Таълим вазирлиги


-§. Тадбиркор фуқаро (жисмоний шахс)лардан олинадиган даромад солиғи



Download 1,28 Mb.
bet25/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

5-§. Тадбиркор фуқаро (жисмоний шахс)лардан олинадиган даромад солиғи


Тадбиркор жисмоний шахсларнинг даромадларвдан олинадиган солиқҳам солиқнинг бир тури ҳисобланади.
Республикамизнинг бозор муносабатларига асосланган тузумга ўтиб бориши даромад солиғининг ҳам жиддий ўзгаришига олиб келди. Бу ҳолат Ўзбекисгон республикасининг янги Солиқ кодекси қоидалари билан ҳуқуқий тартибга солинади.
Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган тадбиркор жисмоний шахслар даромад солиғини тўловчилар ҳисобланади. Улар Ўзбекистон республикаси ҳудудида доимий яшаб турган^бўлиши ёки молия йилида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган фуқаролар ўзларининг Ўзбекистондаги ва чет эллардаги тадбиркорлик фаолиятларидан олган даромадларидан Ўзбекистон ҳудудида доимий турмаса ҳам солиқ тўлайдилар. Жами йиллик даромадцан Солиқ кодексига мувофиқбелгиланадиган чегармалар ажратилганидан сўнг қолган даромад солиқ солиш объектидир.
Солиқ кодексининг 48-моддасида белгиланишича, жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пуд ёҳуд бошқа маблағлар,"шу жумладан, меҳнатга ҳақтўлаш шаклида олинган даромадлар, жисмоний шахсларнинг мулкий даромади: жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромади киради.
Тадбиркор фуқароларнинг даромадига солиқ солиш пайтида тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларидан харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чиқарилади. Аммо жазо чоралари сифатида қўлланилган жарималар, пениялар солиқсолинадиган даромадлар таркибидан чиқариб ташланмайди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблашда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқцорида чегирма қилинади.
Тадбиркорлар иш ҳақи, мукофот пуллари ва тадбиркорлик орқасидан топган даромадларидан фойданинг ҳажмига мутаносиб равишда ортиб борувчи ставкаларда солиқтўлайдилар. Масалан, энг қам иш ҳақининг уч баравари миқцоригача да-
ромаднинг 15 фоизи энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараварига бўлган қисмига 15 фоиз ҳажмида ортиқча қисмига 25 фоиз, энг кам иш ҳақининг 5-10 бараварига 5 бараваридан олинадиган солиқ ҳамда 10 бараваридан ортган қисмидан 35 фоиз, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан ортган қисмидан 40 фоиз, энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан ортиқ даромадлардан эса 15 баравар энг кам иш ҳақи миқцоридаги даромаддан солиқ ҳамда ортган қисмидан 40 фоиз миқдорида даромад солиғи олинади.
Ўзбекистон республикаси Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан тадбиркорлар ҳам фойдаланадилар. Бундай имтиёзлар даромаднинг ўзига хос манбаига қараб (масалан нафақалар, алиментлар, стипендиялар ва ҳ.к.) даромад олувчи жисмоний шахсларнинг хусусиятларига қараб (масалан ихтирочилар, дипломатия корпуси аъзолари, давлат олдида алоҳида хизмат кўрсатган шахслар, ногиронлар ва ҳ.к.) ҳамда бошқа хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда белгиланади.
Тадбиркор шахснинг даромад солиғини х^соблаш ва ундириш уларнинг доимий иш жойи бўлган корхона, муассаса, ташкилот бухгшттерияси томонидан амалга оширилади.
Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар ҳақидан фуқаро ҳисобот йилидан кейинга йилнинг 1 апрелидан кечикмай жами йиллик даромадлари ҳақида декларация тақцим этишлари лозим.
Тадбиркор фуқаролар томонидан тўланадиган соликлардан яна бири бу қимматли қоғозларни чиқаришдан олинадиган солиқпардир.
Ўзбекистон республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қшшнган «Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Х^мматли қоғозларга нисбатан мулкий ҳуқуқларни вужудга келтириш мақсадида шартнома тузиш ва эмиссия маълумотларини рўйхатдан ўтказиш қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялар деб юритилади ва ушбу операцияни амалга ошираётган шахслар солиқтўловчилар х^собланадилар.
Солиқ миқцори (ставкалари) қуйидагича белгиланади:
- қимматли қоғозлар эмиссияси (чиқариш) маълумотларни рўйхатдан ўтказганлик учун эмиссия номинал қийматининг 0,5 фоизи миқдорида;
- қимматли қоғозлар олди-сотдиси юзасидан тузилган шартнома суммасидан 0,3 фоизи микдорида;
- давлат қимматли қоғозларни сотиб олувчилардан битим суммасининг 0,1 фоизи миқцорида.
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқларнинг бошқа масалалари, солиқни тўлаш тартиби ва муддатлари тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish