1-§. Тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш
Тадбиркорлик қайси шаклда олиб борилишидан қатьий назар, у давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватланиши турли шаклларда ва усулларда олиб борилади. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти энг аввало давлат бошқарув органлари томонидан уларнинг ваколати доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида»ги қонунининг 41-моддасида давлат бошқарув органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида фаолияти кўрсатиб ўгилган. Бу моддада белгиланишича, давлат бошқарув идоралари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
- тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингаи, мавжуд муаммоларни ўрганишни ҳамда тадбиркорликни ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қарагалган норматив ҳужжатларни такомиллаштиришни;
- тадбиркорлик фаолияти субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
- тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техника ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда кўмаклашади;
- тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хил хизматлар тизими ривожлантирилишини ташкил этади;
- тадбиркорлик фаолияти субъектларига кадрларни тайёрлашда, қайга тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашади;
- тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа фаолиятни.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат бошқарув идоралари томонидан қўллаб-қувватлашда энг аввало тадбиркорларга молиявий жиҳатдан кўмаклашиш билан бирга чет эл инвестицияларини жалб этишда ёрдам кўрсатади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш усулларидан бири чет элдан замонавий ихчам техникаларни ва ускуналарни республикамизга келтириб, улардан унумли фойдаланишни ташкил этишдан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари самарали фаолият юритиши учун уларни зарур ҳуқуқий, иқгисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техникавий ва бошқа ахборот. ир билан таъминлаш, зооветеринария хизмати кўрсатилиши учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек солиқлар, йиғимлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар белгилаш орқали, қонунга мувофиқ бошқа шаклларда тадбиркорлик фаолияти рагбатлангирилмоқца.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рагбатлантирилиши Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 43-модцасига кўра, тадбиркорликни ривожлантириш дастурини юзага чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини юзага чиқаришга тадбиркорликнинг меъёрий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш иқгисодий рағбатлантириш чоралари, шунингдек ҳуқуқий, ахборот, консалтинг, лизкнг ва бошқа хизматларни риюжлангариш назарда тутилади.
Тадбиркорликни рағбатлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари алоҳида роль ўйнайди! Чунки тадбиркорлик маҳаллий жойларда қанча ривожланса, ўша жойнинг аҳолиси шунча моддий манфаатдор бўлади. Шу сабабли маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ўз ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш ва рагбатлангириш соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлади. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари тадбиркорликни рағбатлантириш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурини яратади ва уни юзага чиқаради, тадбиркорлар фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва чораларини белгилайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун махаллий сшиклар ва йиғимлар бўйича имгаёзлар белгилайди, бу борада бошқа ваколатларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |