3-§. Маҳсулот ётказиб бериш шартномасининг мазмуни
Шартноманинг асосий шартлари (бандлари, реквизитлари) ва тарафларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари маҳсулот етказиб бериш шартномасининг мазмунини ташкил этади. Етказиб бериладиган маҳсулотнинг номи, миқцори, сифати, комплекти,
ассортименти, идиши (тараси) етказиб берилиш муддати .тўғрисидаги ва бошқа баъзи шартлар шундай шартлар жумласига киради.
Етказиб бериладиган маҳсулотнинг микдори шартнома билан ёки харидорнинг буюртмаси билан белгиланади.
Маҳсулог етказиб бериш шартномасининг асосий шартларидан бири маҳсулотни етказиб бериш муддатидир. Шартномада маҳсулот етказиб бериш вақтлари билан бирга товарларни етказиш жадвали (ўн кунлик, суткалик, соатлик ва.ҳ.к.) белгиланиши мумкин.
Маҳсулот муддатидан олдин ҳам етказиб бериладиган бўлса, албатга харидорнинг розшшги бўлиши лозим.
Маҳсулотни муддатидан олдин етказиб берилганида уни олувчи қабул қилган бўлса, у кейинги даврда етказилиши лозим бўлган товарлар ҳисобига киритилади. Етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганида, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчини огоҳлантириб, уни қабул қилишдан бош тортишга ҳақли. Сотиб олувчининг огоҳлантириш хатини олмасдан илгари маҳсулот етказиб берувчи томонидан жўнатилган маҳсулотни сотиб олувчи қабул қилишга ва унинг ҳақини тўлашга мажбур. Агар шартномада бошқача ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, харидор маҳсулот етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда, кечиктириб етказиб берилган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортиши мумкин (ФКнинг444-моддаси).
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг мазмунини ташкил этувчи шартлардан бири, маҳсулотни етказиб бериш тартибидир. Мазкур тартибда маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартаомада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш йўли билан амалга оширилади.
Шартномада сотиб олувчининг бошқа харидорларга жўнатиш хусусида кўрсатма бериш ҳуқуқи (жўнатиш разнарядхаси) назарда тутилган бўлса, товар етказиб берувчи томонидан жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган олувчиларга жўнатилади.
Жўнатиш разнарядкасининг мазмуни ва уни сотиб олувчи томонидан маҳсулот етказиб берувчига юбориш муддати шартномада белгиланади. Агар жўнатиш разнарядкаси юбориш муддати шартномада назарда тутилган бўлса у етказиб берувчига етказиб бериш даври бошланишидан кечи билан ўттиз кун олдин юборилиши лозим.
Сотиб олувчининг белгиланган муддатда жўнатиш разнарйдкасини тақцим қилмаслиги етказиб берувчига ёки шартномани бажаришдан воз кечиш ё сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари етказиб берувчи жўнатиш разнарядкаси такдим қилмаслиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Маҳсулот шартномада назарда тутилган турда етказиб бершгаши лозим. Маҳсулотнинг муайян турига кирадиган бирон қисмини шартномада назарда тутилганидан кўпроқ миқдорда етказиб берилиши шу турга кирувчи бошқа номдаги тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини қоплашда ҳисобга олинмайди, бундай етказиш согаб олувчининг олдиндан берилган ёзма розилига билан амалга оширилган ҳоллардан ташқари, ўрни қопланиши лозим.
Агар шартномада товарларни сотиб олувчига етказиб берувчи жойлашган ерда топшириш (танлаб олиш) назарда тутижан бўлса, сотиб олувчи унга топшириладиган товарларни кўздан квчмриши шгпт. Товдрларнинг шартномага номувофиқииги аниқланганда, уларни олишдан у бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчининг товарларни шартномада белгаланган муддатларда, бундай муддат белгиланмаган бўлса, товарларни тайёрлиги тўғрисида етказиб берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг мақбул муддатда танлаб олмаслиги етказиб берувчига шартномани бажаришдан воз кечиш ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Сотиб олувчи етказиладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклларига амал қилган ҳодда тўлайди. Атр томонлар тузган битимда ҳисоб-китоб тартиби ва шакли белгиланмаган бўлс?, ҳисоб-китоблар тўлов топшириклари билан амалга оширилади.
Агар шартномада товарларни алоҳида қисмларда етказиб бериш назарда тутилган бўлса, товарлар ҳақи сотиб олувчи томонидан сўнгги қисми олингандан (танлаб олингандан) кейин тўланади. Шартномада бошқача тартиб назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар шартномада товарларнинг ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса, олувчи (тўловчи) эса ҳақтўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақи шартномада белгаланган муддатдатўланмаса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |