XII БОБ. ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА ТУЗИЛАДИГАН ШАРТНОМАЛАР
Тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда ўзгалар билан турли хилдаги шартномали муносабатларда бўлади.
Тадбиркорлик соҳасидаги шартномалар учга:
товар ишлаб чиқариш ва топшириш;
ишларни бажариш;
хизмат кўрсатишга бўлиш мумкин.
1-§. Товар ишлаб чиқариш ва топширишга оид шартномалар
Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик тобора ривожланиб боради. Тадбиркорлар ўртасидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий муносабатлар вужудга келади. Ушбу ижтимоий муносабатлар ичида маҳсулот тайёрлаш ва уни топшириш билан бо: ггиқ мулкий муносабатлар алоҳида ўрин тутади, бевосита хўжалик .фаолияти орқали амалга оширилади ва товар-пул тавсифига эга бўлади. Уни тартибга солишнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб маҳсулот тайёрлаш ва сотишга оид шартнома хисобланади. Бу шартнома ишларни бажаришга, хизмат кўрсатишга оид шартномалардан ўзининг баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қилади. Товар ишлаб чиқаришга оид шартномаларнинг асосий фарқи шундаки, улар хўжалик юритиш фаолиятининг маҳсулот тайёрлаш ва сотиш соҳасида қўлланилади. Уларнинг яна бир ўзига хос томони — товар ишлаб чиқаришга оид шартномаларга асос бўлган мулк ёки маҳсулот шу мажбуриятларнинг объекти ҳисобланиб, у бир шахсдан иккинчи шахс тасарруфига ўтказилади.
Товар ишлаб чиқариш ва топширишга оид шартномалар гуруҳига маҳсулот тайёрлаш ва сотиш тўғрисидаги шартномалар, чунончи: олиш-сотиш; маҳсулот етказиб бериш; контрактация; улгуржи савдо; энергая ва газ етказиб бериш кабиларни киритиш мумкин. Мазкур шартномаларни бир гуруҳга бир-
лаштирилганлиганинг сабаби улар маҳсулот (мулк)ни олувчи ёки сотувчи шахслар ўртасидаги ўзаро иқгисодий муносабатларни йўлга қўйишга, ўзгартиришга ва бекор қилишга қаратилганлигидадир. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг барчаси томонлар ўртасида маҳсулот (мулк) тайёрлаш ва сотиш борасидаги хўжалик муносабатларини тартибга солади.
Товар ишлаб чиқаришга ва топширишга оид шартномаларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг элементлари (субъектлари, объектлари, мазмуни)дан ҳам кўриш мумкин. Товар ишлаб чиқариш ва топширишга оид мажбуриятларнинг субъектлари сифатида икки томон иштирок этади. Биринчи томондан маҳсулот, товар ишлаб чиқарувчи ёки топширувчи тадбиркор шахс сотувчи бўлса, иккинчи томондан шартномага кўра келишилган маҳсулот (мулк)ни қабул қилувчи ва унга тегишли суммада ҳақ тўловчи шахс сотиб олувчи ҳисобланади.
Мулкчиликнинг барча шаюшга мансуб корхоналарнинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган корхоналар тўғрисидаги қонуни билан белгиланади. Қонуннинг 11-моддасига кўра, корхона ўзига қарашли мол-мулкни бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга сотиш ҳамда топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақгинча фрйдаланиш учун бепул ёки қарзга беришга, шунингдек, агар Ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларида ва корхона уставида ўзга ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларни баланс ҳисобидан чиқаришга ҳақлидирлар. Қонуннинг 21-моддасига асосан корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, фуқаролар билан хўжалик фаолиятининг маҳсулот тайёрлаш ва сотиш соҳасидаги муносабатлари шартнома негазида кўрилади.
Бундан кўриниб турибдики, корхона бошқа юридик шахслар ва фуқаролар билан шартнома асосида ўзига қарашли мол-мулкни сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага ёки қарзгабериш ва, бошқа шунга ўхшаш ҳуқуқларга эга бўлади.
Тадбиркорлик соҳасидаги товар ишлаб чиқаришга оид, мажбурият субъектлари аксарият кичик корхоналар кўринишида бўлади. Кичик корхоналартурларини, уларнинг хуқуқий хусусият-ларини ўрганишда кичик корхоналарни қандай мулк шакли асосида ташкил этилганлигига эътибор бериш мух^ш аҳамиятга эга. Чунки турли мулк шакллари асосида ташкил топган кичик корхоналарнинг иқгисодий фаолият юритиши мулк шаклининг ривожланиш қонуниятлари, мақсадлари асосида ҳаракатда бўлади.
Бозор иқгисодиётини жорий этиш асосида кичик корхоналарни вужудга келтириш қуйидаги мулк шакллари асосида ташкил қилинади ва хўжалик фаолияти юритиши учун имкон яратади:
давлат мулк шакли асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
ширкат мулки шакли асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
ижара корхонаси мулки шаклида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
жамоа мулк шакли асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
қўшма корхоналар мулки асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
акциялорлик жамиятлари мулки шаклларида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
чет давлат мулки шаклида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
чет эл фуқаросининг мулки шаклида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
жамоа хўжаликлари мулки асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
халқ корпорацияси мулки шаклида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
аралаш мулк асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
хусусий мулк асосида ташкил этиладиган кичик корхоналар;
фермер хўжалиги мулки асосида ташкил этиладиган кичий корхоналар.
Давлатга алоқадорсиз халқаро жамғармалар ва нодавла^57 хўжалик объектларининг мулки асосида ташкил этилади^ан кичик корхоналар.
Кичик корхоналар шартнома муносабатларйда қатнашганда ёки қарз шартномаси воситасида қарзга пул маблағлари олганда ўз мулкини гаровга қўйиб олади. Баъзи ҳолларда таъсисчиларнинг кафолатига мувофиқ хам қарз шартномаси асосида қарз олинганда таъсисчилар томонидан берилган кафолати иқгисодий, ҳуқуқий, молиявий жиҳатдан Молия вазирлиганинг амадцаги мажбурий тарздаги йўриқномалари ҳамда Марказий банк томонидан чиқарилган йўриқномалар воситасида кредит бераётган банк томонидан изчил ўрганилади ҳамда таъсисчининг берган кафолати юқоридаги талабларга жавоб берса, кичик корхонага кредитга пул маблағлари берилади.
Хусусий кичик корхоналарга қарз (кредит) берилганида эса шу мулкдорнинг мол-мулки кафолатга берилади ва у нотариал гувохлантирилиши шарт.
Мақсадли олинган кредит ўша мақсадга ишлатилиши шарт. Чунки бошқа мақсадларга ишлатилса, қарзга кредит олиш учун банкка тақдим этилган техник иқтисодий асосда кўрсатилган ҳисоб-китоблар ва энг муҳими белгиланган дастурлар ва лойиҳаларнинг амалга ошмаслигига олиб келади ва дастурлаштирилган режа ўз вақтида бажарилмайди, натижада кичик корхона синишга ёки қонунларда мустаҳкамланган қоидаларга кўра, катта миқцорда жарима тўлашга мажбур бўлади.
Республикамизнинг қишлоқ хўжалик соҳаси моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи энг мух^ш тармоқ ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш, иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш шу куннинг муҳим талаби, иқгисодий тараққиётимизнинг гарови бўлиб қодци.
Ўтказилган иқгисодий ислоҳотларнинг моҳияти, энг аввало, қишлоқ аҳолисида меҳнатга қизиқиш уйғотиш, йил давомида қилган меҳнати натттжасидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, мулкка нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириб, уларда мулкдорлик ҳиссиётини тиклаш, ҳақиқий мулқцорлар гурух^ни шакллантиришдан иборат. Бу мамлакатда бозор иқгисодиёти муносабатларининг босқичма-босқич шаклланиб бориши билан хусусий мулкнинг ривожланиб боришига бевосита боғлиқ жараёндир. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилган Дехдон хўжалиги, Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунлари ана шу мақсадда тайёрланган ҳуқуқий ҳужжатлардир. Мазкур қонунларнинг ҳар бир модцасида қцшлоқжойларда туб иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказиш, қишлоқ хўжалигини ҳозирги давр қўяётган талаб даражасига кўгариш хусусидаги қоидалар белгиланган. Деҳқон (фермер) хўжалиги ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиб турли хил шартномалар тузади.
Товар ишлаб чиқариш ва мулкларни топширишга оид шартномаларнинг субъектлари бўлган томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришлари шарт. Бу мажбуриятлар шартнома объекти билан боғлиқҳодда келиб чиқади.
Товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларнинг объекти маҳсулот (мулк) тайёрлаш ёки сотиш мажбуриятини бажариш учун қилинган ҳаракатлардан ва унинг натижасидан иборат. Масалан олди-сотди шартномаси бўйича мулкни топшириш, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича эса маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдир. Бу ишлар, хизматлардан фарққилиб, тайёр маҳсулот (мулк) ёки тайёрланиши керак бўлган маҳсулот, товар ишлаб чиқариш ва сотиш шартномасининг объекти хисобланади. Ушбу маҳсулот (мулк)ни тайёрлаш, олиш, сотиш хўжаликларнинг бевосита фаолиятлари бўлади.
Олди-сотди шартномасида сотиладиган маҳсулот (мулк) тайёр ҳолда бўлади ва шартноманинг тузилиши ва ижро этилиш вақги бир вақп^ тўғри келади. Маҳсулот етказиб бериш шартномасида ва ушбу гуруҳ мажбуриятларига кирувчи барча хўжалик шартномалари (контрактация), энегая ва газ таъминоти)да мул (маҳсулот)нинг топширилиш вақги шартноманингтузилиш вақгигатўғри келмайди, яъни маҳсулот тайёрланмаган бўлади. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ёки олди-сотди шартномаси орқали ташкилотлар бир-бирларига ишлаб чиқариш фаолияти ёки хўжалик заруряти учун керак бўлган қишлоқхўжалик мадшналари, майда асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа маҳсулотлар ҳамда халқ истеъмолига оид товарларни сотадилар.
Товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларда томонлар бир-бирига нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчга эга бўладилар. Шартномаларнинг асосий шартлари (бандлари, реквизитлари) мулкий муносабатларнинг иштирокчилари сифатида томонларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларнинг мазмунини ташкил этади. Бундай шартларга маҳсулот (мулк)нинг номи, сифати, комплекти, ассортименти ва бошқа шартлар киради. Биринчи томон (қарздор) мулкий тавсифдаги муайян ҳаракатни бажариш мажбуриятига, иккинчи томон (кредитор) ушбу мажбуриятни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Товар ишлаб чиқаришга оид мажбуриятларга икки томонлама шартномалар кирганлиги туфайли ҳар икки тарафнинг муайян ҳуқуқ ва бурчлари бўлади. Одди-сотди шартномасида сотувчининг бурчи ва ҳуқуқи сотилган мулкнинг шартномапа мувофиқ олувчининг эгалигига ёки оператив равишда бошқариши яъни хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга топширилишдан ва унинг учун белгиланган ҳақни олишдан иборатдир. Олувчининг асосий хуқуқи ва бурчи сотилган ашёни қабул қилиши ва бунинг учун белгиланган баҳони тўлашдан, агар сотилган нарса шартнома шартларига мувофиқ топширилмаса, унинг ўзига топширилишини сотувчидан талаб қилишдан иборат бўлади*. Контрактация шартномасида қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилади:
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдори (маҳсулотнинг турлари бўйича), сифати, уларни етказиб бериш муддатлари, тартиби ва шартлари ҳамда топшириш жойи;
- тайёрловчи ташкилотлар ва корхоналарнинг маҳсулотни ўз вақгида қабул қилиб олиш ва белгиланган баҳолар билан унинг ҳақини тўлаш юзасидан олган мажбурияти, шунингдек деҳқон; фермер ва ширкат хўжаликларига пул аванслар бериш муддатлари ва уларнинг миқдори;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни ҳамда уларни қабул пунктларига ва корхоналарга ташишни ташкил қилишда хўжаликларга ёрдам кўрсатиш;
тарафлар бурчларини бажармаганлиги ҳолда уларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |