларга ҳам ана шу қоидалар тўлиқ татбиқэтилади. Жумладан, иш куни, иш ҳафтаси ва меҳнаттаътили давомийлига, меҳнат низоларини ҳал этиш ва бошқалар қонунларга мувофиқ белгиланади.
Тадбиркор ходишарни ишга ёллапвда бажариладиган ишнинг хусусиятига, давомийлигига қараб меҳнат шартномаси ёки битим (контракт) тузиб расмийлаштириш мумкин.
Тадбиркор билан ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси билан битим (контракг)ни фарқпаш лозим. Бу фарқ шундан иборатки, битим (контракт) малакали мутахассислар билан тузилади. Ўз мазмуни бўйича меҳнат шартномасига айнан ўхшаш бўлса-да, айрим шартлар фуқаролик ҳуқуқий шартномалари (масалан, муаллифлик, топшириқ, пудрат, юк ташиш каби шартномалар)да белгилангани каби шартлар киритилиши мумкин.
Тадбиркорнинг қонунда белгиланган мажбуриятларидан яна бири — ишга жалб этилган барча ходимлар билан тузилган битимга мувофиқ корхонанинг молиявий аҳволидан қатьий назар, тўла ҳисоб-китоб қилишдир. Бу мажбуриятнинг мазмуни шуни англатадики, тадбиркор қандай иқгисодий аҳволда бўлишидан қатъий назар, ёлланиб ишлаётган, шунингдек, унинг қўлида меҳнат қилаётган бошқа барча ходимлар билан доимо тўла ҳисоб-китоб қилиб бориши лозим. Тўла ҳисоб-китоб қилиш тушунчаси ходим тадбиркорнинг корхонасида меҳнат қилаётган вақгида, шунингдек, ишдан бўшаб кетаётганида ҳам ходимнинг ҳақига хиёнат кдиинмаслигани англатади.
Маълумки, хусусий корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш давлат корхонасида мехдатга тўланадиган ҳақцан кам бўлмаслиги керак. Хусусий корхона меҳнат қилаётганларга тўланадиган иш ҳақи қонунда белгиланган тартибда олиб борилиши лозим. Иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида белгиланган муддатларда тўланиши керак. Мазкур моддада белгиланишича, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал меъёрий хужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳақтўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳд^ат ҳақр шу кун арафасида тўланади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли суммалар Меҳнат кодексининг 110-модцасида белгаланган қоқдага мувофиқ ушбу моддада белгиланишдек:
1) меҳ^ат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, мехдат шартномаси бекор қилинган куни;
2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, у хисоб-китоб қилишни талаб қилган кун тўланиши керак.
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганида унга тегишли иш ҳақи, унинг миқцори хусусида тарафлар ўртасида низо келиб чиқмаса:
1) қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчи огоқлантириши шарт бўлган ходимга, огохлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечикгирилмасдан;
2) меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳпантириши шарт бўлмаган ходимга, - ишдан кетган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли ҳақнинг миқцори юзасидан низо чиқмаган тақцирда, ходимга шак-шубҳасиз тегадиган сумманинг иш берувчи Меҳнат кодексининг 110-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган мудцатларда тўлаши шарт.
Дарҳақиқат, тадбиркор моддий аҳволининг ночор бўлиш-бўлмаслигидан қатий назар, ходимларга иш ҳақи тўлашни ёки ишдан бўшаганидан сўнг ҳисоб-китоб қилишни кечиктиришга ҳақли эмас. Хусусий корхона молиявий жиҳатдан инқирозга учраганда, яъни тўловга қобилиятсиз, ночор қарздор ёки синган деб топилганда ҳам энг аввало ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиши лозим. Тадбиркор ходим билан ҳисоб-китоб қилганида унга тегишли ҳақни бир йўла тўлаши шарт. Тўланадиган ҳақни қисмларга бўлиб тўлашга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Тўланмай қолган суммани талаб қилиб олиши учун уч йиллик даъво мудцати белгаланади.
Тадбиркорнинг қонунда белгиланган асосий мажбуриятларидан бири ёлланиб мехнат қилаётган ходимларни ижгимоий ва тиббий суғурта қилишдир.
Ижтимоий ва тиббий сурурта кдлдириш ходимнинг мавсумий, вақгинчалик ёки дсимий ишга қабул қрлинганидан қатьий назар амалга оширилади.
Хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомнинг 27-моддасида белгиланганидек, хусусий тадбиркор Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ижтимоий ва тиббий сурурта ҳамда ижтимоий таъминот жамгармасига мажбурий ажратмалар ажратади.
Ижтимоий суғурта тўловлари ходимлар иш ҳақидан ушлаб қолмай, тадбиркор томонидан тўланади. Тадбиркор меҳнат
шартномаси асосида ёлланиб ишлаётган барча ходимлар учун ижтимоий суғурта жамғармасига белгиланган тартибда тўлов тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 282-моддасида белгиланганидек барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинишлари лозимдир.
Давлат ижтимоий сугуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинганларнинг ўзлари бадаллар тўлайдилар. Меҳнат кодексининг 283-моддасида белгилаб қўйилганидек, иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суруртаси маблаглари хисобидан таъминлаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Демак, ёлланиб меҳнат қилаётган ходимларни суғурта қилиш умумий қоидага кўра хусусий тадбиркор зиммасида бўлади.
Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун нафақа жамғармасига, аҳолини иш билан таъминлаш жамғармасига, ижтимоий суғурта жамғармасига мажбурий тўловлар ажратиш жорий этилган.
Ана шу ажратмалар ҳисобидан ижтимоий суғурта қилинган ходимларга ижтимоий суғурта содир бўлганда тегишли таъминот белгиланган тартибда тўланади. Хусусан, тўланадиган таъминот қуйидагичадир:
- вақгинча меҳнат қобилиятини йўқотганда, бериладиган нафакалар;
- аёлларга ҳомиладорлик ва тугаш даври учун бериладиган
нафакд;
- бола туғилганда бериладиган нафақа;
- ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик учун тўланадиган пенсиялар;
- дафн этиш маросими учуй бериладиган нафақалардан иборат.
(Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексиницг 285-288-моддалари).
Бувдан ташкрри ходимлар тиббий суғурта ҳам кдлинади. Тиббий суғурта ишга ёлловчи томониДан амалга ошйрйлади.
Тиббий сугурта Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-модцасида «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга», деб таъкидланади.
Тиббий суғурта шартлари ва миқцори Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати томонидан белгилаб қўйилади.
Тадбиркорнинг Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиганинг кафолатлари тўгрисида»ги қонунининг 9-моддасида белгиланган асосий мажбуриятларидан бири хавфсизлик, экология, санитария, гагаена ва мехнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишларидир.
Тадбиркорнинг ўз корхонасига ходимларни ишга жалб этиши учун қонунда белгиланган бундай қоиданинг аҳамияти тадбиркор шахснинг, истеъмолчининг, ёлланиб мехнат қилаётганларнинг, қолаверса, давлатимизнинг ҳам манфаатидан келиб чикдци. Чунки меҳнатга жалб қилинган шахс иш фаолиятини хавфсиз амалга ошириши учун ҳамма шароит яратилган бўлиши керак. Маълумки, атроф-муҳитни, экологияни сақлаш ҳозирги кунда ўта долзарб муаммога айланиб қолди. Шунинг учун ҳам тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда хусусан экологияни сақлаши, атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги шарт. Эҳтиётсизлик натижасида экологияга етказилган зиён қайта тузатиб бўлмас даражага келиб қолиши ҳам мумкин. Бу хрлда давлат ҳам, халқ ҳам катга зарар кўради.
Тадбиркорлар, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари лрзим. Шу билан биргаликда меқнатни муҳофаза этиш қоидаларига риоя этишни таъминлашда ишга қабул қилинаётганларнинг ана шу ишга ёки лавозимга қанчалик мос, яъни махсус билимга ёки тайёргарликка эга эканлиги ҳам аҳамиятга эга.
Демак, тадбиркор фуқароларни ишга қабул кдлишда меҳнатни мухрфаза к^ошш қоидасига тўлиқ риоя этиши керак. Ходим махсус билимга ёки тегишли маълумотга эга бўлиши, деганимизда, фуқаронинг маълум бир соха бўйича олий маълумотга ёки махсус ўрта маълумотга эга бўлганлиги ва бу хусусда тегишли ҳужжати борлиги ҳисобга олинади.
Зарур тайёргарликка эга, деб \ИСоблаш учун ходим бажарадиган иш, иш шароитлари, хавфеизлик қоидалари, иш юритиш тартиби ҳақида тўрри тасаввурга эгалиги ёки илгари ҳам мазкур вазифаларда меҳнат қилганлиги х^исобга олинади.
Ишга қабул қилинаётган шахс касб жиҳатдан яроқли бўлиши лозим. Касб жиҳатдан, дейилганда ходимнинг малакаси, ҳунари, бажарадиган ишга мос бўлиши, саломатлиги, хулқ-атвори, ёши ва бошқа ҳолатлари бажарадиган ишига мувофиқ бўлиши лозимлиги тушунилади.
Тадбиркор ходимларни ишга қабул қилишда юқорида кўрсатилган ана шу қоидаларга риоя этиши лозим. Акс ҳолда келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун тадбиркор ҳам жавобгар бўлади.
Агар тадбиркор маҳсулотлар ишлаб чиқариб уни реализация қилиш натижасида фойда (даромад) оладиган бўлса, айирбош қилинадиган маҳсулотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларига эга бўлишлари лозим.
Тадбиркорлар «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида белгиланганндек, бухгалтерия гезкор ва статистика х^собини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритишлари лозим.
Улар ўзлари олиб бораётган фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этишлари шарт.
Бундан ташқари манзили ва бошқа реквизитлари ўзгарган бўлса, улар бу ҳақда тегишли давлат сфганларига ўз вақгида хабар беришга мажбур.
IX БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |